Репост из: 🌏 SPUTNIK_POP
Поп тумани ҳокимининг ўринбосари, Оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи Гулҳаё Эргашева байрам муносабати билан эътироф этилди.
✍️@sputnikpop
Наманган вилоятида 8 март – Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан ўтказилган байрам тадбирида аёлларнинг жамият тараққиётига қўшаётган ҳиссаси муносиб эътироф этилди.
Вилоят мусиқали драма театрида "Аёлни эъзозлаган юрт равнақ топади" шиори остида ташкил этилган тадбирда давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, тадбиркор аёллар, нуроний онахонлар ҳамда фаол хотин-қизлар иштирок этди.
Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов тантанали маросимда иштирок этиб, аёлларни байрам билан муборакбод этди ва уларнинг меҳнатини юксак баҳолади.
Эътиборлиси, тадбирда Поп тумани ҳокимининг ўринбосари, Оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи Гулҳаё Эргашева ҳам фаолияти учун эътироф этилди.
✍️@sputnikpop