Qaraqalpaqstan Respublikası Ba'sekilikti rawajlandırıw ha'm tutınıwshılar huqıqların qorg'aw komiteti


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Видео и фильмы


Monopoliyaǵa qarsı tártipke salıw, básekilikti hám tutınıwshılardıń huqıqların qorǵawshı organ
🏢 230100, Nókis qalası, A.Temur kóshesi, 112A
📞 (+998) 61 222 30 11
✉️ kr@antimon.gov.uz
Telegram kanal - @Qrmonopoliya

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Видео и фильмы
Статистика
Фильтр публикаций


Репост из: Raqobat qo‘mitasi
РАҚОБАТ ҚЎМИТАСИДА НАВБАТДАГИ ЎҚУВ КУРСЛАРИ БОШЛАНДИ

🗓 28 январь куни Қўмита ҳузуридаги Рақобат сиёсати ва истеъмолчилар ҳуқуқлари тадқиқотлари маркази томонидан тизим ходимларининг малакасини ошириш ва соҳадаги билимларини такомиллаштиришга қаратилган ўқув курслари бошланди.

👥 Курсларда Қўмитанинг ҳудудий бошқармаларидан ташриф буюрган раҳбар ўринбосарлари, юристконсульт ва мутахассислар иштирок этмоқда. Биринчи кунда иштирокчиларга “Рақобат тўғрисида”ги Қонун, унинг мақсадлари, иқтисодиётда рақобатнинг аҳамияти, инсофсиз рақобат ҳолатлари, молиявий жавобгарлик чоралари, монополия ва табиий монополия тушунчалари, ҳамда биржа савдоларида рақобатни чекловчи ҳаракатларнинг олдини олиш бўйича батафсил маълумотлар берилди.

📦 Курс давомида биржа савдоларида манипуляциялар ва жавобгарлик, давлат томонидан бериладиган имтиёзлар ва эксклюзив ҳуқуқлар ҳақида ҳам тингловчиларга тушунтириб ўтиш белгиланган.

Ўқув курслари 31 январь кунига қадар давом этади.


Каналга уланиш 🔝 https://t.me/RaqobatGovUz

веб-саҳифа | facebook | telegram | youtube | instagram | X


Репост из: Raqobat qo‘mitasi
ИНСОФСИЗ РАҚОБАТ ҲОЛАТЛАРИ ЮЗАСИДАН ТАЪЛИМ МУАССАСАСИга НИСБАТАН ТЕГИШЛИ ТАЪСИР ЧОРАСИ КЎРИЛДИ

🌫 Қўмитанинг Навоий вилояти ҳудудий бошқармаси томонидан истеъмолчиларни чалғитиш ва инсофсиз рақобатга йўл қўйилаётган қонунбузилиши ҳолатлари бўйича ўрганиш ишлари ўтказилди.

🔎 Мазкур ўтказилган ўрганишлар давомида, хусусий олий таълим муассасаси ҳисобланган Навоий инновациялар университети томонидан ўзининг расмий телеграм саҳифасида “Энг арзон контракт тўлови” деб истеъмолчиларни чалғитувчи ахборотдан фойдаланиб, инсофсиз рақобатга йўл қўйилганлик ҳолатлари аниқланди.

✈️ Таъкидлаш жоизки, Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 29 декабрдаги 694-сон қарори билан тасдиқланган “Инсофсиз рақобатни аниқлаш методикаси” 6-бандида «энг», «энг яхши», «биринчи», «фақат», «фақатгина» ва бошқа орттирувчи нисбатлардан фойдаланган ҳолда солиштириш инсофсиз рақобатнинг белгилари ҳисобланади.

🌫 Юқоридагиларга кўра, ҳудудий бошқарма Махсус комиссияси томонидан Навоий Инновациялар университетига нисбатан “Рақобат тўғрисида”ги Қонуннинг 21-моддаси талаблари бузилиши аломатлари юзасидан Вазирлар Маҳкамасининг 225-сонли қарори билан тасдиқланган Низомга мувофиқ иш қўзғатилиб, қонунбузилиши ҳолатини бартараф этиш келгусида йўл қўймаслик юзасидан бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатма берилди.

