🔴 🟦🟦🟦🟦🟦🟦🟦
🇺🇿🇹🇷 Бухоролик шифокорлар Туркияда малака оширади
📌 Шу боис сўнгги йилларда ушбу мамлакат билан тиббиёт соҳасида ҳамкорликни янада мустаҳкамлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Хусусан, тизим учун кадрлар тайёрлаш, мутахассислар малакасини ошириш, талабалар алмашинуви борасида қатор қўшма лойиҳалар амалга ошириляпти.
📍 Айни кунларда Туркия давлатида бўлиб турган Бухоро вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Элёр Олтиев бошчилигидаги делегация қардош малакатнинг Соғлиқ билимлари университети ректори Кемалиддин Айдин билан учрашиб, ушбу йўналишда навбатдаги келувга эришди.
‼️ Вилоятнинг бир гуруҳ ёш шифокорлари Соғлиқ билимлари университетига ўқишга юборилади. Шу аснода Бухорода трансплантация, кардиохирургик, нейрохирургик, онкогематологик, эндокринологик операциялар ва бошқа юқори технологик жарроҳлик амалиётларини йўлга қўйиш режалаштирилган.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.
🌐@ssvuz | 🌐@ssvmatbuotkotibi |🌐 Facebook | 🌐Instagram

✅ Туркия — соғлиқни сақлаш соҳасида дунёнинг етакчи давлатлардан бири. Айниқса, тиббий таълим, юқори технологик операциялар, шошилинч тиббий ёрдам ва фармацевтика каби йўналишларда қардош юрт вакиллари эришаётган натижалар салмоқли.
📌 Шу боис сўнгги йилларда ушбу мамлакат билан тиббиёт соҳасида ҳамкорликни янада мустаҳкамлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Хусусан, тизим учун кадрлар тайёрлаш, мутахассислар малакасини ошириш, талабалар алмашинуви борасида қатор қўшма лойиҳалар амалга ошириляпти.
📍 Айни кунларда Туркия давлатида бўлиб турган Бухоро вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Элёр Олтиев бошчилигидаги делегация қардош малакатнинг Соғлиқ билимлари университети ректори Кемалиддин Айдин билан учрашиб, ушбу йўналишда навбатдаги келувга эришди.
📊 Унга кўра, жорий йилда бошқарма маъмурияти ҳамда ҳудуддаги даволаш-профилактика муассасаларидан 25 нафар раҳбар тиббий менежмент бўйича 7 кунлик ўқув дастурида қатнашади. Шунингдек, 75 нафар мутахассис бир ойдан тўққиз ойгача Туркияда малака ошириш имкониятига эга бўлади.