Admin.uz


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Новости и СМИ


Admin.uz — Бир қадам олдинда бўлинг!

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Новости и СМИ
Статистика
Фильтр публикаций


Алламжонов ишида қамалганлар орасида Шуҳрат Расулов ҳам бор

У Президент давлат хавфсизлик хизматининг ўз хавфсизлик бошқармаси собиқ раҳбари эди. Унга 23 йил беришди.


Бугун Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий судида фуқаро Комил Алламжоновга уюштирилган суиқасдга оид жиноят иши доирасида 10 нафар шахсга нисбатан суд жараёни якунланиб, суд ҳукми эълон қилинди.

Эълон қилинган суд ҳукмига мувофиқ Шуҳрат Расуловга 23 йил, Джавлан Юнусовга 18 йил 6 ой, Шохрух Ахмедовга 23 йил, Исмоил Жаҳонгировга 23 йил ва Дониёр Ташходжаевга 7 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

Қолган 5 нафар судланувчига қилмишига мувофиқ равишда турли муддатларга озодликдан маҳрум қилиш жазолари тайинланди.

Олий суд


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Сахалинда 300 нафар балиқчи бўлган муз қатлами кўчиб кетди

Денгизда назоратсиз суза бошлаган муз устидаги одамларни қутқариш ишлари бошланган.

ФВВ Ми-8 вертолёти ва ҳаво кемасидан фойдаланган ҳолда қутқарув операциясини аллақачон бошлаб юборган.


🇺🇸 АҚШ президенти Доналд Трамп Америка компанияларига бошқа мамлакатлардаги амалдорлар ва сиёсатчиларга пора беришга расман рухсат берди.


Она 8 ёшли ўғлини жазолаш мақсадида қўлини куйдирди

Болалар омбудсманига кўра, 33 ёшли аёл ўтган йил 30 октябрда куни 8 ёшли ўғли уйдаги ширинликларни рухсатсиз егани учун уни жазолаш мақсадида бармоқлари ораси ва танасининг айрим жойларига пахта тиқиб, ёққан.

Натижада бола 1 ва 2-даражали куйиш жароҳатларини олган.

Олмалиқ шаҳар ИИБ онага нисбатан жиноят иши қўзғатди. У яширингани сабабли қидирувга берилган ва 7 феврал куни қўлга олиниб, суд қарори билан қамоққа олинган.


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Фёдор Конюхов саёҳатининг энг хавфли босқичини якунлади

Россиялик саёҳатчи Атлантика океани жанубидаги 50 ва 40 - “ғазабланган кенгликларни” кесиб ўтди. Конюховга бунинг учун 68 кун керак бўлди.

73 ёшли саёҳатчи эшкакли қайиқда дунёни айланиб чиқишни мақсад қилган. Бундан олдин у ҳаво шари ва елканли кемада Ер шарини айланиб чиққан эди.


🔥Тошкентнинг Кичик ҳалқа йўлида катта ёнғин юз берди

Ижтимоий тармоқларда тарқалган хабарларга кўра, ёнғин Кичик ҳалқа йўлидаги янги биноларда содир бўлган.

Расмий маълумот ҳозирча йўқ.


🗺Google харитада Мексика кўрфазини Америка кўрфазига ўзгартирди

Аммо бу фақат АҚШда яшовчилар учун. Дунё бўйлаб фойдаланувчиларга кўрфазнинг икки номи ҳам кўринади.


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Қозоғистон ФВВ йўлда қолиб кетган ўзбекистонликларни эвакуация қилди

Қўстанай вилоятининг Адаевка қишлоғи ҳудудида микроавтобус бузилиб қолган. Унда Ўзбекистон ва Тожикистон фуқаролари бўлган. Қутқарилганларнинг 4 нафари болалар.


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Тошкентликларни ҳақорат қилган асли сурхондарёлик қиз 10 суткага қамалибди.


Еврокомиссия АҚШнинг Европа экспортига қўллайдиган божларига жавоб беришга ваъда қилди

Трамп бутун дунёдан, шунингдек, йирик савдо ҳамкорларидан АҚШга пўлат ва алюминий импорти учун янги 25 фоизлик божлар жорий этилишини айтганди.


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
‼️Ҳар куни 30 дақиқа сайр қилишнинг организмга фойдалари ҳақида батафсил маълумотлар...


🚌Гватемалада автобус кўприкдан дарёга қулаши оқибатида 51 киши ҳалок бўлди

Reuters маълумотларига кўра, автобус Сан-Агустин Акасагуастлан шаҳридан пойтахт Гватемалага кетаётган бўлган.