Каналга уланиш 🔝 https://t.me/RaqobatGovUz

веб-саҳифа | facebook | telegram | youtube | instagram | X


Репост из: Raqobat qo‘mitasi
⚡️ Ижтимоий тармоқларда “Қарши магистрал канали ўтган йили 39 та тендер ўтказди. Унинг 21 тасида буюртмачининг “қўшниси” ғолиб чиққан” – деб эълон қилинган танқидий материал юзасидан.

🔵 Рақобат қўмитаси қуйидагиларни маълум қилади, Қўмитанинг Қашқадарё вилояти ҳудудий бошқармаси томонидан “Қарши магистраль каналидан фойдаланиш бошқармаси” ДМ томонидан амалга оширилган давлат харидларида рақобат қонунчилиги талабларига риоя қилинганлиги юзасидан ўрганиш ишлари ўтказилди.

⭕ Ўтказилган ўрганишлари натижасида Буюртмачи томонидан энг яхши таклифларни танлаш орқали амалга оширилган давлат харидларида “Рақобат тўғрисида”ги Қонун талаблари бузилиши аломатлари билан буюртмачига нисбатан иш қўзғатилиб, натижаси юзасидан қонунбузилиши ҳолатларига йўл қўймаслик бўйича бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатма берилди.

📌 Шунингдек, буюртмачи (Қарши магистраль каналидан фойдаланиш бошқармаси) мансабдор шахсига нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилди.

📎 Шу билан биргаликда, ўрганиш давомида кузатилган манфаатлар тўқнашуви аломатлари бўйича маълумотларга ҳуқуқий баҳо берилиши учун прокуратура органларига юборилди.

Каналга уланиш 🔝 https://t.me/RaqobatGovUz

веб-саҳифа | facebook | telegram | youtube | instagram | X


Репост из: Raqobat qo‘mitasi
🇺🇿Рақобат қўмитасининг “FAIR TECH” ягона ахборот тизими орқали республикамизнинг ҳудудлари кесимида фармацевтика фаолияти билан шуғулланувчи тадбиркорлик субъектлари томонидан референт нархларнинг оширилиши юзасидан ўтказилган мониторингда 1300 га яқин дорихоналарда қонунбузилиш ҳолатлари аниқланди.

Жумладан,
🔘 Қорақалпоғистон Республикасида 88 та дорихона (38 та улгуржи ва 50 та чакана);
🔘 Андижон вилоятида 49 та дорихона (44 та улгуржи ва 5 та чакана);
🔘 Бухоро вилоятида 50 та дорихона (7 та улгуржи ва 43 та чакана);
🔘 Жиззах вилоятида 106 та дорихона (25 та улгуржи ва 81 та чакана);
🔘 Қашқадарё вилоятида 43 та дорихона (9 та улгуржи ва 34 та чакана);
🔘 Навоий вилоятида 118 та дорихона (30 та улгуржи ва 88 та чакана);
🔘 Наманган вилоятида 119 та дорихона (65 та улгуржи ва 54 та чакана);
🔘 Самарқанд вилоятида 182 та дорихона (72 та улгуржи ва 110 та чакана);
🔘 Сурхандарё вилоятида 18 та дорихона (17 та улгуржи ва 1 та чакана);
🔘 Сирдарё вилоятида 65 та дорихона (15 та улгуржи ва 50 та чакана);
🔘 Тошкент вилоятида 134 та дорихона (20 та улгуржи ва 114 та чакана);
🔘 Фарғона вилоятида 36 та дорихона (13 та улгуржи ва 23 та чакана);
🔘 Хоразм вилоятида 36 та дорихона (18 та улгуржи ва 18 та чакана);
🔘 Тошкент шаҳрида 228 та дорихона (80 та улгуржи ва 141 та чакана).

✈️ Юқоридаги ҳудудларда олиб борилган ўрганишлар натижасида 270 минг та ҳолатда жами 11,6 млрд. сўм миқдорида асоссиз даромад олинганлиги аниқланиб, ортиқча олинган пул маблағларини истеъмолчиларга қайтариш чоралари кўрилди.

