#Билдирги Ҳурматли Президентга ва Sherzod Kudbiyev ҳамда унинг ходими Дилдора Хашимова га жавоб!
Қуйидаги хатга жавоб. Ёзган фикрларингизда солиқларнинг иқтисодий моҳиятига тўҳталибсиз. Солиқларнинг мажбурийлик функциясини ҳам тушунтирибсиз, лекин бундан ташқари солиқларни адолатлилик ва тушунарлилик функцияларини ҳам билсангиз керак. Солиқлар аввало солиқ тўловчи учун тушунарли ва адолатли бўлиши даркор.
Солиқ имтиёзларига ҳам тушунтириш берибсиз, имтиёзларнинг у ёки бу фаолият турига ёки солиқ тўловчига берилиши Давлатнинг барқарор ривожланишига таьсири бўлмайди. Чунки, берилган имтиёз солиқ тўловчининг молиявий фаолиятига таъсир этади холос.
Солиқ хизмати органлари фақат қонуний асосда фаолият юритади дебсиз, қани энди шундай бўлса. Нега унда баъзи солиқ идоралари ходимларига жиноят ишлари қўзгатилмоқда. Хаётда гурунч курмаксиз бўлмайди.
Шунингдек, ман билан гаплашганизни айтиб айрим ҳолатларга суд орқали баҳо берилганини ёзибсиз. Шу ўринда судлар томонидан солиқ идораси ходимлари устидан прокуратурага хусусий ажрим чиқарилганидан хабарингиз борми?
Ман рухсат сўраб солиқ бу жазо эмас, балки тараққиёт кафолати дебсиз. Манимча солиқлар яратилганидан бери тараққиёт кафолати бўлмаган, бундан кейин ҳам бўлмайди.
Иқтисодий моҳиятдан келиб чиқиб солиқлар бу бир томонлама тўлов бўлиб, давлат хизматлари учун ундириладиган тўловдир.
Шу ўринда буюк бобомиз А.Темурнинг сўзлари ёдимга келди "Райатдан солиқ ундиришда эҳтиет бўлдим, чунки райатни ҳонавайрон қилиш сипоҳни кучсизланишига олиб келади, сипоҳни кучсизланиши давлатни ҳонавайрон бўлишига сабаб бўлади", деганлар.
Умуман олганда хар бир шахс ўзи мустақил солиқ тўловчи бўлмагунга қадар, солиқ юкини сезмайди.
Ҳа айтганча Дилдора Хошимова бизда ҳам қонуний фактлар бор Фарғона вилояти солиқ бошқармаси томонидан йўл қўйилган бир қанча хатоликлар бўйича.
Шунингдек туман солиқ раҳбари томонидан биринчи гуруҳ ногиронига ҳам кучли босим бўлган!
Умуман олганда Фарғона вилояти солиқ бошқармасининг айрим ходимлари томонидан қасос олиш рейдлари мавжуд!
Ва шунингдек вазир жаноблари Шерзод Кудбиев мурожаатчиларни яъни қабулига келганларни асабийлашмай атиги 2 соат вақт ажратмай вақтида қабул қилишини талаб қиламан! 👇
Сўнгги кунларда солиқлар бўйича билдирилаётган фикрларингиз ўқияпман.
Солиқ — бу давлатнинг асосий функцияларини бажариши учун зарур молиявий манбадир. Таълим, тиббиёт, ижтимоий ҳимоя, хавфсизлик каби соҳалар айнан солиқлар орқали молиялаштирилади.
Ҳар бир фуқаро қонунга мувофиқ белгиланган солиқ мажбуриятларини бажариши зарур.
Барчага тўлиқ имтиёз бериб бўлмайди — бу давлатнинг барқарор ривожланишига халақит беради.
Шу билан бирга давлат ўзининг ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқароларини солиқлардан тўлиқ ёки қисман озод қилгани ҳақида Солиқ кодекси билан белгиланган. Бу ҳақида расмий манбаларимизда ҳам тушунтиришларимиз жойланган.
Солиқ хизмати органлари фақат қонуний асосда фаолият юритади. Ноқонуний босим ёки мажбурлаш ҳолати бўлса, бу борада мурожаат қилиш учун механизмлар мавжуд
@dsq_anticorrupciya_botСиз билан бир неча бор бу ҳақида гаплашилгани ва айрим ҳолатларда суд орқали ҳам бу фактлар қонуний экани ўз тасдиғини топганини маълум қилишди.
Яна бир эслатиш учунирухсат беринг, солиқ — бу жазо эмас, балки тараққиёт кафолати буни англаб етишимиз керак.
https://t.me/Nigora_Alimova