Сендан бошқа кимим бор...


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Религия


Ўзи Бор, Ўзи Бир, Ўзи Ёр.

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Религия
Статистика
Фильтр публикаций


Жалолиддин Румий
ҲИКМАТЛАР
Муслимбек Мусаллам таржималари


 Ҳаёт сенга орқама-орқа тўсиқлар, синовлар юборса, бу тиканлардан сақлан. Хавотир олма: яқин кунларда бу тиканлар гулини хам кўрсатади .

 Ишқи буюк, савдоси буюк бўлганни синови ҳам оғир бўлади .

 Яхшини изла, тўғрини изла, гўзалликни изла, асло қусур излама

 Қоф тоғи қадар буюк бўлсанг-да кафанга сиғадиган қадар кичиксан .

 Тур, ўзинга кел, ноумидликка берилма, умидсизлик шайтондан, умид қилиш Аллоҳдандир .

 Тангрига олиб борадиган йўллар бисёрдир. Мен эса Ишқ йўлини танладим .

 Қумнинг заррасиман, аммо саҳронинг дардини ташийман .

 Ишқда насибанг бор бўлса, тегсанг хам ёнажаксан. Шуни яхши бил: кимлар соғинчдан ёнар, кимлар етишишдан .

 Руҳнинг гўзаллиги тананинг гўзаллиги каби тез кўринмас .

 Нимагадир билмайман сенга боқсам ўзимни кўраман. Сенга келаётган вақтда ўзимдан кетаман. Сендан кетар вақтда хеч ўзимга келмайман.

 Инсонларни яхши тани, ҳар инсонни ёмон билиб, қутулмоққа шошилма. Ҳар инсонни яхши билиб ҳам овунма .

 Кўнгли ойдин тоза одамга қул бўлиш, шоҳлар бошига тож бўлмоқдин аълодир .

 Эй кўнгил, жонни ачиштирар дори айрилиқдир аммо унинг ичинда ишқ деган шифоси яшириндир.

Фоний бўлган ишқ йўқдир. Ишқларнинг бари боқийдир. Фарқи шуки, кимдир санъаткорнинг санъатини кўрур, кимдир санъаткорнинг ўзини .

 Бизни билганлар билар, билмаганлар ўзи каби билар.

 Одомзот дунёни забт этар, аммо оғзини забт этолмас .
https://t.me/nurli_toj


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Аллоҳ...
Аллоҳ....
Кўриб кўзларимга ёш келди....
Марҳаматли Роббимиз мехрибон бандаларини юборибди...
Балки Онахон ихлос ила Байтуллохни ёнгинасидан тавоф қиламан дея ният килгандирлар,дея ўйладим...
Чунки юраолмайдиганларни 2 қаватда,аравага олиб юришади...
Ма ша Аллоҳ....
Ибодатларин ҳусну мақбул айласин Роббим онахонни...
Онахонни хурсанд қилганларни Аллоҳ хурсанд қилсин...🤲😢😢😢


🌹🌹🌹
Онажонни кўриб, онажонга ёрдам бераётган хайрихоҳларни кўриб йиғладим.
Роббим менинг онажонимни ҳам етказсин, шу саодатдан насиб эт Роббим😭😭😭.
Бир обида банданг онам, бир сожида банданг онам, бир зокира банданг онам, байтингга меҳмон айла, эй, Яккаю ягонам!
Дунёга бир келади ҳамма ҳам, байтингда бор дардига малҳам, ошиқларинг меҳмонинг бўлсин, кекса қалби нурларга тўлсин!
Осон қилгин Ягонам, ёш боладек қувнасин онам, омин.

Аллоҳумма солли васаллим ва барик ала саййидина Муҳаммад

https://t.me/nurli_toj‌‌


Репост из: Muhim.uz
Bilasizmi?

Sankt-Peterburgdagi Buxoro masjidi bor

Masjid 1908 yilda Rossiya imperiyaning Peterburg shahrida musulmonlar uchun masjid qurish loyihaga Buxoro amiri Sayyid Abdulahadxon tashabbus ko‘rsatgan.