📌 Рақобат қўмитаси дорихоналарни нархларни асоссиз оширмасликка ва истеъмолчилардан ортиқча маблағларни олмасликка чақириб қолади.

Каналга уланиш 🔝 https://t.me/RaqobatGovUz

веб-саҳифа | facebook | telegram | youtube | instagram | X


✍️🔰 Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025-йил 17-январдаги “Пахта хомашёсини етиштириш ва сотишда бозор механизмларини қўллашни изчил давом эттириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-7-сон Фармонининг мазмун-моҳияти юзасидан 2025-йил 27-январ санасида Тошкент Давлат Аграр Университети Нукус филиалида ўқув-семинар бўлиб ўтди.

✅ Ўқув-семинар давомида Фармон мазмун-моҳияти ҳақида батафсил тушунтиришлар берилди.

Kanalga ulanish

website | facebook | telegram | youtube | instagram |Twitter


Репост из: Raqobat qo‘mitasi
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
ИСТЕЪМОЛЧИЛАР ҲУҚУҚЛАРИНИ ҲИМОЯ ҚИЛИШ ФАОЛИЯТИГА ДОИР АСОСИЙ КЎРСАТКИЧЛАР

2024 йил давомида Рақобат қўмитасига истеъмолчилардан жами 30 мингдан ортиқ мурожаатлар келиб тушган.

Мурожаатларнинг
🔹 42,9% — уй-жой коммунал ва транспорт хизматлари;
🔹 33% — савдо ва умумий овқатланиш;
🔹 20,9% — алоқа, молия ва ижтимоий хизматлар;
🔹 3,2% — реклама соҳасига оид.

Мурожаатларнинг 80% ижобий ҳал қилинган, истеъмолчиларга етказилган 32,9 млрд сўм зарар қайта ҳисоб-китоб қилинган.

➡️ Батафсил видеоинфографикада

Каналга уланиш 🔝 https://t.me/RaqobatGovUz

веб-саҳифа | facebook | telegram | youtube | instagram | X


Репост из: Raqobat qo‘mitasi
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#ОАВ_биз_ҳақимизда

🎙 Навоий вилояти радиосида Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси Навоий вилояти ҳудудий бошқармасига келиб тушаётган мурожаатлар ва уларнинг натижалари хусусида маълумот берилди.

Каналга уланиш 🔝 https://t.me/RaqobatGovUz

веб-саҳифа | facebook | telegram | youtube | instagram | X


Репост из: Raqobat qo‘mitasi
ИСТЕЪМОЛЧИЛАРНИНГ АВТОМОБИЛЬ СОҲАСИДАГИ МУРОЖААТЛАРИ ИЖОБИЙ ҲАЛ ҚИЛИНДИ

🇺🇿 Қўмитага автомобиллар етказиб бериш, сотиш билан боғлиқ ҳолатлар юзасидан фуқаролардан келиб тушган мурожаатлар ўз вақтида ўрганилиб, истеъмолчиларнинг қонуний манфаатлари ҳимоя қилинмоқда. Жумладан,

Қорақалпоғистон Республикаси мисолида
Амударё туманида истиқомат қилувчи фуқаро А.Д. сотиб олган “BYD Song Plus Champion” русумли автомобили бузилганлиги сабабли, Хоразм вилоятидаги “BYD Ургенч” сервис марказига олиб борганида, олди қисмидаги иккита амортизатор ишламаётганлиги аниқланган ва сервис ходимлари амортизатор 2 ойдан сўнг келишини айтганлигига норозилигини билдириб, амортизаторларни алмаштириб берилишида амалий ёрдам сўраб мурожаат йўллаган.

Мазкур мурожаатда келтирилган ҳолат юзасидан Қўмита томонидан “BYD Ургенч” сервис маркази томонидан фуқаронинг “BYD SONG PLUS CHAMPION” русумли автомобилининг олди қисмидаги жами қиймати 2 298,1 минг сўм бўлган иккита амортизатор бепул алмаштирилиб берилиши таъминланди.

Қашқадарё вилояти мисолида
Касби туманида яшовчи фуқаро А.М. Қарши шаҳрида фаолият олиб бораётган "FAVORITE-CARS-SERVICE" MCHJ нинг фаолиятидан норози бўлиб мурожаат ёзган.

