Fitrat.uz


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Религия


Ўзбекистон Мусулмонлари Идораси Тошкент вилояти вакиллиги www.fitrat.uz расмий веб сайти канали.
Расмий саҳифаларимиз:
https://taplink.cc/fitratuz
Диний саволлар учун:
Тел: 781503344
Вакиллик рақами:
Тел: 951771454
Таклифлар учун
@fitratuzadminbot

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Религия
Статистика
Фильтр публикаций


Аллоҳни зикр қилиш касалликларга шифо бўлиши аниқланди!

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм

Аллоҳни зикр қилиш ила қалблар ором олур...

Мусулмон мутахассисларнинг бир неча ўрганишлари, тадқиқотларидан, шунингдек, америкалик олимлар олиб борган изланишларидан маълум бўлишича, Аллоҳ таоло ҳақида фикр юритиш, тафаккур инсоннинг руҳий изтиробларини, оғриқ-аламларини енгиллатар экан.

Мутахассисларнинг таъкидлашича, Аллоҳ таолога иймон келтирган, шифо беришга фақат Аллоҳ таоло қодир эканига эътиқод қилган одамлар динни инкор қилувчи - даҳрийларга қараганда кўпроқ ва тезроқ шифо топар экан.

Тадқиқотларнинг натижасига кўра, Аллоҳ таоло ҳақида тафаккур қилиш асносида мияда содир бўладиган электромагнит тўлқинларда ўзгариш юзага келади. Шунинг учун шифокорлар беморларга кўпроқ зикр қилиб, дуога машғул бўлишни тавсия қилишади. Бу нарса беморнинг шифо топишида, хусусан, сурункали касалларда катта ёрдам беради.

Шунингдек, тадқиқотчилар Аллоҳни зикр қилган инсон организмида муайян гормонлар ажралиб чиқиб, юрак фаолиятига ҳамда умуман одамнинг руҳий ҳолатига ижобий таъсир қилишини ҳам таъкидлашган.

Субҳаналлоҳ... ​Ўзини зикр қилишни буюрган ва Ўзининг зикрини қалбга роҳат ва хотиржамлик этиб қўйган Зот барча айбу нуқсонлардан покдир!

«Улар иймон келтирган ва қалблари Аллоҳни зикр қилиш ила ором оладиган зотлардир. Огоҳ бўлингизким, Аллоҳни зикр қилиш ила қалблар ором олур» (Раъд сураси, 28-оят).

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA


#САВОЛ_ЖАВОБЛАР

УШРНИ ОЛДИНДАН БЕРИБ ҚЎЙИШ

CАВОЛ: Мен шоли экиш билан шуғулланаман. Ҳосилни йиғиб олгандан кейин ушрини бераман. Деҳқончилик ушрини олдинроқ берсам бўладими?

ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Экинларнинг ушрини экишдан олдин бериш мумкин эмас. Аммо эккандан кейин униб чиқиб, ўса бошлаганда берилса, жоиз. Меваларнинг ушрини эса дарахт мева туггандан кейин бериш мумкин. Ундан олдин мумкин эмас. Бу ҳақда “Фатовои Оламгирия”да маълумот берилган:

فَلَوْ عَجَّلَ عُشْرَ أَرْضِهِ قَبْلَ الزَّرْعِ لَا يَجُوزُ ، وَلَوْ عَجَّلَ بَعْدَ الزِّرَاعَةِ بَعْدَ النَّبَاتِ فَإِنَّهُ يَجُوزُ وَلَوْ عَجَّلَ بَعْدَ الزِّرَاعَةِ قَبْلَ النَّبَاتِ فَالْأَظْهَرُ أَنَّهُ لَا يَجُوزُ ، وَلَوْ عَجَّلَ عُشْرَ الثِّمَارِ إنْ كَانَ بَعْدَ طُلُوعِهَا يَجُوزُ ، وَإِنْ كَانَ قَبْلَ طُلُوعِهَا لَا يَجُوزُ فِي ظَاهِرِ الرِّوَايَةِ هَكَذَا فِي شَرْحِ الطَّحَاوِيِّ .

“Киши еридаги ушрини экин экишдан аввал берса, жоиз эмас. Экинни экиб, униб чиққандан кейин берса, жоиз. Лекин эккандан кейин, униб чиқишдан олдин берса, жоиз эмас. Меванинг ушрида дарахт мева туккандан кейин берса, жоиз. “Зоҳирур-ривоя”га кўра ундан олдин бериш жоиз эмас. “Шарҳи Таҳовий”да шундай”. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.


Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#muftiy_minbari

📹 КИМДАН ИБРАТ ОЛМОҚДАМИЗ?
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати


Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA


#Ҳадис

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ўзаро алоқаларни узманг. Бир-бирингизга орқа ўгириб муносабатларни бузманглар. Ҳамда ғазаб қилманглар. Ва бир-бирингизга ҳасадлашманглар. Эй Аллоҳнинг бандалари, биродар бўлинглар», деб айтганлар.

