🌏 SPUTNIK_POP


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Новости и СМИ


Мурожаат ва эълонлар учун саҳифа: @sputnikpop_admin
Реклама хизмати: @sputnikpop_admin

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Новости и СМИ
Статистика
Фильтр публикаций


ДИҚҚАТ ТЕЗКОР❗️

Эртага 10 март куни Поп туманидаги 35/6 кВли “Уйғур” нимстанциясининг Ф-Фурқат ҳаво тармоғида жорий таъмирлаш ишлари олиб борилади.

Бунинг натижасида шу куни соат 09:00 дан 17:00га қадар “Бодомзор”, “Олмазор”, "Поп" МФЙ ларида ҳамда "Обод" МФЙ нинг бир қисмида ва Янги бозор атрофи ҳудудларида истеъмолчиларга электр энергиясини етказиб берилишида вақтинчалик узилишлар содир бўлади.

Юқоридагилардан келиб чиқиб, истеъмолчилардан келтириладиган ноқулайликлар учун узр сўраймиз.

✍️@sputnikpop


🎉 23-МАКТАБДА “БАЛЛИ ҚИЗЛАР” ТАДБИРИ ЎТКАЗИЛДИ!

Жорий йилнинг 7 март куни 23-умумтаълим мактабида 8 март – Халқаро хотин-қизлар байрами муносабати билан 7-синф қизлари ўртасида “Балли қизлар” номли ижодий-маънавий тадбир бўлиб ўтди.

🎊Тадбир мактабнинг бошланғич хотин-қизлар қўмитаси томонидан ташкил этилиб, уни маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари Темиров Баҳромжон очиб берди.

💐 Қизлар 5 та шарт бўйича беллашиб, ўз иқтидор ва маҳоратларини намойиш этдилар. Ҳар бир гуруҳнинг ўзига хос чиқишлари томошабинларга завқ ва шавқ бағишлади.

✨ Тадбирнинг қизиқарли ва мазмунли ўтишида ёрдам берган устозлар ҳамда синф раҳбарларига миннатдорчилик билдирамиз!

✍️@sputnikpop


⚡️ДИҚҚАТ ҚИДИРУВ!

Поп туман Ички ишлар бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми (фирибгарлик) бўйича жиноят содир этганлиги ва терговдан яширинганлиги учун 1992 йилда туғилган, Поп тумани Уйғур қишлоғида яшовчи МУЙСИНОВ МУХСИНБЕК МУХАММАДЖОН ЎҒЛИ қидирилмоқда.

❗️Агарда мазкур шахс ҳақида маълумотга эга бўлсангиз, қуйидаги телефон рақамлари орқали хабар беришингизни сўраймиз.
📞 +998 97 217 71 00
📞 +998 93 406 99 77

🔹 Маълумот берган шахсларнинг шахсий маълумотлари махфий сақланади.

⚔️ Поп тумани Ички ишлар бўлими⚔️


✍️@sputnikpop


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
“Дадам пул терадилар”.
😂😂😂


✍️@sputnikpop


Кеча ва бугун, баъзи хонадонлардаги холат 😅

✍️@sputnikpop


ҲИСОБСИЗ МУКОФОТ

Аллоҳ таоло Мусо алайҳиссаломга: “Менинг шундай банадаларим борки, уларни охирзамонда чиқараман. Уларга Рамазон ойини туҳфа қиламан. Уларга сендан ҳам яқин бўламан. Сен билан Менинг сўзим орасида етмиш минг парда бор. Агар Муҳаммад алайҳиссаломнинг уммати рўза тутса, ифтор пайти ўша пардаларни кўтараман. Мен уларни Ўзимга йўлиқиш билан мукофотлайман. Чунки рўза Мен билан бандаларим ўртасидаги сирдир. Мен рўзадорларни ҳадсиз-ҳисобсиз мукофотлайман. Уларга жамолимни кўрсатам”, деди.

Аллоҳ таоло ҳар биримизни улуғ мукофот билан сийласин🤲🤲🤲
"mehrob.uz" дан олинди

✍️@sputnikpop


#ЭСЛАТМА #ИФТОРЛИК_ВАҚТИ

🤲 ИФТОРЛИКНИНГ ТЎҚҚИЗИНЧИ КУНИ МУБОРАК БЎЛСИН!