Фуқаро яхши ниятлар билан автосалон орқали Chevrolet COBALT автомашинасига 74 001 000 сўм бошланғич тўловни амалга ошириб, шартнома имзолаган. Аммо оилавий шароитида муаммолар юзага келганлиги ва моддий ёрдам зарурлиги сабабли шартномани ўз хоҳиши билан бекор қилган ва тўланган тўловни тўлиқ қайтариш бўйича автосалон раҳбариятига мурожаат қилган. Масала эса ижобий ҳал этилмаган яъни тўланган маблағ истеъмолчига қайтарилмаган.

Ҳудудий бошқарма томонидан олиб борилган ўрганиш ишлари натижасида “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонунига асосан истеъмолчига автомашина учун тўланган 74 001 000 сўм маблағ истеъмолчига тўлиқ қайтарилди.

✈️ Юқоридагиларга кўра, Рақобат қўмитасининг ҳудудий бошқармалари томонидан “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонун талаблари бузилиш аломатлари билан хизмат кўрсатувчи ташкилотларга нисбатан қонунбузилиш ҳолатини бартараф этиш юзасидан бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатмалар берилди.

Каналга уланиш 🔝 https://t.me/RaqobatGovUz

веб-саҳифа | facebook | telegram | youtube | instagram | X


Репост из: Raqobat qo‘mitasi
АНДИЖОН ВИЛОЯТИДАГИ ДОН КОРХОНАЛАРИГА МАНИПУЛЯЦИЯ ҲАРАКАТЛАРИ УЧУН МОЛИЯВИЙ ЖАРИМА ҚЎЛЛАНИЛДИ

🌫 Рақобат қўмитасининг Андижон вилоят ҳудудий бошқармаси томонидан ўтказилган ўрганишлар натижасида жами 3 та дон корхоналари томонидан юқори ликвидли ва монополь турдаги маҳсулотларни биржа савдолари орқали реализация қилинишида манипуляция ҳаракатларини (графикларни бажармаслик ва кунлик белгиланган ҳажмларда маҳсулотларни биржа савдоларига қўйилмаслик ҳолатлари) содир этганлик ҳолатлари аниқланди.

🔘 “QO'RG'ONTEPA DON MAXSULOTLARI” АЖ724,2 тн буғдой уни ва омухта ем маҳсулоти;
🔘 “ASAKA DON MAHSULOTLARI” АЖ1394,0 тн буғдой уни ва омухта ем маҳсулоти;
🔘 “ANDIJONDONMAHSULOT” АЖ 509,2 тн буғдой уни маҳсулоти.


✈️ Юқоридагиларга мувофиқ, ҳудудий бошқарманинг Махсус комиссияси томонидан “Рақобат тўғрисида”ги Қонуни ва Вазирлар Маҳкамасининг 170-сонли қарори билан тасдиқланган Низом талаблари асосида дон корхоналарига нисбатан қонун бузилиш аломатлари бмлан иш қўзғатилиб, натижаси юзасидан молиявий  жарима қўллаш хақида қарор қабул қилинди.

Шунингдек, қонунбузилиши ҳолатларини бартараф этиш ва келгусида йўл қўймаслик тўғрисида кўрсатмалар берилди.

Каналга уланиш 🔝 https://t.me/RaqobatGovUz

веб-саҳифа | facebook | telegram | youtube | instagram | X


Репост из: Raqobat qo‘mitasi
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#Анонс #Сифат_назорати

ПАХТА
ЁҒИ СИФАТИ НАЗОРАТДАН ЎТКАЗИЛДИ

🏬 Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси бошқа ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда қуйидаги пахта ёғларининг сифатини назоратдан ўтказди:

🟣“POYTAXT"
🟣"Sadbarg”
🟣"Amir”

🔬 Синов натижалари қандай?

➡️ Батафсил

👥 Ҳурматли истеъмолчилар, харид қилган товарларингиз нуқсонли ёки сифатсизлигидан норози бўлсангиз, Рақобат қўмитасининг ягона ишонч (1159) рақамига мурожаат қилишингиз мумкинлигини эслатиб ўтамиз.

