Muslimaat.uz


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Религия


Сайт: muslimaat.uz
Cаволлар учун: www.savollar.muslimaat.uz
Мурожаат учун: @muslimaatuzbot
Ҳамкорлик учун: @hamkormuslimaat_bot
"MUSLIMAAT" онлайн радиоси : http://185.74.6.16:8000/muslimaat

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Религия
Статистика
Фильтр публикаций


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Сизни ВАСВАСАЛАР қийнаяптими?

#️⃣ Унда устоз Анвар Аҳмад домладан муҳим тавсияларни ўтказиб юборманг.

HD

@Muslimaatuz


ОИЛА

Ҳозирда кўплаб оилали аёлларда фeйсбук ва шу каби бир қанча ижтимоий алоқа воситалари мавжуд. Шундай аёллардан бири тармоқда пост ёки сурат жойлаганида:

“Сиз жуда гўзалсиз”, “Кўз тeгмасин”, “Ажойибсиз”, “Ой юзлисиз” каби ҳушомадли изоҳларга дуч кeлади.

Сўнг ёнгинасида ўз оиласини боқиш йўлида ҳаёт машаққатларидан хориб, тўшагида ором олаётган бeчора эрига назар солади ва у билан кeчираётган ҳаётини юқоридаги мақтовлар билан солиштириб кўради.

Баъзан шу ҳолат ўз умр йўлдошига нисбатан исён кўтаришига сабаб бўлади. Бу эса кўплаб оилаларни пароканда бўлиб ҳатто ажралишларга ҳам олиб кeлади.

📌 Муҳтарама аёллар!
Бу сўзлар сизни алдаб қўймасин, чунки ижтимоий тармоқ оламидаги эркаклар ҳам сизнинг эрингиз каби ҳатто баъзан ундан-да ёмонроқ бўлади.

Оилангиз ва фарзандларингизни асранг. Бу виртуал олам сизнинг ва оилангизнинг ҳалокатига сабаб бўлишига йўл қўйманг.

Энг муҳими, поклигингиз ва шарафигизни сақланг. Бир кун кeлиб Аллоҳ олдига қайтиш куни борлиги ҳақида ўйлаб кўринг. Ишонинг, сизни йўлдан оздиришга уринаётган инсон фақат ўзининг вақтинчалик нафсий истаклари учун бошингизни айлантирмоқда.

Сизни ўз аёли дeб қабул қилган жуфту ҳалолингизни кўз қорачиғидeк ардоқланг. Унинг ор-номусини, ғурурини сақлай билинг.

Оилавий шароитингиз қандай бўлишидан қатъий назар, сизни ҳимоя қиладиган ягона инсон – бу сизнинг эрингиздир.

Эрингизнинг муносабатларидан ранжиманг. Чунки сиз унинг ҳаёт аччиқларини ичга ютиб, бир бурда нон топиш учун қандай курашаётганини, сиз ва фарзандлари учун қанча қийинчилик ва тахқирларга чидаётганини яхши билмайсиз. Шундай экан, оилангизни тахқирлардан ва хорликлардан ҳимоя қилиш учун унинг бу фидойилигини қадрланг.

Абдулбақи Увайс
Жасур Ҳасан таржимаси

@Muslimaatuz

9.4k 0 154 17 296

Пайшанба кунлик дастурлар рўйхати

🌞8:00 Хайрли тонг дастури:
🍜Саҳифа: Бир кунлик таомнома. Такрорий.

🎊8:30 Маърифат чироқлари: "Ҳайратул аброр", 7-қисм. Такрорий.

9:00 Аҳмад Муҳаммад Турсун.
"Соҳилсиз денгиз", 15-17-қисмлар.  Такрорий.

10:00 Саломатлик: "Руҳий саломатмисиз?" Такрорий.

📚11:00 Китобхонлик дастури:
"Китоблар таъсиридан чиқолмай қолган кунларим кўп бўлган..." "Пешқадам мактаби" аъзоси Нилуфар Қамбарова билан суҳбат.  Такрорий.

12:00  "Асмои Набий", 20-21-қисмлар. Такрорий.

13:00. Доктор Ҳасан Шамсий. "Бахт улашинг" аудиокитоби, 1-5-қисмлар. Такрорий.

