🔴 🟦🟦🟦🟦🟦
❗️ССВ: Юртимизда болалар ўртасида саратон касалликларини ташхислаш ва даволаш даражаси ошиб бормоқда
📍 Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда Болалар онкологияси, гематологияси ва иммунологияси илмий-амалий тиббиёт маркази томонидан ташкил этилган ушбу тадбирда ўзбекистонлик соҳа вакиллари билан бирга, АҚШ, Россия, Австрия, БАА, Туркия, Ҳиндистон, Озарбайжон, Қозоғистон, Тожикистон каби давлатлардан етакчи олимлар ва мутахассислар қатнашмоқда.
📌 Тажриба алмашиш майдонига айланиши кўзда тутилган мазкур анжуман офлайн ва онлайн, яъни гибрид форматда ўтказилмоқда.
🔎 Мақсад шифокорларнинг ўзаро тажриба алмашиши, янги ёндашув ва технологияларни ўрганиш, болалардаги онкологик касалликлар ташхиси ҳамда уларни даволашни такомиллаштириш имкониятларини муҳокама қилишдан иборат.
🔬 Жумладан, бугунги кунда долзарб бўлиб турган иммунотерапия ва таргет терапиясидаги янгиликлар, болаларда саратон касалликларини даволашда генетикадан фойдаланиш, тиббий технологияларни такомиллаштиришда сунъий интеллектнинг ўрни, инқирозли вазиятлар ва бунда оилани қўллаб-қувватлаш, даволашдан кейинги реабилитация ҳамда психологик ёрдам каби масалаларга диққат қаратилмоқда.
❗️Ушбу тадбир эртага ҳам ўз ишини давом эттиради.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.
🌐@ssvuz | 🌐@ssvmatbuotkotibi |🌐 Facebook | 🌐Instagram

✅ Пойтахтимизда “Болаларда онкологик ва онкогематологик касалликлар диагностикасининг янги уфқлари” мавзусида халқаро илмий-амалий анжуман бўлиб ўтмоқда.
📍 Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда Болалар онкологияси, гематологияси ва иммунологияси илмий-амалий тиббиёт маркази томонидан ташкил этилган ушбу тадбирда ўзбекистонлик соҳа вакиллари билан бирга, АҚШ, Россия, Австрия, БАА, Туркия, Ҳиндистон, Озарбайжон, Қозоғистон, Тожикистон каби давлатлардан етакчи олимлар ва мутахассислар қатнашмоқда.
📌 Тажриба алмашиш майдонига айланиши кўзда тутилган мазкур анжуман офлайн ва онлайн, яъни гибрид форматда ўтказилмоқда.
🔎 Мақсад шифокорларнинг ўзаро тажриба алмашиши, янги ёндашув ва технологияларни ўрганиш, болалардаги онкологик касалликлар ташхиси ҳамда уларни даволашни такомиллаштириш имкониятларини муҳокама қилишдан иборат.
📆 Таъкидлаш жоизки, 15 февраль – Халқаро саратонга чалинган болалар куни олдидан ташкил қилинган ушбу анжуманда маҳаллий мутахассисларимиз хорижлик ҳамкасблари билан биргаликда болаларнинг онкологик, гематологик ва иммунологик касалликларини ташхислаш ва даволашдаги йўналишлар ҳамда самарали чораларни муҳокама қилмоқдалар.
🔬 Жумладан, бугунги кунда долзарб бўлиб турган иммунотерапия ва таргет терапиясидаги янгиликлар, болаларда саратон касалликларини даволашда генетикадан фойдаланиш, тиббий технологияларни такомиллаштиришда сунъий интеллектнинг ўрни, инқирозли вазиятлар ва бунда оилани қўллаб-қувватлаш, даволашдан кейинги реабилитация ҳамда психологик ёрдам каби масалаларга диққат қаратилмоқда.
➡️ Анжуман Ўзбекистонда болалар саломатлигини муҳофаза қилишни қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш бўйича давлат сиёсатини юритишда муҳим қадам бўлиб, мамлакатимизнинг юқори сифатли тиббий ёрдамни ташкил этиш, даволаш самарадорлигини ошириш ва бунда энг сўнгги усуллардан, стандартлардан фойдаланишни таъминлашга интилишини ифодалайди.