🗓 9 март, Якшанба
🌙 Рамазон ойининг 9-куни
🌙 Ифторлик (оғиз очиш)

18:16 (Наманган вақти)
🏪 18:19 (ПОП ВАҚТИ)
18:26 (Тошкент вақти)

🤲 Оғиз очиш дуоси 🤲
Аллоҳумма лака сумту ва бика аманту ва аълайка таваккалту ва аъла ризқика афтарту, фағфирли йа ғоффарума қоддамту ва ма аххорту бироҳматика йа архамар роҳимийн, Аллоҳу акбар!

☝️Яқинларингизга ифторликни эслатинг!

✍️@sputnikpop


🌤️ 🌸Ростмана хайр энди қиш!

Ўзбекистонга ваниҳоят Баҳорий  иссиқ хавони оқими кириб келмоқда. Ҳаво харорати ҳафта давомида кўтарилиб 15-22° гача иссиқ бўлади ва шу билан буёғи ёз энди...

Эртадан бошлаб котёллар ва печкаларни ўчиришингиз мумкин. Уйларимиз энди ҳеч қандай лимит ва чекловларсиз бепул табиий қуёш нурлари билан исишни бошлайди.

Қишлардан соғ-саломат, омонликда чиқиб олган барчани табриклаймиз..

P.S.: Хайр қиш, салом МЕТАН :)

Яқинларга бу хушхабарни улашиб қўйинг!

✍️@sputnikpop


❗️Эртага, 10-март (душанба) куни:

✅ 5 кунликлар учун дам олиш куни;

❌ 6 кунликлар учун иш куни;

✅ боғчаларнинг деярли ҳаммасида дам олиш куни (балки 6 кунлик айрим хусусий боғчалар ишлаши мумкин, буни боғчадан аниқлаштириш керак);

❌ Мактабларда одатий ўқиш куни;

✅❌олийгоҳларнинг баъзиларида дам олиш куни, баъзиларида ўқиш куни. Буни ўқиш жойидан аниқлаштириш керак.

✍️@sputnikpop


#ТЕЗКОР_ХАБАР

⚡️Бугун соат 15:30дан Поп туманидаги барча МЕТАН ЗАПРАВКАЛАР очилади!

Энергетика вазирлигининг топшириғига кўра, айни пайтдан бошлаб барча метан заправкалар очилишига рухсат берилди. Метан заправкаларда аллақачон компрессорлар ёқилиб, метан қуйилишига тайёргарлик кўрилмоқда.

❗️Ушбу хабарни ҳайдовчи акаларимизга етказиб қўйилар!

✍️@sputnikpop


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
‼️ Ўғил бола фарзандингиз шўх бўлса бундан сиз ҳурсанд бўлинг..

✍️@sputnikpop


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
⚡️ ПОПДА “SHADEN” ҚУРИЛИШ МОЛЛАРИ ДЎКОНИ ОЧИЛМОҚДА!

🔥 12 МАРТ – СИЗ КУТГАН КАТТА ОЧИЛИШ!

💵 ЭНГ АРЗОН ВА ҚУЛАЙ НАРХЛАР – ФАҚАТ “SHADEN”ДА!

🏠 Биз Сизга нима таклиф қиламиз?

ЁҒОЧ ВА ТАХТА МАҲСУЛОТЛАРИ – Россиядан тўғридан-тўғри, юқори сифатли материаллар!
ГРАНИТ, ШИФЕР, ЦЕМЕНТ – Заводдан биринчи қўл нархида!
ТЕЗ ВА ИШОНЧЛИ ХИЗМАТ!

🎁 УСТАЛАР УЧУН ЭКСКЛЮЗИВ БОНУСЛАР!

🏗 “SHADEN” – СИФАТ, ТЕЖАМКОРЛИК ВА ИШОНЧЛИ ТАНЛОВ! 🔥

📞 Мурожаат учун:
☎️ +998 93 468 55 00
☎️ +998 99 407 37 05

📍 Манзил: Поп шаҳри, Шаббода кўчаси (Суд биноси ёнида)

✍️@sputnikpop


Она - меҳр, севги, шафқат ва муҳаббатнинг тимсоли!

3 ёшда: Менинг онам ҳаммадан яхши!
10 ёшда: Онажон, сизни яхши кўраман!
15 ёшда: Она, менга бақирманг!
18 ёшда: Ўзим ҳам биламан, ақлим етади!
30 ёшда: Онамни энди тушундим...
35 ёшда: Онажонимни кўргим келяпти!
50 ёшда: Онажон, сиздан айрилгим келмайди!
70 ёшда: Онамни яна бир марта кўриш учун боримни берар эдим...

✍️@sputnikpop


⚽️ БУГУН ФУТБОЛ!

