Ватан ҳимоячилари куни ҳар кундир.
Гўзал Ватан қўйнида, тинч, осуда тонг бағрида яйраган ҳолда Ватан ҳимоячиларини қутлаш учун, жойи келганда мадҳ этиш учун ҳам қўлимга қалам олдим.
Ўйланиб қолдим, нега фақат бир кун, уларни ҳар кун, ҳар он, ҳар дақиқада қутлаш керак эмасми?
Ҳар дақиқада тинчлигимизни сақлаш учун чекаётган заҳматларига, фидойиликларига бир кун камдек...
Зеро, беминнат, сермашаққат хизматлари эвазига хотиржам яшаяпмиз, тўйлар қиляпмиз, уйлар қуряпмиз, ниҳоллар экяпмиз, гўдаклар туғиляпти,жаннатдан бир парча юртнинг жамоли кундан кунга яшнаяпти.
Авваламбор ҳаммаси учун Роббимга беҳисоб шукурлар, Ўзига хос, Ўзига мос мақтовлар бўлсин.
Аскарликни ўргатиб кетган, "Ватанни севмоқ— иймондандир", дея жар солган инсониятнинг энг яхшиси, Яратганни севикли ҳабиби Пайғамбаримиз Муҳаммад мустафо саллоллоҳи алайҳи васаллам ҳазратларига бардавом дуруду салавотларимиз ва барча пайғамбарларга саломларимиз бўлсин.
Ҳарбий йигитларимизга эса байрам муборак бўлсин, жонлари соғ, танлари бақувват бўлсин.
Аслида бу фақат уларнинг эмас ҳаммамизнинг байрамимиздир.
Ватан фидойилари байрами, Ватанни асрагувчилар, Ватанни юксалтиргувчилар,Ватанни севгувчилар байрами.
Демак, бу байрам барчамизники.
Бугунги юрт посбонлари кунида, улар қаторида Ўзбекистон тинчлиги, хотиржамлиги йўлида хизмат қилаётган жамийки касб эгаларини табриклаб,ҳар бирига кетмайдиган бахт, омад, иқбол, саломатлик тилаб қоламан.
30 йиллик байрам муборак бўлсин!!!
Топганингиз яхши кунларга насиб этсин, олганингиз хушдуо,хайри барокатлар бўлсин.
Байрам муборак она юртим— Ўзбекистоним.
Ҳикоя қилишича, бир гуруҳ Ватан фарзандлари улуғ Ватан уруши йилларида немислар қўлига асир олинади.
Уларни оч қолдиради неча кеча—кундуз таом берилмайди.
Сўнг асирларни саҳнага чиқаришади, ўша юртни одамларини, томошага таклиф этишади.
Асирлар ўзбеклар эди, уларни ўртасига битта буханка нон ташлашади.
Фашистлар кутган томоша рўй бермайди, асирлар жойидан қимирламайди.
Сўнг асирларни ёши каттароғидан бири чиқиб майда бўлакларга бўлиб ҳар бирига улашади ва бисмиллаҳ билан секин оғизларига солишади.
Оч ётган асирлар оч бўрилар каби бир бирини ур, йиқит қилиб нонга ташланишини кутиб турган немислар ҳам, томошага мажбурлаб олиб чиқилган халқ ҳам лол қолишади.
Бу бизнинг халқимизга хос сабр, шукур, иймони бутлик қиёфаси эди, Мусулмонлик қиёфаси эди, ҳар бир мусулмон бир—бирига ака—ука кабидир, дея ўргатилган Қурьоний таьлимнинг гўзал намунаси эди.
Ҳа, неча бир чиғириқлардан мардонавор ўтган, шукри билан, сабри билан ибрат бўлиб кетган аждодларни фарзандларимиз, алҳамдулиллаҳ.
Кичик ўғлим Наврўзбек ҳарбийлар мактабида ўқийди.
Унинг олган мукофотлари мақтов ёрлиғлари меники ҳамдир, саботли қилиб тарбиялаган дадасиники ҳамдир.
Омон бўлсин болам, омон бўлсин юртим, омон бўлсин барча ҳарбийларим.
Улар ҳаққига, эл-юрт ҳаққига биз оналар ҳар кунги ибодатларимизда дуодамиз.
Ин шаа Аллоҳ, Аллоҳим қабули мақбул этсин, амин амин амин!!!
Шоир Маҳмуд Муқимнинг гўзал шеьри билан сўзимни тугатар эканман, яна Меҳрибонларнинг Меҳрибони бўлган буюк Аллоҳимга ҳамду санолар, пайғамбарларига саломлар, ҳар соҳада ибрат ва ўрнак бўлган махлуқотлар аьлоси, пайғамбарлар яктоси бўлган Сарвари коинотга дуруду салавотлар йўллаб қоламан.
Дедилар:Энг гўзал маво қайсидир?
Дедим:Она юртим Бахт фирдавсидур?
Дедилар:Нечун у муқаддас,улуғ?
Дедим:Боболарим бермиш Унга Руҳ?
Дедилар:Кечарсан ондин ё жондин?
Ох,дедим:Айирмасин Ўзбекистондин....
Айрилмасин!
Эй Ватан,сен ила ҳаётим борим
Сен менинг иймоним,номусим ,орим.
Неча азизларим ётган мозорим,
Ва эрка дилбандлар эркин кезган боғим.
Тарихинг беқиёс,ожиздир калом
Сен менга қўшиқсан,қалбимга ором
Дедилар:Кечарсан ондин ё жондин?
Дедим :Айирмасин Ўзбекистондин!
Асрларим келур ,Фурқат фиғони,
Ҳинддан шоҳ Бобурнинг соғинч армони
Ох,қийин узмоқлик хижрондан жоним,
Лолалар кўксида қайғулардан доғ.
То абад бор экан Ўзбек деган ном,
Мен учун сен доим Муқаддас тупроқ!
Дедилар:Кечарсан ондин ,ё жондин!"
Дедим :,,Айирмасин Ўзбекистондин!"
Шоҳиста Сайдолим қизи
Нуртож Сайдолим қизи.
https://t.me/nurli_toj