Имом Муслим ривояти

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA


АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!

Янги бир кун эзгу ният, яхши тилаклар билан бошланиши лозим. Чунки тилаклар дуоларга айланади. Ихлосла қилинган дуолар эса ижобат бўлади

Аллоҳим хайрли дуоларингизни мустажоб қилсин, кунингиз файзу баракотли ўтсин!!!

@fitratuz


“... албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир” (Нисо сураси 103-оят)

2024/1446 ЙИЛ 26 ДЕКАБРЬ ПАЙШАНБА КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ
(Тошкент шаҳри вақти билан)

⏰ ТОНГ -     06:22
⏰ ҚУЁШ -    07:48
⏰ ПЕШИН - 12:29
⏰ АСР -        15:19
⏰ ШОМ -      17:03
⏰ ХУФТОН -18:23


Улашинг👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA


ФУТУВВАТ – БАРЧА ҚИЛМАКДИР...

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Тошкент вилояти вакиллигида ҳар чоршанба фуқаролар қабули куни этиб белгиланган.

Анъанага мувофиқ, бугун 25 декабрь куни ҳам вакилликка турли масалалар юзасидан мурожаат қилиб келган бир неча фуқароларни Тошкент вилояти бош имом-хатиби Жасурбек домла Раупов қабул қилиб, яккама-якка суҳбатлашиб, уларнинг сўзларини тинглади, дардларини эшитди.
Ҳар бир мурожаатчига мурожаати юзасидан йўл-йўриқ ва тавсиялар берилиб, уларга кўмаклашилди.

Бундай хайрли ишларни кўрган, кузатган кишининг хаёлига буюк мутафаккир бобомиз Алишер Навоийнинг: Мурувват – барча бермакдир, емак йўқ,
Футувват – барча қилмакдир, демак йўқ
,
деган мисаралари келади.

Дарҳақиқат, халқ биздан рози бўлса, Ҳақ ҳам рози бўлади.

Тошкент вилояти вакиллиги
Матбуот хизмати


Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA


Ота-она билан муомаладаги 35 одоб

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм

1. Уларнинг ҳузурида телефонни ўчириш.
2. Сўзларига диққат билан қулоқ солиш.
3. Уларнинг фикрини қабул қилиш.
4. Суҳбатларига қизиқиш билан муносабатда бўлиш.
5. Уларнинг юзига камтарона ва эъзоз билан боқиш.
6. Уларга доимо мақтов ва илиқ гаплар айтиш.
7. Қувончли янгиликларни улар билан баҳам кўриш.
8. Салбий хабарларни айтмаслик.
9. Уларнинг яқин дўстларини мақташ ва ҳурмат қилиш.
10. Улар бажарган ишларини доимо эсга олиб, мақташ.
11. Бир гапни қайта-қайта гапирсалар ҳам диққат билан эшитиш.
12. Уларга оғир бўлган ўтмиш воқеаларини эсга солмаслик.
13. Кераксиз гапларни гапиришдан ўзини тийиш.
14. Улар билан камтарона ҳолда ўтириш.
15. Уларнинг фикрига беписанлик билан қарамаслик ёки инкор этмаслик.
16. Сўзларини бўлмаслик, уларни эркин гапиришига имкон бериш.
17. Уларнинг ёшини ҳурмат қилиш ва неваралар билан безовта қилмаслик.
18. Невараларни уларнинг олдида тергамаслик.
19. Улар берган насиҳат ва кўрсатмаларни қабул қилиш.
20. Улар ҳузурида уларни асосий шахс деб билиш.
21. Уларнинг олдида овозни кўтармаслик.
22. Уларнинг олдида ёки улардан аввал юрмаслик.
23. Улардан аввал овқат емаслик.
24. Уларнинг юзига тик қарамаслик.
25. Уларнинг қадрига етиб, улардан фахрланиш.
26. Уларнинг олдида оёқларни узатмаслик ёки орқа ўгирмаслик.
27. Уларни ҳақорат қилиб, уларга маломат келтирмаслик.
28. Уларнинг ҳаққига ҳар доим дуо қилиш.
29. Уларнинг ҳузурида чарчаганликни ёки дилхираликни намойиш қилмаслик.
30. Улар хатога йўл қўйган бўлса, уларни кулгига олмаслик.
31. Улар сўрамасдан олдин уларга хизмат қилиш.
32. Улардан хафа бўлмаслик ва уларни мунтазам равишда зиёрат қилиш.
33. Уларнинг олдида гўзал ва хушмуомала сўзларни танлаб гапириш.
34. Улар яхши кўрган исмлар билан чақириш.
35. Уларни ҳамма нарсадан ва барча инсонлардан устун қўйиш.

Ота-она – ер устидаги хазинаки, ер остига кўчишга яқин қолган. Аллоҳим, уларнинг умрини соғлиқ ва ибодатда узун қил!
Омин, ё Роббим!


Ҳомиджон домла ИШМАТБЕКОВ


Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA


#САВОЛ_ЖАВОБЛАР

УШРНИ ОЛДИНДАН БЕРИБ ҚЎЙИШ

CАВОЛ: Мен шоли экиш билан шуғулланаман. Ҳосилни йиғиб олгандан кейин ушрини бераман. Деҳқончилик ушрини олдинроқ берсам бўладими?

ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Экинларнинг ушрини экишдан олдин бериш мумкин эмас. Аммо эккандан кейин униб чиқиб, ўса бошлаганда берилса, жоиз. Меваларнинг ушрини эса дарахт мева туггандан кейин бериш мумкин. Ундан олдин мумкин эмас. Бу ҳақда “Фатовои Оламгирия”да маълумот берилган:

فَلَوْ عَجَّلَ عُشْرَ أَرْضِهِ قَبْلَ الزَّرْعِ لَا يَجُوزُ ، وَلَوْ عَجَّلَ بَعْدَ الزِّرَاعَةِ بَعْدَ النَّبَاتِ فَإِنَّهُ يَجُوزُ وَلَوْ عَجَّلَ بَعْدَ الزِّرَاعَةِ قَبْلَ النَّبَاتِ فَالْأَظْهَرُ أَنَّهُ لَا يَجُوزُ ، وَلَوْ عَجَّلَ عُشْرَ الثِّمَارِ إنْ كَانَ بَعْدَ طُلُوعِهَا يَجُوزُ ، وَإِنْ كَانَ قَبْلَ طُلُوعِهَا لَا يَجُوزُ فِي ظَاهِرِ الرِّوَايَةِ هَكَذَا فِي شَرْحِ الطَّحَاوِيِّ .

“Киши еридаги ушрини экин экишдан аввал берса, жоиз эмас. Экинни экиб, униб чиққандан кейин берса, жоиз. Лекин эккандан кейин, униб чиқишдан олдин берса, жоиз эмас. Меванинг ушрида дарахт мева туккандан кейин берса, жоиз. “Зоҳирур-ривоя”га кўра ундан олдин бериш жоиз эмас. “Шарҳи Таҳовий”да шундай”. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.


Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA


Одамлар дардига дармон бўлиб...

Кеча, 24 декабрь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари Зайниддин домла Эшонқулов раислигида Зангиота туманидаги «Эшонгузар» жоме масжидида йиғилиш бўлиб ўтди.

Тадбирда ЎМИ Масжидлар билан ишлаш бўлими мудири Музаффар домла Камолов, Тошкент вилояти бош имом-хатиби Жасурбек домла Раупов, бош имом ўринбосарлари, Зангиота туманидаги масжидлар имомлари, ҳудудлардаги ҳожи оталар, ҳожи оналар иштирок этди.

Йиғилишдан сўнг тумандаги кам таъминланган, боқувчисини йўқотган, эҳтиёжманд оилаларга кирилиб, уларга зарур кўмаклар кўрсатилди.

Шунингдек, арзимас сабаблар билан низолашган оилалар, келин-куёвлар кайвони ҳожи отанлар, ҳожи оналар кўмагида яраштирилди.

Тумандаги 21 та масжид имом-хатиблари ҳожилар билан бирга билиб-билмай ақидаси бузуқ кимсалар тузоғига тушиб қолган ёшлар билан ҳам суҳбатлар олиб боришди. Уларга Имом Мотуридий раҳимаҳуллоҳнинг таълимоти тушунтирилди.

Бир куннинг ўзида ўнлаб оилаларга кириб, кўнгли ўксиклар ҳолидан хабар олиш, ёш оилаларни яраштириш, адашган инсонларга тўғри йўлни кўрсатиш – савоби улуғ амал. Зеро, ҳадиси шарифда Набиййи муҳтарам алайҳиссалом: «Ким бир мўминдан бу дунё машаққатларидан бир машаққатни кетказса, Аллоҳ таоло ундан Қиёмат куни машаққатларидан бирини кеткизади. Ким бир камбағалнинг ишини енгиллатса, Аллоҳ унинг бу дунёю охиратидан ишларини енгиллатади. Ким бир мусулмоннинг айбини беркитса, Аллоҳ таоло унинг айбини бу дунёю охиратда беркитади. Модомики банда ўз биродарининг ёрдамида экан, Аллоҳ ҳам унинг ёрдамида бўлади», дедилар (Имом Термизий ривояти).

Тошкент вилояти вакиллиги
Матбуот хизмати


Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA



Показано 11 последних публикаций.