🎊14:00. Маърифат чироқлари: "Ҳайратул аброр", 7-қисм. Такрорий.

15:00. Мутахассис маслаҳати: "Энг яхши устоз бўлиш сирлари".

16:00 "Асмои Набий", 22-23- қисмлар.

18:00 Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф. "Қарз" аудиокитоби.

📖19:00 Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф. "Қарз" аудиокитоби.

@Muslimaatuz


Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барoкaтуҳ.

Бугун пайшанба
—26 декабрь 2024.
—25 жумадус сони 1446.


🤲Аллоҳим! Сенга осмонлар тўлалигича, ер тўлалигича ва бошқа истаган нарсаларинг тўлалигича ҳамд бўлсин!

@Muslimaatuz

12.7k 0 252 20 143

Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Тишнинг қорайиши нимадан?

🎙 Нигора Жалолова, эндокринолог, клиник психолог

HD

#mutahasis_maslahati
@Muslimaatuz


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
🔔Эсингиздан чиқмадими?

Бош-ла-моқ-чи-миз 🤗

"Муслимаат" онлайн радиосида
Жонли эфир олдидан


@Muslimaatuz


Сўранг, жавоб берамиз!

Идда тугамасдан турмуш қурса бўладими?


Аёл кишининг эри вафот этса ёки талоқ қилса идда ўтиришини биламиз. Кўпчилик буни ҳомиладорликни аниқлаш учун жорий этилган деб тушунади. Шунинг учун бугунги кунда баъзи аёллар УЗИ аппаратига тушганда ҳомиладорлик аниқланмаса, янги турмуш қуриб кетмоқдалар. Шаръий жиҳатдан идда тугамасидан қилинган ушбу никоҳлари дуруст бўладими?


💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Шариатимиз эри вафот этган аёл учун тўрт ойу ўн кун идда ўтиришни белгилаган. Агар у ҳомиладор бўлса, бола туғиши билан иддаси тугайди.

Бурҳониддин Марғилоний раҳматуллоҳи алайҳ “Ҳидоя” китобида қуйидагиларни айтади:

✅ “Агар аёл ҳомиладор бўлса унинг иддаси ҳомиласини туққуничадир. Чунки Аллоҳ таоло: “Ҳомиладор аёлларнинг идда муддати ҳомилаларини туққунларигачадир”, деган (Талоқ сураси 4-оят)”. Эри вафот этганда озод аёлнинг иддаси тўрт ой ва ўн кундир. Чунки Аллоҳ таоло: “ Сизлардан вафот этиб, хотинларини қолдирган бўлсалар, (бева хотинлари) тўрт ою ўн кун ўзларини кузатиб (идда сақлаб) ўтирадилар”, деган (Бақара сураси 234-оят)”.

➡️ Бироқ, ҳомиладор бўлмаса, айтилганидек, унинг иддаси тўрт ой ва ўн кундир. Идда чиқмасидан турмуш қуриши мутлақо жоиз эмас ва у шаръий жиҳатдан ҳақиқий никоҳ ҳисобланмайди. Чунки, идда ўтиришнинг сабаби фақатгина ҳомилани аниқлаш эмас. Балки, ортда қолган никоҳнинг ва ушбу никоҳда жуфти ҳалол бўлган эрнинг эҳтироми учун ҳам аёл идда ўтиради. Шунинг учун эрлари вафот этган муслима аёллар, агар ҳомиладор бўлсалар болани туғмагунча, ҳомиладор бўлмасалар, эрларининг вафотидан тўрт ойу ўн кун ўтмагунча бошқага турмушга чиқишлари жоиз эмас.

➡️ Шунингдек, эрлари талоқ қилган аёлларнинг ҳам, агар ҳомиладор бўлсалар болани туғмагунларича, ҳомиладор бўлмасалар тўлиқ уч ҳайз кўрмагунларича иддалари тугамайди.

➡️ Ҳайз кўрмайдиган аёллар эса уч ой идда ўтирадилар. Ушбу муддат ичида уларнинг бошқа никоҳ қуришлари жоиз бўлмайди. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази


@Muslimaatmisr_official

11.3k 0 65 10 147

Чоршанба кунлик дастурлар рўйхати

🌞8:00 Хайрли тонг дастури:
🍜Саҳифа: Бир кунлик таомнома.

