🔴 ТАЙИНЛОВ
🖥 Соғлиқни сақлаш вазирлигининг тегишли буйруғи билан Разаков Азамат Джураевич Республика ихтисослаштирилган педиатрия илмий-амалий тиббиёт маркази директорининг даволаш ишлари бўйича ўринбосари — бош шифокор лавозимига тайинланди.
✅ А. Разаков 2013 йилда Тошкент тиббиёт академиясини тамомлаган. 2013 – 2015 йилларда Украинанинг П.Л. Шупик номидаги дипломдан кейинги таълим миллий тиббиёт академияси таянч докторантурасида таҳсил олган.
🔎 Меҳнат фаолиятини Республика ихтисослаштирилган педиатрия илмий-амалий тиббиёт марказида навбатчи шифокор сифатида бошлаб, кейинчалик ушбу муассасада сурдолог шифокор, қабул бўлими мудири каби вазифаларда ишлаган.
❗️Тиббиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), олий тоифали шифокор А.Разаков тайинловга қадар Республика ихтисослаштирилган педиатрия илмий-амалий тиббиёт маркази маслаҳат-ташхис поликлиникаси мудири лавозимида фаолият кўрсатиб келаётган эди.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.
🌐@ssvuz | 🌐@ssvmatbuotkotibi |🌐 Facebook | 🌐Instagram