Shokirjonov news


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Новости и СМИ


Jurnalist Shuhrat Shokirjonovdan yangiliklar
Murojaat uchun: 👉 @shokirjonovbot

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Новости и СМИ
Статистика
Фильтр публикаций


Баҳорнинг илк кунида туғилган чақалоқни қутқарган мелисаларимиз.

Маълум бўлишича, ўғил чақалоқ Нуробод туманининг олис қишлоқларидан биридаги қишлоқ врачлик пункти ҳожатхонасида дунёга келган.

Унинг онаси 5-бор ҳомиладор эканини билмаган. Чақалоқнинг вазни 3,7 кило.

➡️ @shokirjonov


Электр ва газ учун ижтимоий лимит қайта кўриб чиқилиши керак

Ҳукумат совуқ кунлар билан бошланган март ойи учун ҳам табиий газ таъминотида ижтимоий меъёрни 500 метр куб миқдорида белгилади. Бунгача бу меъёр ёз ойларидагидек 100 метр куб эди. Хўш, бу бир марталик чорами ёки доимий чегарами?

Мақолани тўлиқ ўқинг:
👉 https://kun.uz/kr/28653894

➡️ @shokirjonov


Ҳеч қачон иссиқлик тарқатмаган «Иссиқлик мабаи» ростдан ҳам муаммо бўляпти. Бу Давлат унитар корхонасининг номини «Пул йиғиш манбаи» ДУК деб ўзгартириш керак

Квартирани сотганмиз. Энди янги эгасига расмийлаштиришда нотариусга «иссиқлик таъминотидан қарзи йўқ» деган справка керак экан. Бу прокуратура талаби экан. Справка олиш учун «Иссиқлик манбаи»га осмондан олиб ёзилган 873 минг 400 сўм қарзни тўлаб қўйиш керак экан.

Берилган қоғозни қаранг: На хонадоннинг ва уй эгасининг шахсий ҳисоб рақами бор. Шунчаки исталган кассадан шу 873 мингни тўлаб келиш керак, кейин «қарз йўқ» деган справка ёзиб беришади. Ахир бу жиноят-ку?!

Чунки уйни олганимизга 20 йил бўлган бўлса, бирор марта иссиқ сув берилганини эслолмайман. Доим Ariston билан сув иситганмиз. Қишда эса кондиционер ва электр иситгич билан жон сақлаганмиз.

Тўлов эса бажарилмаган хизмат, етказилмаган иссиқ сув учун талаб қилинмоқда. Безбетликни тасаввур қиляпсизми?! Иссиқ сувга счётчик ўрнатилган турибди, лекин иссиқ сув қувурининг ўзи келмаган уйга, ишонасизми?

Албатта, бу бедодликни суд орқали бекор қилиш мумкин. Лекин бунинг учун камида 1 ой югуриш керак. Кўпчилик «бола чақамнинг бош-кўзидан садақа, асло розимасман, ёмон кунингга ярасин», деб тўлаб кетади. Аммо мен бунақа қилмоқчи эмасман.

«Иссиқлик манбаи» корхонасининг қамалиб кетган аввалги раҳбари нореал қарздорликларни аҳоли бўйнига шундай тарқатиб юборган дейишяпти. Энди ташкилот ходимлари «биз билмасак, базада шу ёзилган», деб жиннини ёқиб ўтиришибди.

➡️ @shokirjonov


Генерал-майор Азиз Анварович Тошпўлатов ички ишлар вазири этиб тайинланди.

Бунгача у Тошкент шаҳар Ички ишлар Бош бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган эди. У бир муддат аввал Самарқанд вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи лавозимида ҳам ишлаган эди.

Пўлат Раззоқович Бобожонов вазир лавозимидан озод этилган.

➡️ @shokirjonov


«Иссиқлик манбаи» деган битта паразит ташкилот бор.