Masjid qurilishida ozarbayjonlik taniqli neft magnati hoji Zaynulobiddin Tag‘iyev ham moddiy yordam ko‘rsatgan.

Inshoot 1910 yilda qurib bitkaziladi. Bu vaqtda Abdulahadxon vafot etib, o‘rniga Amir Olimxon taxtga o‘tirgan edi.

1910-yil dekabr oyida masjidning ochilish marosimida ikki qo‘shni mamlakat – Buxoro va Xiva hukmdorlari ishtirok etishadi. Bu uchrashuv tarixda birinchi va oxirgi ana shunday hodisa bo‘lgan, deya tarixda qolgan.



Masjid tarixi va hozirgi holati, u bilan bog‘lik boshqa ma’lumotlar aks etgan suratlar, videomateriallar hamda hujjatlar nusxalari O'zbekistonga keltirilishi kutilmoqda.


@muhim_tahlil


https://www.facebook.com/share/v/1BbAiE4b3u/

Ўта таъсирли чиққан бошдан охир йиғлаб кўрдим, менинг болам ҳам ҳарбий эди, у бу дунёни эрта тарк этди, охирати обод бўлсин.
Бу байрам барча юртимиз оталарининг байрамидир, оталаримиз омон бўлишсин, тинчлик барқарор бўлсин!


Ассалому алайкум вараҳматуллоҳи вабарокатуҳ хайрли тонг, қадри баланд қадрдонларим.
Аллоҳнинг фазлида бўлинг, ардоғида яйранг, эрка бандаларидан қилсин.
Алоҳида қурбатлар берсин, синов келса қутқарсин, ёлғиз Ўзига суянмоқ суннатимиздир, эътиқодимиздир, аҳдимиздир, адаштирмасин, қўлларимиздан тутгувчи, ўтгану, тиригимизни севувчи, келажагимизни келтиргувчи Роббимизга беҳисоб ҳамду санолар бўлсин!

Аллоҳумма солли васаллим ва барик ала саййидина Муҳаммад.
https://t.me/nurli_toj


Болаликни соғ индим

Тутиб олиб ниначи,
Сувга отиб кемача,
Излаб "кичик илонча
Болаликни соғиндим.

Томдан томга сакраган,
Ҳадик нима билмаган,
Бекинмачоқ ўйнаган,
Болаликни соғиндим.

Тош териб бешқайроқни,
Сувга ташлаб қармоқни,
Ўтлар терган ўроқни,
Болаликни соғиндим.

Оқ теракми, кўк терак,
Ўйинлар энди эртак,
Кўча тўла, бир этак
Болаликни соғиндим.

Чиллада чўмилишлар,
Тупроққа кўмилишлар,
Оғирмасди, юмушлар
Болаликни соғиндим.

Қалдирғочли айвонни,
Юз ялаган ҳайвонни,
Сузма, қатиқ, айронни,
Болаликни соғиндим.

Семизўт,шўра,ялпиз,
Канда бўлмасди,эсиз,
Афсус,йўқ энди,афсус
Болаликни соғиндим.

Айтсам адоғлари йўқ,
Энди қадоғлари йўқ,
Қўллар қани,қани йўқ
Ўша болаликни соғиндим
Соғиндим,соғиндим...
Болаликни соғиндим
https://t.me/nurli_toj


Репост из: Muhim.uz
Роҳинжа мусулмонларининг аҳволи оғирлигича қолмоқда

Роҳинжа мусулмонлари инсон ҳуқуқлари ва хавфсизлик масалаларида жиддий муаммоларга дуч келмоқда.

Роҳинжа мусулмонлари Мьянмадаги зўравонликлар ва тазйиқлар туфайли ўз уйларини тарк этиб, асосан Бангладешдаги қочқинлар лагерларида яшашга мажбур бўлмоқдалар. 2017 йилда Мьянмадаги қирғинлардан кейин бир миллионга яқин роҳинжалар Бангладешга қочган эди.

Бангладеш ҳукумати уларни Бҳасан Чар оролига кўчиришни режалаштирган, аммо бу орол табиий офатларга мойил бўлгани сабабли халқаро ташкилотлар томонидан танқид қилинган. Шунингдек, қочқинларни куч билан кўчириш ҳақидаги хабарлар ҳам мавжуд.


Мьянма ҳукумати роҳинжаларни ўз ватанига қайтариш бўйича ҳаракатларни амалга оширмоқда, лекин уларга фуқаролик ва ҳаракатланиш эркинлиги каби ҳуқуқлар берилмаган. Бундан ташқари, уларнинг уйлари ва қишлоқлари йўқ қилинган, бу эса қайтишни қийинлаштиради.

@muhim_tahlil


ГЎДАК ИСИ
Аёл гўдак исини биринчи фарзанди туғилганидаёқ ҳис этади. Эркак эса гўдак иси нималигини неварали бўлганидан кейин англайди!... Биз — эркаклар доим кечикиб юрамиз....
Ўткир Ҳошимов


Ватан ҳимоячилари куни ҳар кундир.

Гўзал  Ватан қўйнида,  тинч,  осуда тонг бағрида яйраган ҳолда Ватан ҳимоячиларини қутлаш учун, жойи келганда мадҳ этиш учун ҳам қўлимга қалам олдим.
Ўйланиб қолдим,  нега фақат бир кун,  уларни ҳар кун,  ҳар он,  ҳар дақиқада қутлаш керак эмасми?
Ҳар дақиқада тинчлигимизни сақлаш учун чекаётган заҳматларига, фидойиликларига бир кун камдек...
Зеро, беминнат, сермашаққат хизматлари эвазига хотиржам яшаяпмиз, тўйлар қиляпмиз, уйлар қуряпмиз, ниҳоллар экяпмиз, гўдаклар туғиляпти,жаннатдан бир парча юртнинг жамоли кундан кунга яшнаяпти.
Авваламбор ҳаммаси учун Роббимга беҳисоб шукурлар, Ўзига хос, Ўзига мос мақтовлар бўлсин.
Аскарликни ўргатиб кетган, "Ватанни севмоқ— иймондандир", дея жар солган инсониятнинг энг яхшиси,  Яратганни севикли ҳабиби Пайғамбаримиз Муҳаммад мустафо саллоллоҳи алайҳи васаллам ҳазратларига бардавом дуруду салавотларимиз ва барча пайғамбарларга саломларимиз бўлсин.
Ҳарбий йигитларимизга эса байрам муборак бўлсин, жонлари соғ, танлари бақувват бўлсин.
Аслида  бу фақат уларнинг эмас ҳаммамизнинг байрамимиздир.
Ватан фидойилари байрами, Ватанни асрагувчилар, Ватанни юксалтиргувчилар,Ватанни севгувчилар байрами.
Демак, бу байрам барчамизники.

Бугунги юрт посбонлари кунида, улар қаторида Ўзбекистон тинчлиги, хотиржамлиги йўлида хизмат қилаётган жамийки касб эгаларини табриклаб,ҳар бирига кетмайдиган бахт, омад, иқбол, саломатлик тилаб қоламан.
30 йиллик байрам муборак бўлсин!!!
Топганингиз яхши кунларга насиб этсин, олганингиз хушдуо,хайри барокатлар бўлсин.

Байрам муборак она юртим— Ўзбекистоним.
Ҳикоя қилишича, бир гуруҳ Ватан фарзандлари улуғ Ватан уруши йилларида немислар қўлига асир олинади.
Уларни оч қолдиради неча кеча—кундуз таом берилмайди.
Сўнг асирларни саҳнага чиқаришади, ўша юртни одамларини,  томошага таклиф этишади.
Асирлар ўзбеклар эди, уларни ўртасига битта буханка нон ташлашади.
Фашистлар кутган томоша рўй бермайди, асирлар жойидан қимирламайди.
Сўнг асирларни ёши каттароғидан бири чиқиб майда бўлакларга бўлиб ҳар бирига улашади ва бисмиллаҳ билан секин оғизларига солишади.
Оч ётган асирлар оч бўрилар каби бир бирини ур, йиқит қилиб нонга ташланишини кутиб турган немислар ҳам, томошага мажбурлаб олиб чиқилган халқ ҳам лол қолишади.
Бу бизнинг халқимизга хос сабр, шукур, иймони бутлик қиёфаси эди, Мусулмонлик қиёфаси эди, ҳар бир мусулмон бир—бирига ака—ука кабидир, дея ўргатилган Қурьоний таьлимнинг гўзал намунаси эди.
Ҳа,  неча бир чиғириқлардан мардонавор ўтган, шукри билан, сабри билан ибрат бўлиб кетган аждодларни фарзандларимиз, алҳамдулиллаҳ.
Кичик ўғлим Наврўзбек ҳарбийлар мактабида ўқийди.
Унинг олган мукофотлари мақтов ёрлиғлари меники ҳамдир, саботли қилиб тарбиялаган дадасиники ҳамдир.
Омон бўлсин болам, омон бўлсин юртим, омон бўлсин барча ҳарбийларим.
Улар ҳаққига, эл-юрт ҳаққига биз оналар ҳар кунги ибодатларимизда дуодамиз.
Ин шаа Аллоҳ, Аллоҳим қабули мақбул этсин, амин амин амин!!!

Шоир Маҳмуд Муқимнинг гўзал шеьри билан сўзимни тугатар эканман, яна Меҳрибонларнинг Меҳрибони бўлган буюк Аллоҳимга ҳамду санолар, пайғамбарларига саломлар, ҳар соҳада ибрат ва ўрнак бўлган махлуқотлар аьлоси, пайғамбарлар яктоси бўлган Сарвари  коинотга дуруду салавотлар йўллаб қоламан.

Дедилар:Энг гўзал маво қайсидир?
Дедим:Она юртим Бахт фирдавсидур?
Дедилар:Нечун у муқаддас,улуғ?
Дедим:Боболарим бермиш Унга Руҳ?
Дедилар:Кечарсан ондин ё жондин?
Ох,дедим:Айирмасин Ўзбекистондин....
Айрилмасин!
Эй Ватан,сен ила ҳаётим борим
Сен менинг иймоним,номусим ,орим.
Неча азизларим ётган мозорим,
Ва эрка дилбандлар  эркин кезган боғим.
Тарихинг беқиёс,ожиздир калом
Сен менга қўшиқсан,қалбимга ором
Дедилар:Кечарсан ондин ё жондин?
Дедим :Айирмасин Ўзбекистондин!
Асрларим келур ,Фурқат фиғони,
Ҳинддан шоҳ Бобурнинг соғинч армони
Ох,қийин узмоқлик хижрондан жоним,
Лолалар кўксида қайғулардан доғ.
То абад бор экан Ўзбек деган ном,
Мен учун сен доим Муқаддас тупроқ!
Дедилар:Кечарсан ондин ,ё жондин!"
Дедим :,,Айирмасин Ўзбекистондин!"

Шоҳиста Сайдолим қизи
Нуртож Сайдолим қизи.

https://t.me/nurli_toj


ОЛГИН 🤲😢

https://t.me/nurli_toj




#Байрам_Муборак

❗️Бугун 14-январъ ватан ҳимоячилари куни хақиқий Эркаклар байрами

Эркаклар бўлмаса, айтилмас азон,
Эркаклар бўлмаса, қайнамас қозон,
Эркаклар бўлмаса, чақалоқ қайда, Эркаклар бўлмаса, шапалоқ қайда,
Эркаклар бўлмаса, мўйлов қайдадир,
Эркаклар бўлмаса, куёв қайдадир,
Дунё тургунча турсин эркаклар,
Доимо ҳурматда юрсин эркаклар!

Байрам муборак Ватан ҳимоясига бел боғлаганлар
.

https://t.me/nurli_toj


Ассалому алайкум вараҳматуллоҳи вабарокатуҳ хайрли саҳарлар, хайрли тонг 💗
Саломатмисиз? Азизлар не бир тилакларингиз ижобатини берадиган, неъматлар 🚪эшиклари очиладиган мунаввар кунлардан бўлсин, дуолар ижобат бўлсин, не бир мурод бўлса ҳосил бўлсин азизлар, дунё ҳаққига, бир —биримизга ҳаққимизга дуода турайлик. Саломат бўлинг!

Аллоҳумма солли васаллим ва барик ала саййидина Муҳаммад.
https://t.me/nurli_toj


Мулоҳаза.

Азизларим,  баьзан турли тоифадаги инсонларни қилган маьрузаларида  аёл аталмиш заифага қарата айтилган фикр мулоҳазаларни эшитиб жавоб қайтаргингиз келади,  ҳақиқатни излаб қоласиз аёл мардумни биттагина бошига келган турли— туман ташвишлари ичида бу ҳам бир синов дея, қабул қиласиз.
Зотан,  аёлни Яратган Эгам инсонларнинг фикрига қараганда "40 та" жон бериб яратган.
У чарчаш нималигини билмайди,  у фаррош,  у тарбиячи,  у мураббий,  у доя,  ошпаз, дазмолловчи,  кир ювувчи, супуриб сидирувчи, рафиқа, келин, кеннайи,  ҳар бир лавозимига хизмати,  меҳнати ила ёндашадиган мастура.
Уйқуси жойида эмас бедора, ороми тобида эмас чарчасада дам ололмас бе чора, яхши гап эшитса таомланмасада бир қоп семирадиган беозор маҳбуба...
Унинг хислатларини санаб адоғига етиб бўлмас ёзилажак ҳикоя,  унинг ҳар бир ҳолатини анализ қилганни эсидан оғишига сабаб бўлувчи соддадил бекадир.
Хожасининг буйруқларига бўйсунувчи итоаткордир.
Тонгдан кечгача тиним билмас сайёда...
Нега уни таьрифлагим келди,  ҳамма билган хилқатку.
Ҳа,  баьзан билимдон сухандонлардан маьрузалар,  психолигик тавсиялар эшитсам ноҳақликка учрайдиган аёл зотини ҳимоя қилгим келади, ахир унга осонми,  дунё ташвишларидан ортиб бу танқид ва тавсиларни қабул қилиш.
Кеча биттаси айтаяпти: эрингиз ишга кетаётганда гўзал кийиниб,  гўзал муомала билан жўнатинг.
Кийими тобидамас аёлини тарозини битта палласига, иккинчи палласига кўчада гўзал кийинган аёлни қўяди, солиштиради ва ҳоказо...
Анча гапирди,  қонни қайнатиб.
Ўйлайман эркак нима ўзи у?
Кўзи билан ҳақиқатни кўролмайдиган хира пардами,  қорни билан севадиган хўрандами?
Ҳақиқат қаерда?
Сиз бу тавсияни кимга айтаяпсиз?
Уйида хизматкори бор, кир ювувчиси,  бола боқувчиси,  ош—овқат пиширувчиси, дарс тайёрлатгувчиси,  дазмол босувчиси бор бахтиёр аёлларгами хитобингиз?
Кеча—кундуз қўли косов,  сочи супургига ҳамми? Агар шундай бўлса хато қиласиз.
Эркакларни сиз айтган тоифалари аёли  кийиниб, сочини тараб турса ҳам,  ҳурлиқолар йўлда қолар даражада гўзал бўлса ҳам қиларини қилаверади.
Ундайларни Аллоҳ тўхтатмаса,  банда тўхтатолмас,  Аллоҳ  инсоф берсин.
Эркакларда масьулият ҳисси қанчалик тарози посангисида, шундан гапиринг.
Нега уларни тагига сув қуясиз,  аёл бечора ким наздингизда, ислом неьмати келгунча, у инсон қаторига ҳам қўшилмаган эди.Ислом уни қаддини тиклади,бошини силади, нега сиз ўзингизча ихтиро қиласиз аёл ҳақида?
У обида, солиҳа, упа эликсиз ҳам нур юзли фариштадир
Биз эримизни ҳар хил ҳолатини кўрамиз ва ҳар бир нуқсонини ҳам садоқат билан қабул қиламиз,  нега улар сирти ялтироқ,  ичи қалтироқларга бунчалар ўч бўлмаса?
Эркак деганида ҳам бурч,  омонатдорлик деган тушунчалар, рўзғорнинг оғир тошини бирга кўтариш деган масьулият тарозисида фаросат деган паллалари бор бўлса сиз айтганча бўлмайди.
Аксинча аёли шўрликнинг рўзғордаги ишини енгиллаштиришга,  сулприслар билан хурсанд қилишга ҳаракат қилади.
Болаларининг онасини кўчадаги таннозларга алиштирмайди.
Аммо ўзи суюқ бўлса,  ўзини Худо уриб  қўйган бўлса сиз айтганча ҳаракат қилади,  охир оқибат хор бўлиб аёли ёнига қайтади.
Умр ўтади,  ёшлик кетади, кексалик етади,  шунда аёлини қадрига етади. Эгилган бошни кесмайдиган аёли мардларча қабул қилади.
Ор номусини,  бола чақасини бағрига босиб турган аёл,  оқ ювиб,  оқ тараб эрига ҳам шу даргоҳдан жой бераолади, юзига ҳам солмайди,  от айланиб қозиғини топади.
Ҳаётда мисоллар кўп бу борада.
Энг муҳими эркак ҳам аёл ҳам иймонли бўлиши керак,  такасалтанг ёки танноз эмас.
Осмон никоҳини қадрига етиш оқил инсоннинг иши,  азизам.

Оқибатимизни,  охиратимизни,  турмушимизни Аллоҳ ислоҳ этсин.
Амин.
Аллоҳумма солли васаллим ва баарик ала саййидина Муҳаммад.

Нуртож Сайдолим қизи.
5 май,  2022 йил.

https://t.me/nurli_toj


Сиз минг айланиб,  минг ўргилиб тушунтириш учун ҳаракат қиласиз, зора гапимни уқса,  деб.
Аза уч кун вожиб эканлигини, ундан ошириш гуноҳ эканлигини фақат эри ўлган аёлга 4 ойи 10 кун ьидда бор эканлигини,  аза ҳам шунча муддат, фақат эри ўлган аёлга лозимлигини, бошқалар аза кийса,Ҳақнинг қоидаларига амал қилмаса қиёмат куни "Аллоҳ билан жанжаллашганлар" деган ном олишини,  қатрондан кийим кийгизилишини айтиб тушунтиришга уринасиз, домлаларни маьрузаларидан эшитганингизни,  китоблардан ўқиганингизни,динимиздаги бизга ўргатилган  йўналиш шу йўсинда эканини, 20,40лар одамлар чиқарган қоидалар эканини, бу борада давлатимиз чиқарган қарорлар ҳам Ҳақ ҳукми билан бир хил  эканини айтасиз куйиниб.
—Биз бу гапларни айтсак ҳам барибир халқ ўз билганидан қолмайди, —деган жавобни эшитасиз.
—Одамлар гапирадидаа, мана қаранг поччамдан икки кун кейин  дунёдан ўтган йигитга ҳалигача кўк кийиб юришибди, биз олти ойда ечдик, аммо улар ечмади— дея ўз сўзида собит қолганча мунозарага якун ясайди, суҳбатдошингиз.
Ўзингдан чиққан балога,  қайга борай давога.
Ана шунақа гаплар, азиз аёллар бу қоидаларни сиз,  биз ишлаб чиқяпмиз.
Бошини катта бувимиз сўнг момомиз давом эттирган бўлса, қолганини онамиз,  янгисини сиз кеннайижонларим чиқаряпсиз,  яна ўзгарса улар невара қизлар ихтироси бўладики,  бариси бир пулга қиммат.
Ахир ўзингиз ўйлаб кўринг турли зилзилаларда, қонли урушларда, ковид пайтларида халқ маййитни ўзини ҳам кўрмадику,  маросим тугул маййитни уйимизга ҳам олиб келолмадикку...
Шундай кунлар келмаслиги учун ҳам шукримизни кўпайтирайлик.
Маййит атрофида аййуҳаннос солиш ўрнига истиғфору,  таҳлил айтиб,  сабр қилиб,  Аллоҳдан қўрқиб дуода бўлайлик.
Тўйлар ҳақидаги машмашаларни камайтирайлик,  Приздентимиз айтганларидек, одоб—ахлоққа оид, куёв—келинга тааллуқли,  қайнота—қайноналарга тегишли панди насиҳатлар ўқилсин,  четдан келган кийимлар, мусиқалар ўрнига миллий аньаналаримиз давом этсин,  тўй тўйдай бўлсин,  ҳаммани қулоғи кар, боши гаранг бўлиб чиқмасдан нима айтилганини англаб,  нимани эшитганидан бир манфаат олиб  чиқсин.
Ҳа, гап тўғри келди айтилди, айтиш шарт эди айтилди, кўзимиз билан кўриб,  қулоғимиз билан эшитяпмиз ахир...
Эшитган қулоқ,  ўқиган онг сизда ҳам масьулият бор, бидьатларни тарк этсангиз савоб оласиз, давом эттирсангиз жавобини берасиз.
Одамлар нима дейди, деб издиҳом орқасидан кетаверсангиз на давлатни,  на динни ҳукмларини писанд этмасангиз Кузатиб тургувчи бор,  Унга ҳавола.

Аллоҳ шу тирик дунёда сизу бизни гўзал,  тинч,  хотиржам юрт билан сийлади,  Ўзига шукур. Одамлар нима деса деяверсин, "сени ҳеч кимга бермаймиз Ўзбекистон" деб ҳажв қилганлар ҳақида эшитдим. Жавобини ўзлари беришади.
Юрт,  ота-она, фарзанд танланмайди,  у бандасига Аллоҳнинг иньоми,  шукур  қилган ютади,  оёқ ости қилган хор бўлади.
Бу юртда яшаб ўтган қанчадан қанча авлиёлар,  солиҳ инсонлар дуолари Қиёматгача боқийдир. Ин Шаь Аллоҳ  ҳаммаси яхши бўлади, Аллоҳим юртимга барокат,  саодат неьматларини тўласича тўкади, сизу бизда шукур бўлса бас. Сизу бизда илм ва амал бўлса  бас,  ёмонликдан қайтиб,  яхшиликка интилсак бас!
Мен эса бу юртни остонасини ўпаман, таьзим қиламан, шукур қиламан жаннатнинг бир бўлагида яшаяпмиз. Тўрт фаслидаги тўрт минг хил тусдаги ҳаволаридан ўргилай ўзим, пойига поёндозман.
Баьзан эшитиб қоламан, "ҳавоси булғанган",  айниқса кеча сездим ўзим ҳам чанг ҳавони...
Бу иш учун Ватан айбдор эмас, бу иқлим учун феьллар тораймасин,—дегим келади. Шукрона келтирайлик, нолиш бўлмасин, тавба қилайлик гуноҳлар ортидан келган синов билайлик, ўзимиздан кўрайлик, тоатда,  дуода турайлик  дея тафаккур қиламан.
Беминнатим она тупроғим... қон тўкилаётган, вайрон бўлаётган ёки сувсизликдан,  очликдан қийналаётган масканларни хаёл ойнасидан ўтказайлик ва чекимизга тушган юрт тупроғини кўзга сурайлик.
Ҳар ерни қилма орзу, ҳар ерда бор тоши тарозу...

Нуртож Сайдолим кизи.

Аллоҳумма солли васаллим ва барик ала саййидина Муҳаммад

https://t.me/nurli_toj


Одамлар нима дейди.

Биламизки,  бутун борлиқнинг Роббим  чизиб берган қонуниятлари бор, ўша йўлдан оғишмай кетган икки  дунё саодатини эгаси ва икки дунёда офату балолардан омонда бўлади.
Инсон борки бирор бир эьтиқодда бўлади, инсон борки қўрқув бор,  инсон борки эьтиқод бор.
Инсон нимагадир суяниб яшайди, қайсидир пулига,  қайсидир кучига,  қайсидир қариндошини обрусига ишониб  яшайди.
Аслида Роббисига ишониб,  яшаш керакмасмиди?
Инсоният учта қонуният асосида яшайди.
Биринчиси Давлат қонунлари.
Иккинчиси жамият қонунлари.
Учинчиси табиат қонунлари.
Давлат қонунларида конституциямиз билан бирга бир қанча одоб ахлоққа оид қонунлар мужассамдирки, у қонунларни бузмаганга муаммо  ҳам йўқ  .
Ҳар қандай инсон,  ҳар қандай жойда яшасин давлат қонун—қоидаларига бўйсунади.
Бўйсунмасликнинг жавобгарлиги бор ички- ташқи низомларнинг кўрсатмаларига амал қилиши шарт ва лозим эканлигини билган ҳар қандай ақли бор инсон эьтироз билдирмай яшайди.
Акси бўлса жавобгарлиги бор.
Ҳозирги кунда яна бир қоида мавжудки, аёлларимизнинг 99 фоизи бўйсунадиган қоида бу ўзларига қонун қилиб олган жамият қонунлари  асосида яшайди.
Уларнинг бу қонунлари на давлат кодексларида, на динда, на бирор бир давлат қонунларида йўқ.
Бу қонун китобини номи "Одамлар нима дейди", деб номланади.
Бу китобни қонунларини баьзи бирларини айтиб ўтайлик," қиз узатсанг икки  сандиқ кийим қил, кийса кияр, киймаса ўзи билар.
Куёвни бошидан оёғигача кийим қил, бешик тўйга чақалоқни 3,5.ёшгача киядиганини тилласигача тахла, коляскаси борми,  сўрадиган сускаси борми, тақадиган памперси борми сен қилишинг керак" деган қонун мужассам.
Мана шу нарсалар ҳақида динимизда" қил" деб буюрмайди
Давлатимиз ҳам "қиласан" деб буюрмайди,  қонунларида йўқ , фуқаросини мажбурламайди.
Инсон ўзини ўзи мажбурлайди, жамият қонунига бўйсунади.
Масалан; қимматдан қиём қилиб фалон пулга загс куни давлат ҳам, Ҳақ ҳам ўз қонунида шу қиммат кийимни "кий" демайди,  жамият қонунида ўлиб қолсанг ҳам "кий" дейди, отанг—онанг топиб берсин пулини, ёки куёв ҳал қилсин,  бўлмаса тўйни тўхтатишгача бор, одамлар нима дейди ахир. Сен ҳам ҳаётга бир марта келасан, кийиб қол,  яшаб қол, ҳаётингда бир марта тўйинг бўлади,  киймасанг бўлмайди,  отасини нархини қўйса ҳам ол,  ололмасанг эшитганлар нима дейди, ахир."..
Ҳа,  иккинчи қонун яьни жамият қонунлари бизни эгаллаб олди ва биз тўлиғича бўйсунадиган ҳолатга келдик.
Бу қонун олдида Роббил ьаламийннинг кўрсатмаларига амал қилмаслик ёки  давлат қонунларининг четлаб ўтиш, бажармаслик ҳолларига келдик.
Ҳар бир йиғин,  ҳар бир маросим "одамлар нима дейди", қонуни асосида ўтказиляпти.
Кеча беш,  олти киши бўлиб ўтирибмиз,  бири дейди" маслаҳат беринг,  бир муаммо бор, олти ой бўлдики,  поччам ўтиб қолганла, азасини ечмай ўтирибмиз, тўйларга боролмаяпмиз.
Ўзи қанча муддат кийиш керак азани.
—Аза кийиш исломда йўғу, қолаверса аза уч кун.
—Ҳа,  энди одамлар нима дейди,  бундай қилолмаймизда—, дейди.
—Яна тушунтириб берингчи, ўзи аслида нима қилиш керак.
Давоми бор... 👇




Жудаям қисқартириб чиқаришган, маънолар узилиб қолган, мен домлалар ҳақида ҳам ёзгандим, майли ҳарнаки борига шукур


Мўминалар журнали.
https://t.me/nurli_toj



Показано 20 последних публикаций.