🌦 🌨 Бугун куннинг биринчи ярмида айрим туманларда ёмғир ёғиши кутилмоқдаЎзгидромет 8 март, шанба куни кузатиладиган об-ҳаво маълумотини эълон қилди.▫️
Наманган вилоятида ҳаво ўзгариб туради, куннинг биринчи ярмида айрим туманларда ёмғир ёғиши кутилмоқда. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Баъзи жойларда шамолнинг тезлиги секундига 17-22 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 2-7, кундузи 7-12 даража илиқ бўлади.
▫️
Республикамизнинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда ёғингарчилик бўлиб (ёмғир, қор), туман тушиши мумкин. Қор кўчиши хавфи бор. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Баъзи жойларда шамолнинг тезлиги секундига 15-20 метргача кучайиши кутилмоқда. Кечаси 3-8 даража совуқ, кундузи, 0-5 даража илиқ бўлади.
✍️
@pophokimligi