Ҳамза Умаров таваллуд топган кун (1925 – 1987)Ҳамза Умаров (17.12.1925, Қўқон – 26.11.1987, Тошкент) – Ўзбекистон халқ артисти (1967), актёр, режиссёр, иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси.
Ҳамза Умаров Тошкент Театр ва рассомлик санъати институтида (1948 – 1951) ўқиган.
1950 – 1986 йиллар Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат мусиқали театрида, 1987 йил Ҳамза театрида, сўнгра "Ўзбекфильм" киностудиясида ишлаган.
"Армуғон" спектаклидаги Жаъфар унинг саҳнада ижро этган илк образидир.
"Олтинкўл" (Уйғун)да Ғани, "Нурхон" (К. Яшин)да Ҳузурхўжа, "Фарҳод ва Ширин"да Шопур, "Равшан ва Зулхумор" (К. Яшин)да Терсак роллари билан танилган.
Қаҳрамонларининг феъл-атвори ва хусусиятларини бир оз бўрттириб ифодалаши, сўзларини дона-дона ва жарангдор талаффуз қилиши ва қаҳрамон ҳолатига сингдириб юбориши, қарама-қарши ҳис-туйғуларни кучли психологик драматизмда етказиши билан Ҳамза санъати алоҳида ажралиб туради.
Батафсил