"Қора қўйли жомъе масжиди"


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Религия


Ассалому алейкум.
Тошкент вилояти Бўка тумани "Қора қўйли жомъе масжиди имом-хатиби Акромжон Нурматовнинг расмий канали.
Бу каналда Акромжон домланинг енг сўнги Марузалари жойланиб борилади.

Связанные каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Религия
Статистика
Фильтр публикаций


Репост из: Fitrat.uz
🕋🕋🕋🕋

ҲАР БИР ХОНАДОНГА КИРИБ БОРИЛЯПТИ

Куни кеча Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари Зайниддин домла Эшонқулов бошчилигида Бекобод шаҳридаги «Нўъмон ибн Собит» жоме масжидида маънавий-маърифий йиғилиш ўтказилди.

Унда Ўзбекистон мусулмонлари идораси масъуллари, Тошкент вилояти бош имом-хатиби ўринбосари Зиёвуддин домла Нортожиев, вакиллик ходимлари, туман бош имом-хатиби ва отинойилари, шунингдек, отинойилар, “Ҳаж – 2024” зиёратчилари, маҳаллалар раислари иштирок этди.

Сўнгра ҳудуддаги оилаларга кирилиб, эҳтиёжманд, боқувчисини йўқотган, кам таъминланган оилалар ҳолидан хабар олинди. Айрим сабабларга кўра аразлашиб қолган оилалар яраштирилди.

Жисмоний имконияти чекланган икки фуқарога "Вақф" хайрия жамоат фонди томонидан ногиронлик аравачаси, ҳассалар ва бошқа зарур воситалар етказиб берилди.

Туман имом-хатиблари ташаббуси билан хонадонларга диний-маърифий, маънавий-ахлоқий мавзулардаги китоблар, хусусан, Қуръони карим, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратларининг «Фитна – кўз илғамас хатар», «Аллоҳ мени кўриб турибди», «Тасаддуқ, ё Расулуллоҳ», «Раббоний нидолар», ЎМИ Фатво маркази нашрга тайёрлаган «Фиқҳ ва ақоидга оид ихтилофли масалалар ечими», «Фатволар тўплами» ҳамда Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳнинг «Бахтиёр оила» каби асарлари ҳадя қилинди.

Аллоҳ таоло хайрли ишнинг бошида турган барча азизларимиздан рози бўлсин!

Тошкент вилояти вакиллиги
Матбуот хизмати


Дўстларингизга ҳам улашинг ⤵️
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA


Репост из: Fitrat.uz


Репост из: Fitrat.uz
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
👍👍👍👍👍#Видео #Маъруза

💬 ФОЛБИНЛАРГА АЛДАНМАНГ!

🎙Маъруфжон домла Нишонов
Тошкент тумани “Раҳбар ота Акбар ўғли” жоме масжиди имом-хатиби



Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
👤Facebook|🎥Youtube|✈️Telegram|📸 Instagram

Дўстларингизга ҳам улашинг ⤵️
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA


Репост из: Fitrat.uz
#буюклар_эътиқоди #сохта_салафийларга_раддия

Имом Аъзам Абу Ҳанифа раҳимаҳуллоҳ шундай деганлар:
" نقر بأن الله على العرش استوى من غير أن يكون له حاجة إليه واستقرار عليه وهو الحافظ للعرش وغير العرش من غير احتياج ، فلو كان محتاجا لما قدر على إيجاد العالم وتدبيره كالمخلوق ولو كان محتاجا إلى الجلوس والقرار فقبل خلق العرش أين كان الله تعالى ! تعالى الله عن ذلك علوا كبيرا ".

"Аллоҳ таоло аршга унга бирон бир эҳтиёжсиз ва ўрнашмай истиво қилганига иқрор қиламиз. Аллоҳ аршни ва аршдан бошқа махлуқотларни уларга бирон бир эҳтиёжсиз ҳофизи (сақловчисидир). Агар махлуқотларга эҳтиёжи бўлса эди, махлуқлар каби оламларнинг ийжоди ва тадбирига қодир бўлолмас эди. Агар ўтиришга ва қарор топишга муҳтож бўлса эди, аршни яратмасидан аввал қаерда бўлган эди! Аллоҳ таоло бундайин (арш устида бўлиш, аршга ўтириш ва осмонга жойлашиш)дан ўта олийдир!".

📚 Имом Абу Ҳанифа раҳимаҳуллоҳнинг "Ал-Васия" рисоласидан

Улашинг: @AhliSunnaValJamoaUz

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA


Репост из: Fitrat.uz
#САВОЛ_ЖАВОБЛАР

УЙДА БИР НЕЧТА МУСҲАФ БЎЛИШИ

CАВОЛ: Уйда бир қанча Қуръон китоблари бор. Кўпроқ биттасидан фойдаланаман. Бошқаларини ҳам ўқишим керакми ёки биттасини ўқиётганим кифоя қиладими?

ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Мусҳафи шарифнинг эҳтиромига зид иш қилинмаса, уйда бир нечта мусҳафлар туришининг зарари йўқ. Нечта мусҳаф бўлса, ҳаммасидан ўқиш керак деган талаб ҳам йўқ. Чунки киши ўзига қулай ва кўзи ўрганган битта мусҳафдан қироат қилиши мумкин. Агар ҳаммасидан ўқиб турса ёки хатм қилишда ҳаммасидан фойдаланса, нур устига нур бўлади. Уламоларимиз одамлар ўқий олмаса ҳам, хайр-барака умидида уйида мусҳаф сақласа бўлади, дейишган. Жумладан, “Фатовои Қозихон” китобида бундай дейилган:

رجل أمسك المصحف في بيته و لا يقرأ قالوا إن نوى به الخير و البركة لا يأثم بل يرجى به الثواب

“Уйида мусҳаф тутган, лекин ўқимайдиган киши ҳақида уламолар: “Агар у бу иши орқали хайр-баракани ният қилган бўлса, гуноҳкор бўлмайди, балки бундан савоб умид қилинади”, дейишган”. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.


Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA


Репост из: Fitrat.uz
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
📰ОБУНА - 2025 МАВСУМИ ДАВОМ ЭТМОҚДА

📥Обуна бўлиш учун: obuna.hidoyat.uz сайти орқали ёки ўзингизга қулай масжидларда обуна бўлишингиз мумкин!

📞(71) 227-34-30
(71) 240-08-23

🌐 hidoyat.uz 😎@hidoyatuz


Репост из: Fitrat.uz

Показано 7 последних публикаций.