Каналга уланиш 🔝 https://t.me/RaqobatGovUz

веб-саҳифа | facebook | telegram | youtube | instagram | X


Репост из: Raqobat qo‘mitasi
ТУЗАТИШ

Ушбу қарорга нисбатан норози бўлган тарафлар томонидан судга апелляция шикояти бериш муддати ўтгандан сўнг расман кучга киради.


Каналга уланиш 🔝 https://t.me/RaqobatGovUz

веб-саҳифа | facebook | telegram | youtube | instagram | X


Репост из: Raqobat qo‘mitasi
🏬 Рақобат қўмитаси ҳузуридаги Рақобат сиёсати ва истеъмолчилар ҳуқуқлари тадқиқотлари маркази ва Тошкент давлат юридик университети ўртасида ўзаро ҳамкорлик тўғрисида меморандум имзоланди.

👥 Томонлар Ўзбекистонда қонунчилик базасини такомиллаштириш, истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш даражасини ошириш ва рақобатни ривожлантиришга қаратилган ташаббусларни биргаликда амалга оширишга келишиб олдилар.

✈️ Меморандумнинг имзоланиши илмий доиралар ва давлат органлари ўртасида тажриба алмашиш учун янги имкониятлар очади, бу эса, ўз навбатида, истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилишни кучайтириш, соғлом рақобат муҳитини яратиш ва Республикада ҳуқуқий таълим даражасини оширишга хизмат қилади.

_______________

🏬 22 января 2025 года состоялось подписание меморандума о взаимном сотрудничестве между Центром исследований конкурентной политики и прав потребителей при Комитете по конкуренции и Ташкентским государственным юридическим университетом.

👥 Стороны договорились о совместной реализации инициатив, направленных на улучшение правовой базы, повышение уровня защиты прав потребителей и развитие конкуренции в Узбекистане.

✈️ Подписание меморандума открывает новые возможности для обмена опытом между академическими кругами и государственными структурами, что, в свою очередь, будет способствовать укреплению защиты прав потребителей, созданию здоровой конкурентной среды и повышению уровня юридического образования в республике.
_________

🏬 On January 22, 2025, a memorandum of cooperation was signed between the Competition Policy and Consumer Rights Research Center under Competition Committee and Tashkent State University of Law.

👥 The parties agreed to jointly implement initiatives aimed at improving the legal framework, increasing the level of consumer protection and developing competition in Uzbekistan.

✈️ The signing of the memorandum opens up new opportunities for the exchange of experience between academic circles and government agencie, which, in turn, will help strengthen consumer protection, create a healthy competitive environment and improve the level of legal education in the republic.

Каналга уланиш 🔝 https://t.me/RaqobatGovUz

веб-саҳифа | facebook | telegram | youtube | instagram | X


Репост из: Raqobat qo‘mitasi
ҚОНУНБУЗИЛИШ ҲОЛАТИ ЮЗАСИДАН “MO'JIZA HONEYMOON” МЧЖга НИСБАТАН МОЛИЯВИЙ ЖАРИМА ҚЎЛЛАНИЛДИ

🏬 Рақобатни қўмитасининг Фарғона вилояти ҳудудий бошқармаси томонидан ўтказилган мониторинг натижасида реклама қонунчилиги бузилиш ҳолати аниқланди.

🌫 Жумладан, “MO'JIZA HONEYMOON” МЧЖ томонидан ишлаб чиқарилган маҳсулот рекламасида беморлар шифо топаётганлиги кўрсатилганлиги дори воситалари ҳисобланиб, даволаш хоссаларига эга деган таассуротни уйғотиб,  уларни қўллаш натижасида одамлар даволанганлигига, уларни аҳволи яхшиланганлигига доир муаййан ҳолларга ҳаволаларни  ўз ичига олганлиги аниқланди.

✈️ Юқоридаги ҳолат юзасидан ҳудудий бошқарма Махсус комиссияси томонидан “MO'JIZA HONEYMOON” МЧЖга нисбатан “Реклама тўғрисида”ги Қонун талаблари бузилиши юзасидан иш қўзғатилиб, молиявий  жарима қўллаш хақида қарор қабул қилинди.

