Репост из: Асанов формати
Бир инглизча сайт Ибн Сино ўзбек деб юборганига тожик қўшнилар томонидан кескин реакция бўлди — бу ҳар 3—5 йилда кўтариладиган тўполон. Қизиғи, ўзбек дейишга қарши чиқувчилар Ибн Сино тугул Хоразмийниям, Берунийниям бемалол форс, тожик деб юборади.
Айнан Хоразмий, Беруний ҳеч қанақаси форс ёки тожик бўла олмайди. Хоразмда форс тили ҳеч қачон сўзлашув тили бўлмаган, бу шахсларнинг она тили ҳам бўлмаган. Ҳаммани Persian деявериш — Ғарб фанида шаклланиб қолган бир стереотип: Марказий Осиёни Эроннинг бир қисми деб билишади, бу ҳудудлар форс маданияти таъсир доираси деб ҳисоблашади ва ҳамма давлатларни, шахсларни форс деб номлашади. Уларнинг фикрлаши бироз бошқача — келиб чиқиши турк ё бошқалигини билишса ҳам форс деяверишади, чунки улар бу ҳудудда форс маданияти ва форс маданий ўздошлиги устун бўлган деб ҳисоблайди. Ҳатто форс маданий таъсир доирасини ифодаловчи атама бор — Persianate World.
Шу боис юқоридаги олимлардан ташқари Маҳмуд Ғазнавий, Амир Темур, уларнинг империялари ҳам Persian ёки Persianate дейилганини кўрсангиз, ўзингизни босволинг, пичағингизни қинидан чиқарманг.
Беруний, Хоразмий, Форобий, Фарғоний кабиларга келсак, улар ҳатто ўша форс маданияти таъсир доираси ҳақидаги қараш бўйича ҳам хато равишда форс деб аталади. Негаки улар форс тилидан ижодда ҳам, сўзлашувда ҳам деярли фойдаланмаган, унча мукаммал билмаган ҳам бўлса керак, тўлалигича араб тилли маданий муҳитда яшаган ва араб маданиятининг бир қисми бўлган. Ибн Сино — ҳа, форс тилли муҳитда яшаган, форсча кўп ижод қилган, она тили ҳам катта эҳтимол форсча (Сомонийлар Бухоросида туғилиб-ўсганидан кейин нимаям бўлсин, ҳозир ҳам Бухорода туғилган ўзбекларнинг тили тожикча чиқиб турганида).
Ҳаммани араб ва форсларга тақсимлаб бердим, ўзбек ва тожикларга ҳеч нима қолмади. Кўп талашганлар қуруқ қолади. Ҳа санга, ма санга...
Майли, хурсанд қилиб қўяй. Фаннинг дини, миллати бўлмайди! Илм-фан — умуминсоний, универсал ҳодиса!
Олимнинг этник мансубиятини, динини тинч қўй, меросини ўрган, унумли фойдалан.
@AsanovEldar