Ҳеч қачон иссиқлик етказиб бермаган уйимизга. 15-20 йилча аввал ариза бериб, иссиқ сув таъминотидан уздирганмиз ҳам.

Шу, барибир 700 минг сўм қарзимиз бор экан.

Буларни нима қилса бўлади, а?!

➡️ @shokirjonov

2.8k 0 10 22 59

Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Самарқанд вилоятида тез ёрдам пунктининг ҳовлисида ҳожатхонага кирган ҳомиладор аёлнинг кўзи ёрийди ва ҳолсизланган ҳолда чақалоғини эҳтиётсизлик билан ҳожатхона тешигига тушириб юборади.

Чақалоқни қутқариш учун қутқарув хизмати чақирилади ва улар етиб келгунга қадар ички ишлар ходимлари зудлик билан деворни тешишга киришади, чақалоқни канализация ҳандақи ичидан чиқариб олишади

Қутқарилган чақалоқнинг аҳволи яхши экани маълум қилинмоқда.

➡️ @shokirjonov

3.2k 0 39 20 69

Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Дарёдан тош ва қум қазиб олишга бутунлай чек қўйиш керак

Юқоридаги видеода Чироқчи туманидан ўтувчи Қашқадарё дарёсидан тош қазиб олиб ташиб кетилаётгани акс этган.

Ўзбекистонда дарё ўзанларидан тош ва қум қазиб олишни бутунлай тақиқлаш керак. Бундай ишларни амалга оширганлик учун фирмалар ва одамларга юз миллионлаб жарима қўллаш, техникалар тўлиқ мусодара қилиниши керак.

У куни Самарқанд вилоят ҳокими в.б. Адиз Бобоев Зарафшон дарёси «тамом бўлгани»ни гапириб қолди. Лекин шунчаки қуруқ гап, эътирофлар билан бу ишларга чек қўйиб бўлмайди. Ёқавайрон, хонавайрон қилувчи жарималар, мусодаралар керак.

Кимдир шундай жиноятни видеога олиб берса, унга ҳам ўша мусодара қилинган юк машиналари ва экскаваторларнинг сотилган пулидан 50 фоизи мукофот тарзида берилиши керак. Ана шундагина дарёлардан йўқолади бу емитлар, паразитлар, заракунандалар.

Бу нима аҳвол ахир?! Республика бўйлаб дарёлар узра нечта кўприк ишдан чиқди? Ўша тош қазиб олаётганлар бир тийин сарфлаганми бу иншоотларнинг қурилиши учун?

Зарафшон дарёси узра Афросиёб ва бошқа поездлари ўтадиган темир кўприк ҳам чўкиб, ёрила бошлаган, деган хабарлар эшитдим.

Лекин қўрқаманки, мана шундай заракундаликнинг устида ўзлари турган қандайдир манфаатдор кучлар бор ва айнан шунинг учун бу борада умуман силжиш бўлмаяпти.

➡️ @shokirjonov

3.9k 1 16 35 41



Репост из: Асанов формати
Яхши, ўзимизнинг мавзуларга қайтайлик.

Атамалар комиссиясининг ЎзР ФА Ўзбек тили, адабиёти ва фольклори институти олимларидан иборат гуруҳи янги сўз-атамаларни ўзбекчалаштириб, истеъмолга киритишни таклиф қилмоқда. Сўзларни анча ноқулай шаклда тақдим этишибди, шунга айримларини рўйхат тарзида келтираман.

Айсберг — музтоғ

Брусчатка — йўлғишт (йўлтош дейиш керак эди менимча)

Камера — бўлма

Доставка — етказиш

Пробег — юрим

Сет — тўплам

Полик — тўшама

Челленж — чорлов

Навигатор — йўллагич (қўним яхши-ку)

Селфи — ўзчеким

Светофор — йўлчироқ

Акция — ялпи ҳаракат

Кулер — сувлик

Кэшбэк — ҳадя-қайтим

Пауэрбанк — кучлантиргич

Карвинг — мева безакчилиги

Қолганлари ўзи шунақасиям кенг ишлатиладиган сўзлар экан. Нима дейсиз бу сўзларга.