⚠️ Шунингдек, қонунбузилиш ҳолатини бартараф этиш ва келгусида йўл қўймаслик юзасидан кўрсатма берилди.
___________

В отношении ООО «MO'JIZA HONEYMOON» был наложен финансовый штраф за нарушение законодательства

🏬 В результате мониторинга, проведенного территориальным управлением Комитета по конкуренции по Ферганской области, было выявлено нарушение законодательства о рекламе.

🌫 В частности, в рекламе продукции, произведенной ООО «MO'JIZA HONEYMOON», содержались утверждения о выздоровлении пациентов, что создавало впечатление, будто продукция обладает лечебными свойствами. Реклама включала ссылки на конкретные случаи улучшения состояния людей в результате применения данной продукции.

✈️ По данному факту Специальной комиссией территориального управления было принято решение возбудить дело в отношении ООО «MO'JIZA HONEYMOON» за нарушение требований Закона «О рекламе» и наложить финансовый штраф.

⚠️ Также было выдано предписание устранить выявленное нарушение и принять меры для предотвращения подобных случаев в будущем.

Каналга уланиш 🔝 https://t.me/RaqobatGovUz

веб-саҳифа | facebook | telegram | youtube | instagram | X


Репост из: Raqobat qo‘mitasi
“RЕSPUBLIKА KO'P TARMOQLI AGROSАNOАT BIRJАSI” АЖ ЛИЦЕНЗИЯСИНИНГ АМАЛ ҚИЛИШИ 6 ОЙ МУДДАТГА ТЎХТАТИЛДИ

🇺🇿 Ўзбекистон Республикасининг «Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ Рақобат қўмитаси товар-хом ашё биржаси фаолиятини лицензияловчи ваколатли орган ҳисобланади.

📄 Қўмита томонидан “Республика кўп тармоқли агросаноат биржаси” АЖ товар-хом ашё биржаси фаолиятини амалга ошириш бўйича белгиланган лицензия талабларига тўлиқ риоя этмаганлиги сабабли Жамиятга биржа фаолияти учун берилган лицензияни вақтинчалик тўхтатиб туриш юзасидан судга даъво аризаси киритилган эди.

➡️ Суднинг ҳал қилув қарори билан, Қўмита томонидан “Rеspublikа ko'p tarmoqli agrosаnoаt birjаsi” АЖга биржа фаолияти учун берилган лицензиянинг амал қилиш муддати олти ой муддатгача тўхтатилди.
___________

ЛИЦЕНЗИЯ АО «RЕSPUBLIKА KO'P TARMOQLI AGROSАNOАT BIRJАSI» ПРИОСТАНОВЛЕНА НА 6 МЕСЯЦЕВ

🇺🇿 В соответствии с Законом Республики Узбекистан «О лицензировании, разрешительных и уведомительных процедурах» Комитет по конкуренции является уполномоченным органом по лицензированию деятельности товарно-сырьевых бирж.

📄 Комитетом было подано исковое заявление о временном приостановлении действия лицензии на осуществление биржевой деятельности, в связи с неполным соблюдением АО "Республиканская универсальная агропромышленная биржа" установленных лицензионных требований на осуществление деятельности товарно-сырьевой биржи.

➡️ Решением суда действие лицензии на осуществление биржевой деятельности, выданной Комитетом по конкуренции АО "Rеspublikа ko'p tarmoqli agrosаnoаt birjаsi", приостановлено сроком на шесть месяцев.
___________

LICENSE OF JSC "RЕSPUBLIKА KO'P TARMOQLI AGROSАNOАT BIRJАSI" SUSPENDED FOR 6 MONTHS

🇺🇿 In accordance with the Law of the Republic of Uzbekistan " On licensing, authorization and notification procedures", the Competition Committee is the authorized body for licensing the activities of commodity exchanges.

📄 The Committee filed a claim for temporary suspension of the license for exchange activities from JSC "Republican Universal Agro-Industrial Exchange", due to incomplete compliance with the established licensing requirements for the implementation of commodity exchange activities.

➡️ By a court decision, the license for exchange activities issued by the Competition Committee to JSC "Rеspublikа ko'p tarmoqli agrosаnoаt birjаsi" was suspended for a period of six months.

