💳
Муддатли ҳарбий хизматчилар учун мўлжалланган тест саволларининг умумий сони 100 та саволдан иборат Бу ҳақда АОКАда ўтказилган
брифингда Мудофаа вазирлиги бошқарма бошлиғи Отабек Норбоев маълум қилди.
Жорий йилнинг 20-25 январь кунлари Мудофаа вазирлиги қўшинларида хизмат қилаётган муддатли ҳарбий хизматчиларнинг билим даражасини текшириш мақсадида Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги томонидан тест синовлари ўтказилади.
⚡️
Муддатли ҳарбий хизматчилар учун мўлжалланган тест саволларининг умумий сони 100 та саволдан иборат бўлиб:⏺унинг 40 таси – жанговар тайёргарлик;
⏺20 таси – маънавий-маърифий тайёргарлик;
⏺10 таси – математика фани;
⏺10 таси –физика фани;
⏺қолган 20 таси – мантиқий саволлар.
⚡️
Ҳар бир тўғри жавоб учун: ⏺жанговар тайёргарлик бўйича -1,2 балл;
⏺маънавий-маърифий тайёргарлик бўйича – 1,1 балл;
⏺математика бўйича – 1 балл;
⏺физика бўйича – 1 балл;
⏺мантиқий саволлар бўйича – 1 балл берилади.
⏰ Тест синовларини ўтказишнинг умумий вақти 3 соатни ташкил этади.
✍️ БатафсилTelegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк