Репост из: YURISTKADR
Меҳнат таътили кунлари ва меҳнат таътили пуллари камайганми?
Айримлар Ўзбекистонда меҳнат таътили кунлари 24 кундан 21 кунга камайтирилди дея фикр билдирилди. Бу масала юзасидан дўстимиз, Юридик университети доценти Мирёқуб Рахимов мана бундай фикр билдирибди:
"Аксинча, янги Меҳнат кодексида ҳар йилги энг кам меҳнат таътилининг давомийлиги йигирма бир календар кун этиб белгиланди. Таққослаш ўрнида, эски Меҳнат кодексида бу муддат ўн беш иш куни эди.
Вазиятни 2025 йил мисолида тушунтирамиз. Ходим эски Меҳнат кодекси бўйича 2025 йил 3 феврал кунидан ўн беш иш куни ҳар йилги меҳнат таътилига чиқса, 20 феврал унинг ишга чиқадиган куни бўлади. Чунки эски Меҳнат кодекси бўйича таътилнинг муддати олти кунлик иш ҳафтаси юзасидан ҳисобланар эди. Якшанба меҳнат таътили давомийлигини белгилашда ҳисобга олинмас эди. Янги Меҳнат кодекси бўйича эса агар ходим 2025 йил 3 феврал кунидан йигирма бир календар кунлик ҳар йилги меҳнат таътилига чиқса, у 24 феврал куни ишга қайтиши керак бўлади. Чунки бу ҳолатда якшанба меҳнат таътилининг давомийлигини белгилашда ҳисобга олинади.
Бунинг ортидан, дейлик 5 млн сўм ойлик оладиган ходимнинг таътил пулига деярли 600 минг сўм яна қўшилади.
Юқоридагилардан келиб чиқиб, янги Меҳнат кодекси меҳнат таътили масаласида ходимлар манфаатларини яхшироқ ҳимоя қилишга йўналтирилганлигини кўришимиз мумкин. Аввалги таҳрирдан фарқли равишда, меҳнат таътилининг минимал муддати календар кунлар бўйича узайтирилди ва халқаро стандартларга тўла мувофиқ равишда тартибга солинди. Меҳнат таътили учун ҳақ тўлаш тизими ҳам эски кодексга нисбатан ходимлар учун яхшироқ шароит яратиб, ХМТ стандартларига жавоб беради.
Фаоллар Меҳнат қонунчилигида эксперт бўлмасдан, ҳолатни тўлиқ ўрганмасдан бўлар билмас ҳар хил хулосаларга келмаслиги керак.
— Бу меҳнаткашларни чалғитиш орқали уларнинг иш самарадорлигига салбий таъсир кўрсатишга уриниш деб ҳисоблайман, — демоқда Мирёқуб дўстимиз.
👉@yuristkadr