Каналга уланиш 🔝 https://t.me/RaqobatGovUz

веб-саҳифа | facebook | telegram | youtube | instagram | X


Репост из: Raqobat qo‘mitasi
#Кун_рақами

🤔 Рақобатни ривожлантириш ва истеьмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси Сурхондарё вилояти ҳудудий бошқармасига ўтган 2024-йилда истеьмолчилардан жами 1 846 та мурожаатлар келиб тушган.

➡️ Мазкур мурожаатларни ўрганиш натижасида истеъмолчилар фойдасига 1,1 млрд сўмдан ортиқ маблағлар қайта ҳисоб-китоб қилинган.

Каналга уланиш 🔝 https://t.me/RaqobatGovUz

веб-саҳифа | facebook | telegram | youtube | instagram | X


Репост из: Raqobat qo‘mitasi
🔎 Аввал хабар берганимиздек, Рақобат қўмитаси томонидан “Реклама тўғрисида”ги Қонун талаблари бузилиш аломатлари билан “Marva Hayat” МЧЖга нисбатан иш қўзғатилиб, натижаси юзасидан молиявий жарима қўлланилган. Шунингдек, қонунбузилиши ҳолатини тўхтатиш ва келгусида такрорламаслик юзасидан бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатма берилган эди.

Бироқ, ижтимоий тармоқлар орқали “HALILA” маҳсулоти ёрдамида онкологик касалликларни даволаши ва уларни тўхтатиши борасидаги рекламалари тарқалаши давом этмоқда. Бу жамият учун салбий тенденция бўлиб касал холатдаги инсонларни ишонтириб уларга ҳам иқтисодий ҳам руҳий писохологик ҳолатларига жиддий зиён етказмоқда.

➡️ Юқоридагиларга кўра, Қўмита томонидан молиявий жарима қўлланганига қарамай ушбу ҳолат давом этганлиги сабабли "MARVA HAYAT" МЧЖ раҳбарини белгиланган тартибда маъмурий жавобгарликка тортиб, тегишли хужжатлар судга юборилди.

Каналга уланиш
🔝 https://t.me/RaqobatGovUz

веб-саҳифа | facebook | telegram | youtube | instagram | X


Репост из: Raqobat qo‘mitasi
✍️ Ўтган 2024 йил давомида тижорат банкларининг реклама қонунчилигига риоя этиш ҳолатлари кўриб чиқилди. Ўрганишлар натижасида 15 дан ортиқ тижорат банклари томонидан йўл қўйилган қонунбузилиш ҳолатлари юзасидан маълумотлар (Республика ва Қўмитанинг ҳудудий органлари кесимидаги ҳолатларга нисбатан).

🟦 Жумладан,

🔘“Aloqa Bank” АТ (Республика, Жиззах вилояти ҳудудий бошқармаси томонидан);

🔘“Asia Alliance bank” ATB (Республика томонидан);

🔘“AVO bank” АЖ (Республика томонидан);

🔘“Biznesni rivojlantirish banki” АТБ (Республика томонидан);

🔘“Davr Bank” ATB (Республика томонидан);

🔘“Hamkorbank” ATB (Республика томонидан);

🔘“Ipoteka bank” АТИБ (Республика томонидан);

🔘“Universal bank” АТБ (Республика томонидан);

🔘“Hayot bank” АЖ (Республика томонидан);

🔘“Invest finans bank” АЖ (Республика томонидан);

🔘“Ipak yo'li bank” АТБ (Республика томонидан);

🔘“Orient Finance Bank” ХАТБ (Сурхондарё вилояти ҳудудий бошқармаси томонидан);

🔘“Turon Bank” АТБ (Республика, Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий органи томонидан);

🔘“Yangi bank” АЖ (Республика томонидан);

🔘“Xalq banki” АТБ (Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий органи томонидан).

Юқоридаги ҳолатлар юзасидан Қўмита томонидан қўзғатилган ишлар белгиланган тартибда кўриб чиқилиб, тегишли чоралар кўрилиши таъминланган.

