Pressuzb


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Новости и СМИ


Муҳим воқеалар ва эксклюзив янгиликлар манбаси
Алоқа учун: @pressuzbot

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Новости и СМИ
Статистика
Фильтр публикаций


Президент қарори билан Рустамов Фаррух Шорухович Рақамли технологиялар вазирлиги ҳузуридаги Ахборотлаштириш ва телекоммуникациялар соҳасида назорат инспекцияси (“Ўзкомназорат”) бошлиғи лавозимига тайинланди.

@pressuzb


Binance Ўзбекистон бозорига кирмоқда

Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги энг йирик крипто-биржаларидан бири – Binance томонидан Ўзбекистон Республикаси фойдаланувчиларига (резидентларига) хизмат кўрсатиш масаласини ҳал қилди.

Мамлакат ҳудудида Binance крипто-биржаси ўз фаолиятини қонунчилик билан белгиланган тартибда маҳаллий CoinPay МЧЖ орқали амалга оширишни режалаштирмоқда.

CoinPay МЧЖ крипто-активлар айланмаси соҳасида расмий хизмат кўрсатувчи провайдер бўлиб, у крипто-биржа ва крипто-дўкон фаолиятини амалга ошириш учун тегишли лицензияларга эга.

Ўзбекистон Республикаси резидентлари Binance платформасига CoinPay МЧЖнинг тегишли ресурслари (coinpay.uz) орқали киришларига имконият берилади. Шу билан бирга, фойдаланувчилар ўз маблағларини банк карталари ва миллий тўлов тизимлари орқали миллий валютада киритиш ҳамда чиқариш имкониятига эга бўладилар.

@pressuzb


17 январдан Марказий банк томонидан илк марта сотувга чиқарилган 100 граммлик олтин қуйма нархи 116 млн 603 минг сўмни ташкил этди.

Қуймаларнинг сотиш нархлари ҳар куни Марказий банкнинг расмий веб-сайтида миллий валютада эълон қилиб борилади.

@pressuzb


Қашқадарё стартаплари учун AloqaBank янги имкониятлар эшигини очди

Қарши шаҳрида 16 январь куни Startup Garage лойиҳасининг янги филиали очилиш маросими бўлиб ўтди.

Ушбу лойиҳа AloqaBank, AloqaVentures ва Startup Garage ташаббуси билан ташкил этилган бўлиб, Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида ёш тадбиркорлар ва стартапларни қўллаб-қувватлашга йўналтирилган.

Шунингдек, инновацион марказларни жорий йилда ҳудудларида очилиш жадвали эълон қилинди.

Startup Garage қандай имкониятлар тақдим этади?

– Ёш тадбиркорлар ва стартаплар учун замонавий иш майдони;
– Инновацион технологияларни ривожлантириш ва ўрганиш учун махсус муҳит;
– Стартап экотизимини ривожлантириш орқали янги ғояларни қўллаб-қувватлаш.

@pressuzb


Ўлчовли янги олтин қуймалар сотувга чиқарилмоқда

Марказий банк аҳолининг инвестиция ва жамғариш имкониятларини янада ошириш ҳамда қимматбаҳо металлар муомаласини кенгайтириш мақсадида 2025 йилнинг 17 январидан бошлаб 5, 10, 20, 50 граммли ўлчовли олтин қуймаларга қўшимча равишда оғирлиги 100 грамм бўлган олтиндан тайёрланган ўлчовли қуймаларни тижорат банклари орқали сотувга чиқармоқда.

Қуймалар махсус ҳимоя қадоқларида сотув учун тақдим этилади. Олтин қуймаларнинг қадоғи сертификат вазифасини бажариб ўз серия рақамига эга бўлади. Олтин қуймаларнинг сотиш нархлари ҳар куни Марказий банкнинг расмий веб-сайтида миллий валютада эълон қилиб борилади.

Қадоқлари бут олтин қуймалар сотув шохобчаларида қуйма эгасига тўловни амалга ошириш орқали қайтариб сотиб олинади.

Қадоғи бузилган ёки техник талабларга мос келмайдиган олтин қуймаларни қайтариб сотиб олиш уларни техник экпертизадан ўтказиш орқали амалга оширилади ва экспертиза ўтказилгандан сўнг тўлов тўлаб берилади.

Қадоғи бут ҳолатдаги олтин қуймаларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарига олиб чиқишга рухсат берилади.

@pressuzb


Сирдарё вилояти ҳокими Акмалжон Маҳмудалиев лавозимидан озод этилди.

@pressuzb


Poytaxt bank’ни хусусийлаштириш жараёни якунланди

Poytaxt bank АЖ ягона акциядорининг 2024 йил 31 декабрдаги қарори билан банк устави янги таҳрирда қабул қилинди ва янги ташкилий тузилмаси тасдиқланди.

Шунингдек, Poytaxt bank’нинг аввалги кузатув кенгаши аъзолари ваколатлари муддатидан олдин тугатилиб, янги аъзолар сайланди.

Эслатиб ўтамиз, 2024 йил июнь ойида Poytaxt bank’ АЖ устав капиталидаги 100% акциялар пакети Бирлашган Араб Амирликларининг Bond Investment Limited LLC компаниясига 10 млн АҚШ долларига сотилгани маълум қилинганди.

@pressuzb


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Президент Шавкат Мирзиёевнинг Бирлашган Араб Амирликларига расмий ташрифи шарафига Дубайдаги дунёнинг энг баланд биноси – “Бурж Халифа” Ўзбекистон байроғи рангларига бурканди.

@pressuzb


“Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” АЖ бугунги кунга қадар бизнес эгаларининг салкам 51 минг лойиҳасига 17,7 трлн сўм ажратибди.

Компания янги молиявий инструментларни жорий этиш орқали хизматлари сонини 24 тагача етказибди.

Натижада Компания:
⏺ 10 та лойиҳага 57,9 млрд сўм хизматлар ипотекаси тақдим этган;
⏺ 4 та лойиҳага 5,6 млрд сўм улуш киритган;
⏺ 2 та лойиҳага 17 млрд сўмлик қарз ажратган;
⏺ 3 657 та лойиҳанинг 334 млрд сўм микрокредитини қайта молиялаштирган;
⏺ 124 та лойиҳага 156 млрд сўм кредит ресурси ажратилган;
⏺ 13,6 мингта лойиҳа доирасидаги 10,5 трлн сўмлик кредитга кафил бўлган;
⏺ 33,5 мингта лойиҳага 6,6 трлн сўмлик компенсация тўлаб берган.


Манфаатли ҳамкорлик ортидан эса қарийб 383 минг нафар инсон учун иш ўрни яратилган.

2025 йилда Компания тадбиркорларнинг Брендини яратишга кўмаклашиш билан уларнинг ривожига ҳисса қўшишни мақсад қилибди. Ушбу қувонарли хабарни тадбиркорларга юбориб қўйинг, имкониятдан фойдаланиб қолишсин.

@pressuzb


UzAuto Motors АЖ Chevrolet Cobalt GX-MIDNIGHT AT автомобиллари хариди учун аввалги контрактацияда тузилган шартномалар бўйича тўлови белгиланган муддатларда амалга оширилмаган ҳажмлар қайта контрактацияга қўйилишини маълум қилди.

Автомобилларни харид қилиш учун шартномалар 16 январь куни соат 10:00 дан бошлаб savdo.uzavtosanoat.uz онлайн платформаси ва UzAvtoSavdo иловаси орқали тузилиши мумкин бўлади.

@pressuzb


Президент қарори билан Ўзбекистон ва Мўғулистон Ҳукуматлари ўртасида халқаро автомобиль қатнови тўғрисидаги ҳамда ҳаво қатнови тўғрисидаги битимлар тасдиқланди.

2024 йил июнь ойида Ўзбекистон ва Мўғулистон пойтахтлари ўртасида тўғридан-тўғри авиақатновни йўлга қўйиш масаласи ўрганиб чиқилиши маълум қилинганди.

@pressuzb


Бош прокурор, Ўзбекистон кураш федерацияси раҳбари Йўлдошев Ниғматилла Тўлқинович Ўзбекистон спорт курашлари ассоциацияси раиси этиб сайланди.

@pressuzb


Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 33 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан ҳарбий хизматчилар ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларидан бир гуруҳи мукофотланди — рўйхат

@pressuzb


HUMO 65 млн долларга сотилди

“Миллий банклараро процессинг маркази” яъни HUMO’нинг 100 фоиз давлат акцияларини сотиш бўйича очиқ савдолар ўтказилди. Унда олтита номзод қатнашишга таклиф қилинган.

65 миллион АҚШ доллари миқдорида энг юқори харид баҳосини таклиф қилган “Paynet” АЖ кимошди савдосининг ғолиби деб топилди.

Харидор жамиятга тегишли бўлган «Humo» тўлов тизими фойдаланувчиларининг махфий (шахсий ва банк) маълумотларини ҳимоя қилишни зиммасига олган.

@pressuzb


Покистон бош вазири Ўзбекистонга ташриф буюради

Февраль ойининг учинчи ҳафтасида Покистон бош вазири Шаҳбоз Шариф Озарбайжон ва Ўзбекистонга келиши кутилмоқда.

Хабарларга кўра, Шаҳбоз Шариф икки кунлик ташрифи давомида Ўзбекистонга транзит савдоси учун Карачи портидан фойдаланишни таклиф қилади, шунингдек, муҳим савдо шартномаларини имзолайди.

@pressuzb


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Наманган вилояти Чортоқ тумани прокурорининг катта ёрдамчиси 2400 АҚШ доллари миқдоридаги пора билан ушланди.

@pressuzb


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Олмазор тумани прокуратураси терговчиси 20 минг АҚШ доллари миқдоридаги пора билан қўлга олинди.

@pressuzb


Президент Шавкат Мирзиёевнинг қисқа муддатли меҳнат таътили якунланди.

@pressuzb


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Самарқанд вилояти ИИБ катта тезкор ходими 10 минг АҚШ доллари олган вақтида ушланди

Самарқанд вилояти Ички ишлар бошқармасининг Жиноят қидирув хизмати Жиноят қидирув бошқармаси катта тезкор ходими 10 минг АҚШ долларини пора сифатида олган пайтида қўлга олинди.

Тезкор ходим ушбу пул эвазига ўзининг мансабдор танишлари орқали Самарқанд шаҳар Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси ҳузуридаги Тергов бўлими иш юритувида бўлган Жиноят Кодексининг 273-моддаси 3-қисми билан қўзғатилган жиноят ишида айбланувчилар сифатида ўтаётган 1994 йилда туғилган шахсга тегишли қисмини Жиноят-просессуал кодексининг 83-моддасига асосан тугатиш ҳамда 2003 йилда туғилган фуқарога нисбатан эса “уй қамоғи” эҳтиёт чорасини қўллаган ҳолда, уни озодликда қолдиришни ваъда қилган.

@pressuzb


2024 йилда давлат иштирокидаги корхоналар томонидан тўланган дивидендлар

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги томонидан Солиқ қўмитаси очиқ эълон қилган маълумотлар асосида давлат иштирокидаги корхоналарнинг 2024 йилда тўлаган дивидендлари таҳлил қилинди.

Энг кўп дивиденд тўлаган давлат иштирокидаги корхоналар:

1. “Навоийуран” ДК - 2 050,1 млрд сўм

2. “Ўзавтосаноат” АЖ - 870,7 млрд сўм

3. “Ўзмиллий банк” АЖ - 452,5 млрд сўм

4. “Ўзбекнефтгаз” АЖ - 419,9 млрд сўм

5. “Навоийазот” АЖ - 288,8 млрд сўм

6. “Навоий кон-металлургия комбинати” АЖ - 282,5 млрд сўм

7. Uzbekistan airways АЖ - 212,6 млрд сўм

8. “Ўзкимёсаноат” АЖ - 134,2 млрд сўм

9. UzAuto Motors АЖ - 116,6 млрд сўм

10. “Ўзаэронавигация маркази” ДУК - 107,3 млрд сўм

Энг кўп дивиденд тўлаган давлат иштирокидаги бозорлар:

1. “Истеъмолда бўлган транспорт воситалари ва эҳтиёт қисмлар Сергели бозори” МЧЖ - 5 466,2 млн сўм

2. “Авиасозлар деҳқон бозори” АЖ - 1 377,4 млн сўм

3. “Қўйлиқ деҳқон бозори” АЖ - 926,2 млн сўм

4. “Фарҳод деҳқон бозори” АЖ - 786,2 млн сўм

5. “Юнусобод деҳқон бозори” АЖ - 767,7 млн сўм

6. “Миробод деҳқон бозори” АЖ - 725,8 млн сўм

7. “Эски-жува дехқон бозори” АЖ - 631,0 млн сўм

8. “Наврўз деҳқон бозори” АЖ - 587,8 млн сўм

9.“Бухоро марказий деҳқон бозори” АЖ - 450,9 млн сўм

10. “Тошкент қишлоқ хўжалик маҳсулотлари улгуржи бозори” АЖ - 367,5 млн сўм

@pressuzb

Показано 20 последних публикаций.