@AsanovEldar

2.8k 0 20 37 63

Жомбойдан Ургутга темир йўл қурилади

Самарқанд вилояти Жомбой туманидан Ургутга янги темир йўл қурилишига старт берилди. Узунлиги 50 километрлик темир йўл линияси Жомбой туманидаги “MAN” заводи яқинидан бошланади. Жомбой, Самарқанд, Тойлоқ ва Ургут туманларида бекатлар ташкил этилади.

Тожикистон билан чегарадош бўлган Ургут туманининг “Жартепа” чегара божхона пости яқинида бекат қурилиши тожикистонликларга ҳам темир йўл орқали саёҳат қилиш имконини беради.

➡️ @shokirjonov


Хайрият!

Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори билан иситиш мавсуми учун белгиланган 500 метр кублик табиий газнинг базавий меъёри 2025 йилнинг 1 апрелига қадар узайтирилди.

➡️ @shokirjonov

7k 0 74 26 79

Самарқанд вилояти бош имом-хатиби тайинланди

Аҳмадхон қори Алимов Ўзбекистон мусулмонлари идораси Самарқанд вилояти вакили, вилоят бош имом-хатиби этиб тайинланди.

А.Алимов шу пайтгача Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек тумани «Олтинтепа» масжидида имом-хатиб бўлиб ишлаб келаётган эди.

➡️ @shokirjonov


Самарқанд шаҳар ИИБнинг олдгинасидаги кўприкдаги хавфсизлик оролчаларини стоянка қилиб ташлашибди.

Мошиналар ҳам мелисаларники бўлса асло ҳайрон бўлмайман...

➡️ @shokirjonov


Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази томонидан 2025 ЙИЛ УЧУН ЗАКОТ, ФИТР ВА ФИДЯ МИҚДОРИ эълон қилинди.

➡️ @shokirjonov


Сирдарёда бугун ҳокимлар перчаткадек алмаштириладиган кун шекилли.

5 та туман ҳокими алмаштирилибди...

➡️ @shokirjonov


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#Хайрия_акцияси

Жума кунлари оққонга чалинган бемор болажонлар учун хайрия акциясини мунтазам ўтказиб келмоқдамиз.

Бугун сизнинг ёрдамингизга муҳтож бемор Самарқанд вилоятининг Пайариқ туманидан Солиҳа Иброҳимжонова. У 2,5 ёшда — 2022 йил август ойида туғилган.

2024 йилнинг 5 июл куни Солиҳага ўткир лейкоз — оққон ташхиси куйилган. Айни пайтда Тошкентда Болалар гематологияси маркази кундузги булимини 3-курс даволанишни ўтамоқда.

Солиҳа оилада 3-фарзанд. Унинг чақалоқ укаси ҳам бор. Отаси оддий ишчи. Онаси уй бекаси, Солиҳага қараш билан банд. Оила Тошкентда ижарада туриб, қизини даволатаяпти.

Онаси Нигора Абдусаломованинг ҳикоя қилишича, аввалги курс даволанишларга ўзларида бор маблағни ишлатиб бўлишган, қариндош-уруғлар ҳам ёрдам қилишган. Ҳозир улар дорихоналардан ҳам қарз бўлиб қолишган. Даволаниш учун 20 млн сўмча маблағга эҳтиёжманд бўлиб туришибди.

Сиз Аллоҳ йўлида Солиҳанинг даволаниши учун ёрдам қилинг. Ушбу хайрия эълонини тарқатинг. Пластик карталар Солиҳанинг онаси Нигора Абдусаломова номида.