Маҳаллий нашрларга кўра, автобус ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиб, бир нечта автомобиль ва кўприкнинг металл панжарасига бориб урилган, сўнг кичик дарё оқиб ўтадиган жарликка қулаган.

Фалокат сабаб Гватемалада уч кунлик миллий мотам эълон қилинди.


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Россиянинг Су-57 самолёти Ҳиндистонда намойиш этилди

Су-57 — бешинчи авлод, кўп мақсадли қирувчи самолёти, у юқори манёврли, кам кўринувчан хусусиятларига эга. Самолёт илк бор 2019 йилда ҳавога кўтарилган бўлиб, бугунги кунда у Украинадаги махсус ҳарбий операция зонасида ишлатилмоқда.

Ҳиндистон Мудофаа вазирлиги Россия қирувчи самолёти сотиб олиш имкониятини баҳоламоқда, деди мудофаа вазири ўринбосари Санжев Кумар.


Си Цзинпин Москвадаги парадда қатнашади

Ўз навбатида Путин ҳам Пекинга ташриф билан бориши кутиляпти.


Мактаблардаги ўзбек тили (давлат тили) фани ўқитувчиларига 50 фоизлик устама қўшиб берилади

Президентнинг «Ўзбекистон – 2030» стратегиясини «Атроф-муҳитни асраш ва «яшил иқтисодиёт» йилида амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида»ги Фармони қабул қилинди.

Фармонга кўра, 2025 йил 1 февралдан бошлаб Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги тизимидаги умумий ўрта таълим муассасаларида ўзбек тили (давлат тили) фани бўйича дарс берувчи ҳамда Билим ва малакаларни баҳолаш агентлигининг миллий баҳолаш тизимида олинган тегишли даражадаги ўзбек тили ва адабиёти сертификатига эга бўлган педагог кадрларга уларнинг тариф ставкасига нисбатан 50 фоиз миқдорида ҳар ойлик қўшимча устама тўланади.


Ўзбекистоннинг аҳоли энг кам 5 та туман ва шаҳарлари маълум бўлди

Статистика агентлигига кўра, аҳолиси энг кам ТОП 5 та туман ва шаҳар:

1. Ғозғон шаҳри – 9,3 минг киши
2. Томди тумани – 15,3 минг киши
3. Ширин шаҳри – 19,4 минг киши
4. Қоровулбозор тумани – 20,3 минг киши
5. Бўзатов тумани – 21,9 минг киши

2025 йилнинг 1 январь ҳолатига республикадаги доимий аҳоли сони 37,5 млн кишини ташкил этган.


Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари 1,7 млрд долларга ошиб, 42,9 млрд долларга етди

Январь ойида захиралар ўсишига олтин сабабчи бўлди. Унинг қиймати 32 млрд доллардан 35,1 млрд долларга кўпайди. Олтиннинг ҳажми 10 тоннага ортиб, 392 тоннага етди.

Шунга қарамай, хорижий валютадаг захиралар 8,6 млрд доллардан 7,3 млрд долларгача сезиларли қисқарди.


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Сахалин яқинида Хитой кемаси саёз жойга ўтириб қолди

Дастлабки маълумотларга кўра, юк ташувчи кема об-ҳаво ёмонлашгани туфайли тиқилиб қолган. Кемада 20 нафар экипаж аъзоси бор, улар тиббий ёрдамга муҳтож эмас.

Ҳодиса оқибатида кемада тешик пайдо бўлган, лекин ёқилғи тўкилиши қайд этилмаган. Кема бортида 56 тонна дизель ёқилғиси, 706 тонна мазут ва 1000 тонна кўмир бор, дейилади ФВВ штаби тезкор йиғилишида.

Айни пайтда кемани қайта сувга тушириш режаси ишлаб чиқилмоқда, бироқ бунга ёмон об-ҳаво шароити халал бермоқда.


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
⛽️ Бухорода йирик газ қувурида авария содир бўлди

Бугун соат 11:26 да “ГАЗЛИ” МГҚБнинг диаметри 1020 мм бўлган 26 кг. босим остидаги “Бухоро-Урал” МГҚнинг 106 км.да авария содир бўлган.

Тезкор ҳаракатлар натижасида соат 11:30 да муруватлар ёпилган, қолдиқ газлар эса чиқиб кетган. Ҳозирда авария тўлиқ бартараф этилди, деб хабар берди вилоят ФВБ.

Таъкидланишича, авария аҳоли пунктидан узоқда (энг яқин аҳоли пунктигача 40 км.) юз берган. Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ.

Показано 20 последних публикаций.