Репост из: Fitrat.uz
Ибратли ҳикоя (Арслон-ўлим)
Амаким анча қариб қолдилар. Уларнинг ўғиллари намоз ўқишмайди. Энг ачинарлиси, ўзлари ҳеч ҳам намоз ўқимаган ва масжидга ҳам кирмаганлар. Намозга кетаётганларни, солиҳ одамларни масхара қилишарди, токи унга бу воқеани айтиб бермагунимгача:
“Эй, амаки, арслондан қочган киши воқеасини эшитганмисиз", дедим. Амаким: “Йўқ", дея жавоб бердилар.
Бир киши ўрмонда юрган эди. Кейин бир товушни эшитиб, дарров ортига қаради. “Эй, Худойим, бу ахир арслонку", деб ортига қарамай қочди. Юрагини оғзига олиб, бор кучи билан қочди. Арслон эса ўрмонни шовқин қилиб, ортидан хириллаб келаётган эди. Арслон унга яқин қолганда, эскирган қудуққа йўлиқиб унга дарров беркинди.
Сув тортадиган арқонга осилиб, қудуқни ичида силкилланиб турди. Дамини босиб қўрқуви кетиб, арслон жаҳли тарқаганда, бирданига қудуқни остидан илоннинг фишиллаган товуши эшитилди. Киши бу илон билан арслондан қутилиш йўлини ўйлаб турганда, кутмаган еридан қора сичқон билан оқ сичқон пайдо бўлди. Бечора осилиб турган арқонни кемириб, титишни бошлади.
Киши сичқонни кетказиш мақсадида арқонни силкитди, аммо ҳеч қандай натижа рўй бермади. Арқон бўлса узилишига оз қолди. Ҳайратга қолдирган нарса, арқонга тепадан асал туша бошлади.
Ҳамма нарсани унутиб, асални таъмини тота бошлади. Асалнинг таъми жуда ширин ва лаззатли экан. Сичқонни, илонни ва арслонни унутиб қўйди.
Шунда амаким менга бундай деди:
- Бу нима деганинг ақлсиз бола? Арқон узилай деб турган бўлса, у асални танлагани нимаси?
Шунда мен:
- Эй, амаки, у киши сизсиз, арслон эса ўлим: сиз билан бизни пойлаб юради. Ва илон - қабр: гумонсиз бизни кутиб туради. Ва оқ сичқон билан қора сичқон эса кун билан тун, умримизни арқонини узилгунича кемиради.
Эй, амаки, асал бўлса - бу дунё, яъни унинг майишатлари, унинг лаззатли таъми орқангиздаги ўлимни яъни хисоб-китоб кунини униттириб қўйди, - дедим.
Шунда амаким ўйга толди. Эртаси куни амакимни кўрдим. Юрагини иймон қамрабди, таҳоратини олиб масжидга қараб йўл олди.
Қувонарлиси, амаким динга юмшаган эди. Садақа беришда, масжидлар солишда бизни ортда қолдирди. Хаттоинки, намозда аввалги сафда биздан ўзди. Унга табриклар бўлсин.
Дўстларингиз билан улашинг
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA