Сиз минг айланиб, минг ўргилиб тушунтириш учун ҳаракат қиласиз, зора гапимни уқса, деб.
Аза уч кун вожиб эканлигини, ундан ошириш гуноҳ эканлигини фақат эри ўлган аёлга 4 ойи 10 кун ьидда бор эканлигини, аза ҳам шунча муддат, фақат эри ўлган аёлга лозимлигини, бошқалар аза кийса,Ҳақнинг қоидаларига амал қилмаса қиёмат куни "Аллоҳ билан жанжаллашганлар" деган ном олишини, қатрондан кийим кийгизилишини айтиб тушунтиришга уринасиз, домлаларни маьрузаларидан эшитганингизни, китоблардан ўқиганингизни,динимиздаги бизга ўргатилган йўналиш шу йўсинда эканини, 20,40лар одамлар чиқарган қоидалар эканини, бу борада давлатимиз чиқарган қарорлар ҳам Ҳақ ҳукми билан бир хил эканини айтасиз куйиниб.
—Биз бу гапларни айтсак ҳам барибир халқ ўз билганидан қолмайди, —деган жавобни эшитасиз.
—Одамлар гапирадидаа, мана қаранг поччамдан икки кун кейин дунёдан ўтган йигитга ҳалигача кўк кийиб юришибди, биз олти ойда ечдик, аммо улар ечмади— дея ўз сўзида собит қолганча мунозарага якун ясайди, суҳбатдошингиз.
Ўзингдан чиққан балога, қайга борай давога.
Ана шунақа гаплар, азиз аёллар бу қоидаларни сиз, биз ишлаб чиқяпмиз.
Бошини катта бувимиз сўнг момомиз давом эттирган бўлса, қолганини онамиз, янгисини сиз кеннайижонларим чиқаряпсиз, яна ўзгарса улар невара қизлар ихтироси бўладики, бариси бир пулга қиммат.
Ахир ўзингиз ўйлаб кўринг турли зилзилаларда, қонли урушларда, ковид пайтларида халқ маййитни ўзини ҳам кўрмадику, маросим тугул маййитни уйимизга ҳам олиб келолмадикку...
Шундай кунлар келмаслиги учун ҳам шукримизни кўпайтирайлик.
Маййит атрофида аййуҳаннос солиш ўрнига истиғфору, таҳлил айтиб, сабр қилиб, Аллоҳдан қўрқиб дуода бўлайлик.
Тўйлар ҳақидаги машмашаларни камайтирайлик, Приздентимиз айтганларидек, одоб—ахлоққа оид, куёв—келинга тааллуқли, қайнота—қайноналарга тегишли панди насиҳатлар ўқилсин, четдан келган кийимлар, мусиқалар ўрнига миллий аньаналаримиз давом этсин, тўй тўйдай бўлсин, ҳаммани қулоғи кар, боши гаранг бўлиб чиқмасдан нима айтилганини англаб, нимани эшитганидан бир манфаат олиб чиқсин.
Ҳа, гап тўғри келди айтилди, айтиш шарт эди айтилди, кўзимиз билан кўриб, қулоғимиз билан эшитяпмиз ахир...
Эшитган қулоқ, ўқиган онг сизда ҳам масьулият бор, бидьатларни тарк этсангиз савоб оласиз, давом эттирсангиз жавобини берасиз.
Одамлар нима дейди, деб издиҳом орқасидан кетаверсангиз на давлатни, на динни ҳукмларини писанд этмасангиз Кузатиб тургувчи бор, Унга ҳавола.
Аллоҳ шу тирик дунёда сизу бизни гўзал, тинч, хотиржам юрт билан сийлади, Ўзига шукур. Одамлар нима деса деяверсин, "сени ҳеч кимга бермаймиз Ўзбекистон" деб ҳажв қилганлар ҳақида эшитдим. Жавобини ўзлари беришади.
Юрт, ота-она, фарзанд танланмайди, у бандасига Аллоҳнинг иньоми, шукур қилган ютади, оёқ ости қилган хор бўлади.
Бу юртда яшаб ўтган қанчадан қанча авлиёлар, солиҳ инсонлар дуолари Қиёматгача боқийдир. Ин Шаь Аллоҳ ҳаммаси яхши бўлади, Аллоҳим юртимга барокат, саодат неьматларини тўласича тўкади, сизу бизда шукур бўлса бас. Сизу бизда илм ва амал бўлса бас, ёмонликдан қайтиб, яхшиликка интилсак бас!
Мен эса бу юртни остонасини ўпаман, таьзим қиламан, шукур қиламан жаннатнинг бир бўлагида яшаяпмиз. Тўрт фаслидаги тўрт минг хил тусдаги ҳаволаридан ўргилай ўзим, пойига поёндозман.
Баьзан эшитиб қоламан, "ҳавоси булғанган", айниқса кеча сездим ўзим ҳам чанг ҳавони...
Бу иш учун Ватан айбдор эмас, бу иқлим учун феьллар тораймасин,—дегим келади. Шукрона келтирайлик, нолиш бўлмасин, тавба қилайлик гуноҳлар ортидан келган синов билайлик, ўзимиздан кўрайлик, тоатда, дуода турайлик дея тафаккур қиламан.
Беминнатим она тупроғим... қон тўкилаётган, вайрон бўлаётган ёки сувсизликдан, очликдан қийналаётган масканларни хаёл ойнасидан ўтказайлик ва чекимизга тушган юрт тупроғини кўзга сурайлик.
Ҳар ерни қилма орзу, ҳар ерда бор тоши тарозу...
Нуртож Сайдолим кизи.
Аллоҳумма солли васаллим ва барик ала саййидина Муҳаммад
https://t.me/nurli_toj