SAFAR


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Новости и СМИ


Мустақил журналист, публицист
ҳамкорлик учун: @Advertising_bloggers
админ: @safarblog_bot

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Новости и СМИ
Статистика
Фильтр публикаций


100 минг сўм билан қандай бизнес бошлаш мумкин. ЎзТвиттер фойдаланувчилари жавоб берибди:

@safarblog


Халқ буюк ижодкор.

@safarblog


Кинематография агентлиги ташаббуси билан ҳар йили ўтказиб келинаётган "Кинокарвон" акцияси ҳақида кўпчилик эшитган. Ушбу тадбир 2024 йил учун локацияларини кенгайтиришда давом этади.

Тадбир апрель ойи бошларида Сирдарёдан бошланган бўлса, навбатдаги манзил Фарғона вилояти бўлади. "Кинокарвон" водийга нафақат ўзи билан юлдуз санъаткорларни олиб боради, балки қисқа муддатда томошабинларда илиқ таассурот қолдираётган миллий фильмларни ҳам намойиш этади. Булар: "Якшанба", "Абдулла Орипов", "Ўзбек қизи", "Самурай", "Доктор Абдуллаев" каби фильмлар.

Маълумот учун, "Кинокарвон" 20 апрелгача давом этади.

@safarblog


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Дубайда ёмғир. Дарҳақиқат, Тошкент билан умумий жиҳатлари бор.

@safarblog


Эҳтиёжманд оилаларга энергетика тўловлари учун 270 минг сўм моддий ёрдам берилади

Ҳукумат қарори билан, 1 майдан 1 кВт электр энергия нархи 450 сўм бўлади. Энди кўп ишлатганлар кўп тўлайди, кам ишлатганлар кам тўлайди.
 
- ойига 200 кВт·соатгача – 450 сўм;
- ойига 201 кВт·соатдан 1 000 кВт·соатгача – 900 сўм;
- ойига 1 001 кВт·соатдан 5 000 кВт·соатгача – 1 350 сўм;
- ойига 5 001 кВт·соатдан 10 000 кВт·соатгача – 1 575 сўм;
ойига 10 000 кВт·соат ва ундан юқори – 1 800 сўмдан этиб белгиланмоқда.

Шунингдек, 2024/2025 йил иситиш мавсумида (ноябрь – февраль ойларида) эҳтиёжманд оилаларга 270 минг сўм миқдорида бир марталик моддий ёрдам ўтказиб берилади.

@safarblog

2.2k 0 27 11 32

Репост из: UZ24 uz
Toshkentda deputat 14 yoshli yigitni zo‘rlaganlikda ayblanmoqda

U avvalroq o‘zining sahifalari orqali “siyosiy buyurtma” bilan unga qarshi provokatsiyalar uyushtirilayotgani haqida post yozgan edi.

Batafsil: https://uz24.uz/uz/articles/crime-4-16

Telegram | Facebook | X | Instagram


Миллий контент яратиш мамлакатимиздаги долзарб масалалардан бири бўлиб қолмоқда.

Бугун айнан шу мавзу юзасидан Комил Алламжонов нодавлат телерадиоканаллар вакиллари билан суҳбат ўтказиб, муаммога ечим излаш йўлларини муҳокама қилибди.

@safarblog


Дарё сувини баҳор тоширар …

Айтишларича, бугун Сўқоқга сел келибди. Тадбирколар ва қишлоқ аҳолисига сабр тилаймиз.

@safarblog


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
“Халқаро майдонда баланс бузилди” — Шавкат Мирзиёев

“Халқаро майдонда баланс бузилди, қонун-қоидалар мутлақо ўзгарди. Ҳатто дўстим деб юрган давлатлар ўртасида ишонч йўқ бўлди, десак бу ҳам адолатдан. Эртага дунёда бу нотинчлик кўлами қаергача кенгайишини ҳеч ким билмайди”, – деди президент.

@safarblog

3k 0 19 4 46

Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Анталиядаги дор йўлида кабиналардан бири ерга қулаб тушган. Бир киши ҳалок бўлгани, бир нечта одам яралангани айтилмоқда.

Аллоҳ сақласин. +1та фобия.

@safarblog


Мадрасалар пештоқидаги ёзувларни кўпинча Қуръон суралари ёки ҳадислар деб айтишади. Лекин ҳар доим ҳам бундай эмас. У ерда бино тарихи, архитектори, хаттотнинг исми ёки ҳомий ҳақида маълумотлар, шеър ва ҳикматли сўзлар ҳам бўлиши мумкин. Энди эса бизда тарихий обидалардаги ёзувларни нима эканлигини билиш имконияти мавжуд. Албатта, араб хатини ўқий олмайдиганлар учун бу имконият айни муддао. Гап шундаки, Ўзбекистон маданий меросини ўрганиш, сақлаш ва оммалаштириш бўйича Бутунжаҳон жамияти (ВОССУ) Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Абу Райҳон Беруний номидаги Шарқшунослик институти билан ҳамкорликда “Ўзбекистон обидаларидаги битиклар” туркумида 20 жилдлик китоб-альбомларни нашрдан чиқарди.

8 апрель куни эса мазкур китоб-альбомларнинг тақдимоти бўлиб ўтди.

@safarblog


Бизнесингизни ривожлантиришга қарор қилдингизми? Қоғозни ғамлаб қўйинг!

@safarblog


1961 йил 12 апрелда одам илк маротаба космосга учган.

Тарихда биринчи космонавт сифатида из қолдирган Юрий Гагарин Тошкентни жуда севган ва 1961-1968 йиллар давомида пойтахтга олти маротаба ташриф буюрган экан.

@safarblog


Репост из: Бургут
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Матиз адирликларда думалаб кетибди

Воқеа қаерда содир бўлгани номаълум. Адирликка чиққан машина жарликка қулаб кетган. Айтишларича, автомобил бошқарувида ҳеч ким бўлмаган. Жабрланганлар йўқ.

@burgutuzb


Телеграм каналларда 11—13 апрель кунлари сайёранинг сейсмик зоналаридан бирида 7-8 магнитудадан юқори кучли зилзила бўлиши ҳақида ҳавотирли хабарлар тарқалмоқда.

Зилзилалар ҳақида барвақт огоҳлантириш усулларидан бири атмосферадаги тебранишлар билан боғлиқ ўзгаришлар сайёрда келаётган 3 кунликда кучли зилзила бўлиш белгиларини кўрсатди.

2023 йилда Марокаш ва Туркияда кузатилган ҳалокатли зилзилалар голланд сейсмологи Франк Ҳугербитс ва унинг жамоадошлари томонидан шундай усулда прогноз қилинган эди.

Кучли зилзила эҳтимоли бўлган сейсмик зоналар ичида бизнинг республикадаги сейсмик фаол ҳудудлар келтирилмаган.

@safarblog

Показано 15 последних публикаций.