🔴 🟦🟦🟦
❓ Янги тизим: Ногиронлик қандай тартибда белгиланади?
🖥 Қолаверса, соҳа рақамлаштирилиши ҳисобига аҳолига қўшимча қулайликлар яратиш режалаштирилган. Президентимизнинг 2024 йил 16 июлдаги тегишли қарори айни шу мақсадни кўзлаб қабул қилинди.
📆 Унга кўра, янги тизим 2024 йил 1 сентябрдан Тошкент шаҳри ва Навоий вилоятида босқичма-босқич эксперимент тариқасида, 2025 йил 1 сентябргача республиканинг қолган ҳудудларида амалиётга татбиқ этилиши белгиланган.
➡️ Шу асосда фуқароларга ногиронликни белгилаш бўйича ЯИДХП (my.gov.uz), “Инсон” ижтимоий хизматлар марказлари ёки ижтимоий ходимлар орқали оилавий шифокорларга мурожаат қилиш имконияти яратилади.
❓Хўш, бу жараён қандай тартибда амалга оширилади?
➡️ — ТИЭК кўригидан ўтиш учун фуқаро ёки унинг қонуний вакили ўз хоҳишига кўра тиббиёт муассасасига, оилавий шифокорга, “Инсон” марказига, ижтимоий ходимга ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали (ЯИДХП) орқали мурожаат қилади.
🏥 Қабул қилинган мурожаат бир иш кунида фуқаронинг яшаш манзилидаги оилавий поликлиникага (оилавий шифокорлик пунктига) юборилади. Поликлиника мурожаатни оилавий шифокорга ўрганиш учун тақдим этади.
🔎 Оилавий шифокор фуқаронинг тиббиёт муассасаларида даволанганлигига оид тиббий ҳужжатлари мавжудлигини ҳамда ТИЭК кўригига йўллаш учун асослар бор ёки йўқлигини аниқлайди.
🩺 Аrap лозим деб топилса, мурожаатчи қўшимча тиббий текширувлардан ўтиш ва даволаниш учун йўналтирилиши мумкин.
🟣 Агар ногиронликни белгилаш учун йўллашга асос бўлмаса, бу ҳақда мурожаатчига сабаблари кўрсатилган ҳолда автоматик равишда "SMS" боради.
📲 Йўлланма ТИЭКга юборилгач, фуқарога бу ҳақда “SMS” хабар юборилади. Ариза my.gov.uz портали орқали қабул қилинган бўлса, йўлланма ариза берувчининг ушбу платформадаги шахсий кабинетига автоматик юборилади ва тегишли ТИЭК томонидан икки иш куни ичида кўриб чиқилади.
⏰ Фуқаро ТИЭК хабарномасини қабул қилиб олгандан сўнг кўрикдан ўтиш жойига белгиланган вақтда етиб келади.
❗️ Фуқаро соғлиги ҳолати бўйича ТИЭКдан кўрикдан ўтиш учун бора олмаган тақдирда, соғлигининг ҳолати ва функционалликни баҳолаш шахснинг уйида ёки даволанишда бўлган стационарда ўтказилади.
‼️ Бир сўз билан айтганда, янги тизим соҳада очиқлик ва шаффофликни таъминлаб, турли оворагарчиликларнинг олдини олади.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.
🌐@ssvuz | 🌐@ssvmatbuotkotibi |🌐 Facebook | 🌐Instagram

✅ Юртимизда ногиронликни белгилашнинг самарали механизмлари жорий этиляпти. Бу орқали тизимдаги бюрократик тўсиқлар ва коррупциявий омилларни бартараф этиш кўзда тутилган.
🖥 Қолаверса, соҳа рақамлаштирилиши ҳисобига аҳолига қўшимча қулайликлар яратиш режалаштирилган. Президентимизнинг 2024 йил 16 июлдаги тегишли қарори айни шу мақсадни кўзлаб қабул қилинди.
📆 Унга кўра, янги тизим 2024 йил 1 сентябрдан Тошкент шаҳри ва Навоий вилоятида босқичма-босқич эксперимент тариқасида, 2025 йил 1 сентябргача республиканинг қолган ҳудудларида амалиётга татбиқ этилиши белгиланган.
➡️ Шу асосда фуқароларга ногиронликни белгилаш бўйича ЯИДХП (my.gov.uz), “Инсон” ижтимоий хизматлар марказлари ёки ижтимоий ходимлар орқали оилавий шифокорларга мурожаат қилиш имконияти яратилади.
❓Хўш, бу жараён қандай тартибда амалга оширилади?
💬 — Ногиронликни белгилашда туманлараро ва туман тиббий-ижтимоий эксперт комиссиялари (ТИЭК) кўриги хулосаси асос бўлади, — дейди Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Ногиронлиги бўлган шахсларга тиббий хизматлар кўрсатилиши жараёнини мувофиқлаштириш бўлими бош мутахассиси Баходир Каримов.
➡️ — ТИЭК кўригидан ўтиш учун фуқаро ёки унинг қонуний вакили ўз хоҳишига кўра тиббиёт муассасасига, оилавий шифокорга, “Инсон” марказига, ижтимоий ходимга ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали (ЯИДХП) орқали мурожаат қилади.
🏥 Қабул қилинган мурожаат бир иш кунида фуқаронинг яшаш манзилидаги оилавий поликлиникага (оилавий шифокорлик пунктига) юборилади. Поликлиника мурожаатни оилавий шифокорга ўрганиш учун тақдим этади.
🔎 Оилавий шифокор фуқаронинг тиббиёт муассасаларида даволанганлигига оид тиббий ҳужжатлари мавжудлигини ҳамда ТИЭК кўригига йўллаш учун асослар бор ёки йўқлигини аниқлайди.
🩺 Аrap лозим деб топилса, мурожаатчи қўшимча тиббий текширувлардан ўтиш ва даволаниш учун йўналтирилиши мумкин.
⌨️ Оилавий шифокор йўлланмани электрон шаклдаги касаллик тарихи ва (ёки) амбулатор картадан кўчирма билан биргаликда бир иш куни ичида “Ягона миллий ижтимоий ҳимоя” ахборот тизимига киритади.
🟣 Агар ногиронликни белгилаш учун йўллашга асос бўлмаса, бу ҳақда мурожаатчига сабаблари кўрсатилган ҳолда автоматик равишда "SMS" боради.
📲 Йўлланма ТИЭКга юборилгач, фуқарога бу ҳақда “SMS” хабар юборилади. Ариза my.gov.uz портали орқали қабул қилинган бўлса, йўлланма ариза берувчининг ушбу платформадаги шахсий кабинетига автоматик юборилади ва тегишли ТИЭК томонидан икки иш куни ичида кўриб чиқилади.
⏰ Фуқаро ТИЭК хабарномасини қабул қилиб олгандан сўнг кўрикдан ўтиш жойига белгиланган вақтда етиб келади.
❗️ Фуқаро соғлиги ҳолати бўйича ТИЭКдан кўрикдан ўтиш учун бора олмаган тақдирда, соғлигининг ҳолати ва функционалликни баҳолаш шахснинг уйида ёки даволанишда бўлган стационарда ўтказилади.
✅ Якуний босқичда, тегишли мезонларга тўғри келган тақдирда, ногиронлик сабаби, муддати, тиббий тавсия ва хулосалар инсон омили аралашувисиз, автоматик тарзда белгиланади.