Каналга уланиш 🔝 https://t.me/RaqobatGovUz

веб-саҳифа | facebook | telegram | youtube | instagram | X


Репост из: Raqobat qo‘mitasi
#Ҳуқуқий_Саводхонлик

ФУҚАРОДАН САВОЛ:

⁉️ Иссиқлик таъминотида узилишлар бўлса кўрсатилмаган хизмат учун қайта ҳисоб-китоб амалга ошириладими?

ЖАВОБ:

🔘Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 15 июлдаги “Коммунал хизматлар кўрсатиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида”ги 194-сонли қарори билан тасдиқланган Кўп квартирали уйларда иссиқлик таъминоти хизматлари кўрсатиш қоидаларига асосан, истеъмолчи қонун ҳужжатларида, иссиқлик таъминоти шартномасида ёки иссиқлик таъминоти хизматлари кўрсатиш тўғрисидаги шартномада назарда тутилган ҳолатларда иссиқлик таъминоти хизматлари кўрсатилмаганда ёки хизматлар зарур сифат ва тартибда кўрсатилмаганда неустойка ( жарималар, пенялар) тўлашни, қайта ҳисоб-китоб амалга оширилишини талаб қилиш ҳуқуқига эга.

🔘Ўзбекистон Республикаси “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонунининг 21-моддаси, 2-хатбошида сотувчи (ижрочи) истеъмолчини ҳақ эвазига қўшимча товарлар сотиб олишга ёки қўшимча хизматлардан фойдаланишга қисташга, шунингдек, кўрсатилмаган хизматлар учун ҳақ олишга ҳақли эмаслиги белгиланган.

Каналга уланиш 🔝 https://t.me/RaqobatGovUz

веб-саҳифа | facebook | telegram | youtube | instagram | X


Репост из: Raqobat qo‘mitasi
#Кун_рақами

🤔 Рақобатни ривожлантириш ва истеьмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси Андижон вилояти ҳудудий бошқармасига ўтган 2024-йилда истеьмолчилардан жами 1 230 та мурожаатлар келиб тушган.

➡️ Мазкур мурожаатларни ўрганиш натижасида истеъмолчилар фойдасига 420 млн сўмдан ортиқ маблағлар қайта ҳисоб-китоб қилинган.

Каналга уланиш 🔝 https://t.me/RaqobatGovUz

веб-саҳифа | facebook | telegram | youtube | instagram | X


Репост из: Raqobat qo‘mitasi
СИФАТСИЗ ИЧИМЛИК СУВИ УЧУН УНДИРИЛГАН МАБЛАҒЛАР ҚАЙТА ҲИСОБ-КИТОБ ҚИЛИНИШИ ТАЪМИНЛАНДИ

💧 Рақобат қўмитаси Сирдарё вилояти ҳудудий бошқармаси томонидан Санитария-эпидемологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси билан ҳамкорликда Сирдарё вилояти Ховос туманида “SIRDARYO SUV TA'MINOTI” МЧЖ томонидан истеъмолчиларга етказиб берилаётган ичимлик суви сифатининг истеъмолга яроқлилиги юзасидан ўрганиш ишлари олиб борилди.

🤔 Олиб борилган ўрганишлар давомида ичимлик сувидан олинган намуналарни текшириш натижасида Ховос туманида жами 6 та МФЙда 1248 та истеьмолчиларга ҳамда ушбу ҳудудда жойлашган 17- ва 6- сонли умумий ўрта таьлим мактабларига сифатсиз ичимлик суви етказиб берилиб, Ўзбекистон Республикаси “Истеьмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонунининг 4,12,19-20-моддалари талаблари бузилганлиши ҳолатлари аниқланди.

✈️ Натижада ҳудудий бошқарма томонидан SIRDARYO SUV TA'MINOTI” МЧЖга нисбатан иш қўзғатилиб маблағларни қайта ҳисоб-китоб қилиш тўғрисида бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатма берилди ва шу билан 2 мингдан ортиқ истеьмолчиларнинг ҳуқуқлари тикланиши таъминланди.

Каналга уланиш 🔝 https://t.me/RaqobatGovUz

веб-саҳифа | facebook | telegram | youtube | instagram | X

Показано 20 последних публикаций.