Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат мусиқали театрининг матбуот котиби, журналист – Фируза Ҳолиқовани таваллуд топган куни билан муборакбод этамиз.
Фируза Ҳолиқовага энг аввало, мустаҳкам соғлик, узоқ умр, оилавий тотувлик, бахт-саодат тилаймиз!
Маълумот: Фируза Холиқова – 1981 йилнинг 18 декабрь куни Самарқанд шаҳрида зиёли оиласида таваллуд топган.
1998 йилда Ўзбекистон Миллий Университетининг «Журналистика» факультетига ўқишга кириб, 2002 йилда тугатган. Талабалик вақтларидан-оқ юртимиз нашрларида ва МТРКнинг “Ўзбекистон” телеканалида бир қатор кўрсатувларда чиқишлар қилиб келган.
Иш фаолиятини Ўзбекистон “Мустақил” газетасида бошлаган. Кейинчалик “Туркистон”, “Огоҳ”, “Кўнгил кўчалари”, “Оила тилсими” газеталарида фаолият юритган.
Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси қошида нашр этилган “ХХI аср технологиялари” журнал таҳририятида муҳаррир вазифасида ишлаган.
2018 йилдан буён Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат мусиқали театрида Матбуот котиби вазифасида ишлаб келмоқда.