Жисмоний машқлар ва мушаклар саратондан тузалиш имкониятини оширади
Янги тадқиқот кучли мушаклар ва яхши жисмоний ҳолатга эга инсонларда саратонни енгиш имконияти юқори эканлигини кўрсатди. Турли саратон босқчиларидаги 47 000 нафар бемор ўрганилганда, жисмоний фаол инсонларда ўлим хавфи мушак кучи ва жисмоний тайёргарлик кўрсаткичлари паст одамларга нисбатан 31–46%га кам эканлигини аниқланди.
Айниқса, саратоннинг 3-4-босқичларидаги, шунингдек, ўпка ва ҳазм қилиш тизими аъзолари саратонига чалинган беморларда бу натижалар яққол кўзга ташланди. Олимлар клиник амалиётда беморнинг касалликдан тузалиш прогнозларини ошириш учун мушак кучини оширувчи машқлардан фойдаланишни тавсия қилмоқда.
Яна бир тадқиқот чиройли қомат ва жисмоний фаоллик биргаликда саратон хавфини камайтиришини кўрсатди. Бунда соғлом вазнни сақлаш, мунтазам жисмоний машқлар ва меъёрлаштирилган овқатланиш муҳимлиги таъкидланди.
Бутунжаҳон саратон тадқиқотлари фонди мутахассиси Хелен Крокер саратоннинг олдини олишда бир жиҳатга эътибор қаратиш эмас, соғлом турмушнинг барча компонентлари устида комплекс ишлаш кераклигини айтди.
Бугуноқ тренажёр залига абонемент оламиз.
@safarblog