❓Сўранг, жавоб берамиз!
Аёлларга хос жарроҳлик амалиётлари ҳақида биласизми?
💬Инсон аъзоларини кесиш иши аслида ҳаром амал ҳисобланади. Чунки инсон аъзолари Аллоҳ таолонинг бандага берган омонатидир. Омонатни сақлаш ва асраб авайлаш банданинг зиммасига вожибдир. Уни ўзбошимча тасарруф қилиши ва ўзгартириши жоиз эмас. Баданни кесиш, турли шаклга, хилқатга ўзгартириш киритиш бўлиб, Аллоҳ таоло уни Қуръони Каримда жоиз эмас, деб баён қилган.
Баъзи вақтларда аъзоларни кесмасликнинг иложи бўлмай қолади ва ҳолатдан келиб чиқиб, гоҳида зарурат ёки хожат даражасида бўлади.
👉Терини ёриш
Жарроҳликнинг яна бир йўналиши терини ёриш амалиётидир. Зарурат ва ҳожат тушган вақтда мавжуд нуқсонни бартараф этиш учун терини ёриб, кесиш амалиёти амалга оширилади. Масалан, оёқ ва қўл бармоқлари орасида ёпишиб қолган терини кесиб бармоқлар орасини очиб қўйиш ёки ортиқча терини олиб ташлаш каби.
👉Шунингдек, қачонки бачадон ёрилиб кетиши ҳақидаги гумон ғолиб келса, келажакда юзага чиқиши мумкин бўлган нуқсонни бартараф этиш учун (қорин ва бачадонни) ёриш зарур бўлади.
Жарроҳлик амалиётининг бу қисми шаръан жоиздир. Чунки бу зарурат тақозосидир.
✍️Муфтий Абу Бакр Жобир Қосимий, Муфтий Рофиуддин Ҳаниф Қосимийнинг «Тиббиётга оид янги фиқҳий масалалар» китобидан Замира Тўйчиева таржимаси
@Omina_jurnali
@Muslimaatuz

🔖"Омина" журналининг 4-сонидан олинди.
@Omina_jurnali
@Muslimaatuz