🔵 “НАВБАҲОР” 🆚 “ДИНАМО” 🟡

🏆 |Ўзбекистон Суперлигаси. 1-тур.
🗓 | 09.03.2025 (якшанба)
🏟 | “Марказий” стадиони. Наманган
⌚️| 19:30
🔘|Ҳакамлар:Равшан Абдивоҳидов, Зуфар Элибоев, Фарҳод Усмонов.
🔘|Захира ҳаками: Акмал Раҳимов.
🔘|VAR ҳаками: Наим Қосимов.
🔘|АVAR: Шерзод Аъзамов.
📝 |Назоратчи: Жаҳонгир Саидов.
⚪️ |Комиссар: Даврон Иброҳимов.

✍️@sputnikpop


#Мотивация

✍️ Бахтли инсоннинг 10 та принципи:

1️⃣ Ўзини оқлашга ҳаракат қилмайди!

2️⃣ Ишини кейинга қолдирмайди!

3️⃣ Бошқаларга хасад қилмайди!

4️⃣ Ўз ҳаётидан нолимайди!

5️⃣ Ҳамма нарсани назорат қилишга ҳаракат қилмайди.

6️⃣ Ўзини бошқалардан паст ёки кам кўрмайди.

7️⃣ Доим позитивда ва қувноқ!

8️⃣ «Қўлимдан келади!» шиори билан яшайди.

9️⃣ Қийинчиликдан қўрқмайди.

🔟 Шошмайди, ҳар бир лаҳзани ҳис қилиб яшайди.

✍️@sputnikpop


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
⚡️Маҳмуд Муродов 2-раундда швейцариялик рақибини нокаутга учратди

Бу ўзбекистонлик жангчи учун кетма-кет тўртинчи ғалаба бўлди

✍️@sputnikpop


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
⚡️ДИҚҚАТ ОГОҲ БЎЛИНГ

❗️Ўзини "сотовый" компания ходими деб таништириб фирибгарлик қилаётган "мошенник"лардан огоҳ бўлинг!

Сим картангиз муддати тугаяпти деб сизни алдаб кетишларига йўл қўйманг!

✍️@sputnikpop


🌦 🌨 Наманганда 9 март куни кундузи 15 даражагача илиқ бўлади.  

Ўзгидромет 9 март, якшанба куни кузатиладиган об-ҳаво маълумотини эълон қилди.

▫️Наманган вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 5-10  метр тезликда шамол эсади. Кечаси 1-6, кундузи 10-15 даража илиқ бўлади.    

▫️Республикамизнинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлиб, туман тушиши мумкин. Қор кўчиши хавфи бор. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 0-5 даража совуқ, кундузи 0-5 даража илиқ бўлади.  

✍️@sputnikpop


#КУЗ_ҚИШ_ШТАБИ

🔥Аҳолини суюлтирилган газ балон билан таъминлаш мақсадида бугун (09.03.2025) Поп туманидаги Уйғур, Ултарма ва Навбаҳор маҳалласи аҳолисига махсус автомашиналарда газ балонлар етказилади.

✍️@sputnikpop


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
🌙🌹🌟АССАЛОМУ АЛАЙКУМ
РАМАЗОННИ 9-КУНИ МУБОРАК
БЎЛСИН!🌙🌹✨

•🌹•🌹•Роббимиз - Аллоҳ
•🌹•🌹•Динимиз - Ислом
•🌹•🌹•Қибламиз - Каъба
•🌹•🌹•Айёмимиз - Жума
•🌹•🌹•Фарзимиз - Намоз
•🌹•🌹•Қарзимиз - Закот
•🌹•🌹•Орзуимиз - Ҳаж
•🌹•🌹•Амалимиз - Савоб
•🌹•🌹•Тилимиз - Тақво
•🌹•🌹•Нафратимиз - Зино
•🌹•🌹•Севганимиз -
Ҳайит-Рамазон
•🌹•🌹•Сўзимиз - Алҳамдулиллаҳ
•🌹•🌹•Энг катта орзуимиз -
Жаннат ва Аллоҳнинг васли
иншааллоҳ!

🌙Бугун сокин осмону фалак,
🌙Ҳамма излар Аллоҳдан кўмак!
🌙Мусулмонмиз бу бахтдир
демак,
🌙Қадрдонлар Рамазоннинг
8-Куни муборак!

Яна кўпроқ кўриш учун каналга
обуна бўлинг!

✍️@sputnikpop

Показано 20 последних публикаций.