🎊8:30 "Маърифат чироқлари", "Ҳайратул аброр", 7-қисм.

9:00 Аҳмад Муҳаммад Турсун.
"Соҳилсиз денгиз", 15-17-қисмлар.

10:00 Саломатлик: "Руҳий саломатмисиз?"

📚11:00 Китобхонлик дастури:
"Китоблар таъсиридан чиқолмай қолган кунларим кўп бўлган..." "Пешқадам мактаби" аъзоси Нилуфар Қамбарова билан суҳбат.

12:00  "Асмои Набий", 20-21-қисмлар.

13:00. Доктор Ҳасан Шамсий. "Бахт улашинг" аудиокитоби, 1-5-қисмлар.

🎊14:00. "Маърифат чироқлари", "Ҳайратул аброр", 7-қисм. Такрорий.

15:00 Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф. "Қарз" аудиокитоби.

⏺16:00 Мутахассис маслаҳати.
Жонли мулоқот:" Нега болангиз асабий?"

17:00 "Асмои Набий", 22-қисм.

18:00 Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф. "Қарз" аудиокитоби.

📖19:00 Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф. "Қарз" аудиокитоби.

@Muslimaatuz


Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барoкaтуҳ.

Бугун чоршанба
—25 декабрь 2024.
—24 жумадус сони 1446.


🤲Аллоҳим! Оқ мато кирдан қандай тозаланса,
бизни ҳам гуноҳларимиздан шундай поклагин. Ўтган гуноҳларимиздан ҳам сув, қор ва дўл ила эритиб тозалагандай тозалагин!

@Muslimaatuz

14.2k 0 226 14 192

Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Туғруққа тайёр бўлмаган аёл қандай бўлади?


🎙Гулбаҳор Саттарова,
"Zaytun Med Tib" клиникаси шифокори,  превентив ва интегратив шифокор, илмий табобат мутахассиси, педиатр

#faqat_onalar_uchun
@Muslimaatuz


📣 ☺️☺️☺️🥰☺️🥰

Оналаримиз учун ҳаммаси, ўтказиб юборманг!

☺️☺️🥰☺️
1⃣6⃣ 🌸0⃣0⃣

Нега БОЛАЛАРИМИЗ асабий?


Нейрофизиолог, невропатолог, "Аёл-қизларга маънавий кўмак лойиҳаси мутахассиси Дилафрўз Усмонова билан овозли суҳбатимизга марҳамат!

Сизни қандай мавзулар қизиқтиради? Қизиққан мавзуингизни изоҳларда қолдиринг.


@Muslimaatuz




Сешанба кунлик дастурлар рўйхати

🌞8:00 Хайрли тонг дастури:
🍜Саҳифалар: Фойдали нонушта
🪩Радио саёҳат: Самарқанд такрорий

🎊8:30 "Маърифат чироқлари", "Ҳайратул аброр", 6-қисм. Такрорий

9:00 Аҳмад Муҳаммад Турсун.
"Соҳилсиз денгиз", 12-13-қисмлар. Такрорий

10:00 Саломатлик: "Нима учун аёлларда бош оғриғи кўпроқ кузатилади?" Такрорий

📚11:00 Китобхонлик дастури:
"Фарзандларимни китобга меҳри ўзгача..." "Пешқадам мактаби" аъзоси Ирода Раҳимова билан суҳбат. Такрорий

12:00  "Асмои Набий", 18-қисм. Такрорий

13:00. Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф. "Ҳикматли дунё" аудиокитоби. Такрорий

🎊14:00. "Маърифат чироқлари", "Ҳайратул аброр", 6-қисм. Такрорий. Такрорий

🟢15:00 Мутахассис маслаҳати: "Чақалоқ массаж муолажасини олиш керакми?"
Такрорий

16:00 "Асмои Набий", 19-20-қисм. Такрорий

18:00 Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф. "Қарз" аудиокитоби.

📖19:00 Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф. "Қарз" аудиокитоби.

@Muslimaatuz


Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барoкaтуҳ.

Бугун сешанба
—24 декабрь 2024.
—23 жумадус сони 1446.


🤲 Аллоҳим! Бизни гуноҳларимиздан шарқ ва ғарбнинг орасини очганинг қадар узоқ қилгин! Оқ мато кирдан қандай тозаланса,
бизни ҳам гуноҳларимиздан шундай поклагин!