HUMO: 4073420073128773
UZCARD: 8600060906713285


Репост из: Kun.uz | Online
Musulmonlar idorasi Ramazon-2025 taqvimini e'lon qildi

👉 @kunonline


Таълим вазири Ҳилола Умарованинг ёзишича, энди таълим тили ўзбек тили бўлмаган синф битирувчилари ҳам давлат тили — яъни ўзбек тилидан имтиҳон топширади.

Маъқуллайман ва олқишлайман.

➡️ @shokirjonov

3.6k 0 5 16 160

Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Бу видеони Самарқанддаги маъмурий қамоқ жазоси ўталадиган қамоқхонада туширганимга 2 йилча бўлиб қолди.

Энди турли каналар кесиб тарқатишяпти экан.

Албатта, журналистлар боришига намунали камерани кўрсатишганди. Маҳбуслар ётган камерага ҳам кирайлик деганимизда, "жазо ўтаётганлар унамаяпти", деб қўйишмаганди...

➡️ @shokirjonov


Репост из: bakiroo
Жарима баллари имтиҳон марказига эмас, суғуртага боғланиши зарур!

Ўзи бутун дунёда жарима балларининг маъно мазмуни ҳам шу: Ҳайдовчининг қанчалик хатарли эканини аниқлаш, хатар қанча юқори бўлса у етказадиган эҳтимолий зарар миқдори ҳам шунча юқори бўлади, тартибли, қоидасевар ҳайдовчининг эҳтимолий зарар миқдори эса табиийки кам бўлади.

Энди тасаввур қилинг, ҳозирги Ўзбекистонда йўл транспорт ҳодисасида мавжуд мажбурий суғурта тизими инсонга етказилган зарарнинг энг юқори қиймати 26 млн.сўм билан баҳолайди. Ўйлаб кўринг, бир миллиардлик TAHOE йўл қоидасини бузиб ва доимий равишда намойишкорона бузиб, бирон кун бирон инсонга зарар етказса, молиявий жавобгарлик 26 млн.сўмгача ва бунинг учун йилига 56 минг сўм тўлаб қўйса кифоя. Абсурд шуки, қишлоқда 50 йиллик стажга эга, бирон қоида бузмаган оқсоқолнинг жумага чиқишга миниладиган 20 йиллик Матизи учун суғурта мукофоти ҳам 56 минг сўм.

Айнан суғурта, жамият учун ҳам, алоҳида индивид учун ҳам энг самарали иқтисодий калтак. Буни масалан, америкадаги Трак ёки такси ҳайдаётган ватандошларимиздан сўрасангиз, чиройли қилиб тушунтиради. Қандоқ қилиб қоидасеварга айланиб қолганини айтиб беришади.

Шунинг учун, автомобилларни мажбурий суғурта тизими бир томондан автомобиль қийматига ва ҳайдовчи стажига, иккинчи томондан айнан жарима баллари тизими билан бевосита боғланилиши керак. Ва бунда инсон олдидаги, яъни инсонга етказилган зарар бўйича жавобгарлик каррасига, айтайлик жарима балларига нисбатан пропорционал оширилиши зарур. Айтайлик, 12 балл жарима балли йиққан, қора Tahoe минган эррайим қоидабузарнинг суғуртаси камида 3 йил бир неча ўн карра қимматга тушиши лозим.

Журналист Шокиржонов ёзганидек, "Бизнинг одамлар йўл қоидаси ёки мошина ҳайдашни билмагани учунмас, қонун қоидаларга "қўйиб" қўйгани учун қоида бузади". Қўшимча қилиб айтаманки, нафақат бизнинг одамлар, бутун дунёда одамлар ўзи шунақа, биз шундай табиат билан яралган мавжудотмиз. Одамларнинг бундай қийшиқ табиатини самарали суғурта тизими жойига қайтаради, маданиятли қилиб, тийиб туради, қанақадир чўнтаклар учун имтиҳон топширтириб пул ишлаш эмас.

Показано 20 последних публикаций.