Дахшат: Ироқда 9 ёшли қизларни никоҳга кириши қонунийлаштирилди
Бутун дунёда нормал одамлар мана шу ҳужжатни қораламоқда. 21 январ куни Ироқ парламенти шахс мақоми тўғрисидаги қонунга ўзгартириш киритди. Ҳуқуқшунослар тушунтиришича, ушбу ҳужжат вояга етмаган ёшгина қизалоқлар билан никоҳга рухсат беради. Ислом тамойилларини булар байроқ қилиб олишган.
Диний радикаллашувнинг илк белгиларидан бири ўзи — ошкора фанни инкор қилиш бўлса керак. Фандаги қайсидир метод ёки хулоса фан орқали янги метод ёки хулоса билан рад этилади, одатда. Бироқ радикал онглар эса шунчаки, эшитибам ўтирмай, ўзлари юзаки тушуниб олган ёлғонига кўр-кўрона ишониб, шунчаки рад этади. Ўзиникини тўғри деб ҳисоблайди.
Масалан қиз 9-10 ёшида болалигини суриши кераклиги, бола психологияси никоҳга тўғри келмаслигини айтиши, биологик жиҳатдан тана тайёр бўлмаслиги ва бошқа ҳолатларни эшитмайдиям, никоҳга тайёр деяверади. Нафси ҳайвондан паст бўлади. Мияси шу доирачадан иборат бу тўда тараққиёт учун улкан хавф. Уларга давлат келажагиям қизиқмас.
Шу сабаб давлатнинг радикаллашувга қарши ҳаракатларини қўллайвериш керак. Биздаям шунақа фикрлайдиган радикал онглар топилади. Бошқанинг ҳуқуқларига тупуриб, жазога тортилса, "вой мен нима қилдим?" деб юмшоқ супурги бўлиб оладиганлариям бисёр. Изоҳлар, постларида кўпи ўзини ошкор қилганам. Бундай бузғунчи, давлат ва жамиятнинг ривожига тўсиқ бўладиган ғояларни шаклланмаслиги тарафдориман. Вақтида чора кўриш керак. Дунёвий давлат йўлидан юришда давом этавериш керак деб ҳисоблайман.
👉 @Zafarbek_Solijonov