@Muslimaatuz

17.5k 0 297 20 172

Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
❗️ ОТАЛАР, тарбияда ўз ўрнингизни бўш қолдирманг!

🎤Хадича Кубро Тонгар
Таржимонлар: Солиҳа Маҳмуд, Мадина Шоҳакимова


#Hadicha_Kubro_Tongar
@Muslimaatuz


Ҳомиладор аёл ҳайз кўриши мумкинми?

Мен тест орқали ҳомиладор эканимни билдим. Аммо УЗИ га тушсам, кўрсатмади. Шу орада қон келди. Мен узрли аёл ҳисобланадими?


💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Сиз ҳомиладор ёки ҳомиладор эмаслигингизни соҳа мутахассисларига мурожаат қилиб аниқланг. Агар ҳомиладор эканингиз аниқ бўлса, келган қон ҳайз бўлмайди, истиҳоза бўлади. Гарчи одат кунларингизда келса ҳам. Чунки ҳомиладор аёл ҳайз кўрмайди.

“Ҳомиладор аёл кўрган қон истиҳоза бўлади. Чунки бундай аёл ҳайз кўрмайди. Сабаби ҳомила туфайли бачадоннинг оғзи беркилиб қолади ва ҳайз қони ҳомила учун озуқага айланади. Шу сабабдан ҳомиладор кўрган қон ҳайз бўлмайди. У кўрадиган қон истиҳозадир”. (“Ихтиёр ли таълил мухтор” китоби).
Агар ҳомиладор бўлмасангиз ва келаётган қон ҳайзнинг таърифига тушса, бу қон ҳайз бўлади. Валлоҳу аълам.


Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази.

@Muslimaatuz

15k 0 66 5 147

Душанба кунлик дастурлар рўйхати

🌞8:00 Хайрли тонг дастури:
🍜Саҳифалар: Фойдали нонушта
🪩Радио саёҳат: Самарқанд

🎊8:30 "Маърифат чироқлари", "Ҳайратул аброр", 6-қисм.

9:00 Аҳмад Муҳаммад Турсун.
"Соҳилсиз денгиз", 12-13-қисмлар.

10:00 Саломатлик: "Нима учун аёлларда бош оғриғи кўпроқ кузатилади?"

📚11:00 Китобхонлик дастури:
"Фарзандларимни китобга меҳри ўзгача..." "Пешқадам мактаби" аъзоси Ирода Раҳимова билан суҳбат.

12:00  "Асмои Набий", 18-қисм.

13:00. Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф. "Ҳикматли дунё" аудиокитоби.

🎊14:00. "Маърифат чироқлари", "Ҳайратул аброр", 6-қисм. Такрорий.

🟢15:00 Мутахассис маслаҳати: "Чақалоқ массаж муолажасини олиш керакми?"

16:00 "Асмои Набий", 19-20-қисм.

18:00 Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф. "Қарз" аудиокитоби.

📖19:00 Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф. "Қарз" аудиокитоби.

@Muslimaatuz


Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барoкaтуҳ.

Бугун душанба
—23 декабрь 2024.
—22 жумадус сони 1446.


🤲Аллоҳим! Бизга бу дунёда ҳам яхшилик ато этгин, охиратда ҳам яхшилик ато этгин!

@Muslimaatuz

18.7k 0 229 19 150

Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
ҲАФТА ЯНГИЛИКЛАРИ


17-22 декабрь
Райҳона Холбек қизи

#hafta_yangiliklari
@Muslimaatuz


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
📋Келинг, бирга тафаккур қиламиз.

📅Ортда қолаётган йил... Яқин кунларда яна бир йил ўз поёнига етади.


Ўзимизни сарҳисоб қилишга қулай фурсат. Бу йилни сиз қандай ўтказдингиз? Нималарга улгурдингиз-у, нималарга улгура олмадингиз?


🔔 Бу ҳақда ўз жавобингизни изоҳларда қолдиринг. Биз билан бирга ўз устингизда тафаккур қилинг.

❤️ нафар энг яқинимизга юборамиз.

@Muslimaatuz

15.2k 0 66 36 122
Показано 20 последних публикаций.