⚡️Президент "Зулфия" номидаги давлат мукофотларини ўз эгаларига тантанали топширди!
Бугун Кўксарой қароргоҳида Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан байрам тадбири бўлиб ўтди.
Тадбир аввалида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев нутқ сўзлаб, муҳтарама оналар, азиз опа-сингилларни самимий қутлади ва уларга давлат мукофотларини тантанали равишда топширди.
Хусусан, улар орасида ҳамюртимиз, Поп тумани Янгиобод қишлоғида яшовчи Тўйчиева Дилафруз Нўъмонжон қизи бўлиб, у ҳозирда Қўқон давлат педагогика институтининг ўзбек тили ва адабиёти факультети 3-босқич талабаси ҳисобланади.
Поп туманидан "Зулфия" номидаги давлат мукофотлари соҳибаси чиқишлиги, ҳар бир поплик учун фахрдир.
✍️@sputnikpop