My wonderland🦅


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Блоги


Futbol, huquq, jamiyat, kundalik hayot haqida shaxsiy fikrlar.O'zimga yoqqan she'r va musiqalarni ham joylab turaman.
http://myurls.co/alfamylinks

Связанные каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Блоги
Статистика
Фильтр публикаций




Репост из: Xayrulla Hamidov official
Неймар:

"Аль Ҳилол" муҳлислариига катта раҳмат, мен бу ерда ўйнаш учун бор кучимни бердим ва умид қиламанки биз бирга ажойиб вақтларни ўтказдик. Мен сизларни ҳар доим қўллаб қувватлайман. Раҳмат Саудия!


Неймарнинг араб клубидаги статистикаси:

7 ўйин
• 1 та гол
• 250 млн доллар маош


@xayrulla_hamidov


Репост из: Дилфуза Собирова - Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги матбуот котиби
Ijtimoiy tarmoqlarda Maktabgacha va maktab ta’limi vaziri va uning o‘rinbosarlari oylik maoshlari haqida asoslanmagan ma’lumotlar tarqalmoqda. Bu esa jamoatchilikda noto’g’ri fikrlar shakllanishi, vazirlik jamoasiga nisbatan asossiz e’tirozlarni yuzaga keltirmoqda.

Vazirlik rahbariyatining oylik maoshi deb talqin etilayotgan ma’lumotlar noto‘g‘ri ekanligini qayd etib, hurmatli jurnalist va blogerlardan asoslanmagan ma’lumotlarni tarqatmaslikni so‘raymiz.

Eslatib o’tamiz, qonunchilikda noto‘g‘ri axborot tarqatganlik uchun tegishli javobgarlik belgilangan.

Maktabgacha va maktab ta’limi vazirligi jurnalist va blogerlar bilan konstruktiv muloqot va hamkorlikka tayyor.


Репост из: Alimoff
Соғлом ақл устун келди, мантиқсиз таклиф ўзгартирилди

Парлмент фуқароларнинг ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари фаолиятини суратга тушириш ва Интернетга жойлаштириш ҳуқуқини сақлаб қолди.

Фақатгина ушбу суратларни ходимларни обрўсизлантирилишига олиб келадиган тарзда бузиб, монтаж қилиб тарқатишгина жавобгарликка сабаб бўлади. Фуқаролар объектив ҳолатни, реал воқеликни бемалол суратга олишлари ва Интернетга жойлаштиришлари, тарқатишлари мумкин.

Парламент вакиллари бу қарорлари билан нафақат сўз эркинлиги ҳуқуқини балки фуқароларнинг ходимлар фаолияти устидан жамоатчилик назоратини олиб бориш имкониятини ҳам таъминлаб беришди.


Энди, кўчада хизмат олиб бораётган орган ходими сизга “камерани ўчиринг” дейиши мумкин эмас.

🧠@nurbekalimov


Maʼmuriy javobgarlik to‘g‘risidagi kodeksga kiritilayotgan yangi 195/2-moddasi ham to‘liq qayta ishlandi. Jumladan, fuqarolarning huquqni muhofaza qiluvchi organlar xodimlarini foto, video tasvirga tushirish va tasvirlarni tarqatish huquqi saqlab qolindi. Muhofaza qiluvchi organlar xodimlari faoliyati ustidan jamoatchilik nazorati to‘liq saqlanib qolmoqda. Oldingi tahrirdan farqli ravishda bor narsani ijtimoiy tarmoqqa qo‘yganlik uchun javobgarlik belgilanmayapti.

Qonunda faqat xodimlarning tasvirini ularni obro‘sizlantirishga olib keladigan tarzda buzib tarqatmaslik, yaʼni xodimning harakatlari, so‘zlari va yuz bergan holatni buzmaslik, shu maqsadda montaj qilmaslik talab etilmoqda.

Mazkur modda sanksiyasida belgilangan jarima miqdorlari ham qaytadan ko‘rib chiqildi. Jumladan, qatʼiy belgilangan BHMning 50 barobari miqdoridagi jarima 20 baravardan 50 baravargacha etib, qatʼiy belgilangan 15 sutka muddatga maʼmuriy qamoqqa olish 10 sutkagacha qisqartirilmoqda, yaʼni holatdan kelib chiqib, sudya undan ham kamroq muddat belgilashi mumkin.

Shundan kelib chiqib, ushbu moddada “huquqni muhofaza qiluvchi organlar xodimlarining jamoat xavfsizligini taʼminlash bo‘yicha xizmat vazifalarini bajarayotgan paytda olingan foto – va (yoki) videotasvirni ularni obro‘sizlantirishga olib keladigan tarzda buzib tarqatish, shu jumladan Internet jahon axborot tarmog‘ida tarqatish” uchun maʼmuriy javobgarlik belgilanmoqda.

Muhokamadan so‘ng Qonun senatorlar tomonidan maʼqullandi.

@generalissimo_marshal


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
IIB xodimlarini foto, video tasvirga tushirish va tasvirlarni tarqatish huquqi saqlab qolindi

Qonun bilan faqat xodimlarni obro‘sizlantirish maqsadida so‘z va videolarni buzib, noto‘g‘ri montaj qilganlik taqiqlanmoqda.

@Maqsadbeklive




Репост из: ZAMON LAVHALAR
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
16:00  23.01.2025

70 YOSHLI TALABA

#Farg‘ona

muxbir: Ahror Ziyodov

https://t.me/zamon_lavhalar




Репост из: Фарғона вилояти судлари | Расмий канал
“Судья ва ёшлар” учрашуви бўлиб ўтди

Бугун Фарғона давлат университетида бўлиб ўтган “Судья ва ёшлар” учрашувида Фарғона вилоят суди раиси Акром Утаев, вилоят маъмурий суди раиси Д.Махаматов, профессор-ўқитувчилар, талабалар ва ёшлар иштирок этдилар.

Дастлаб вилоят судлари раислари соҳадаги ислоҳотларга тўхталиб, судьялик касбининг масъулиятини, адолат, инсон ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлашдаги аҳамиятини, келгусида мазкур тизимда фаолият олиб боришни истаган ёшлар чуқур билим олишга интилишлари, ўз устида тинимсиз ишлашлари зарурлигини таъкидладилар.

Шундан сўнг, вилоят суди кадрлар бўлими бош консультанти Д.Акрамов суд тизими ҳамда суд тизимидаги ходимлар учун яратилган шароит ва имкониятлар, ижтимоий кафолатлар, шунингдек "Бўлажак суд ходимлари клуби" тўғрисида маълумот берди.

Тадбир доирасида, вилоят суди раислари ва ёшлар ўртасида жонли савол-жавоб бўлиб ўтди. Ёшлар ўзларини қизиқтирган суд-ҳуқуқ масалалари, қонунларнинг қўлланилиши ва суд тизимидаги ўзгаришлар ҳақида саволлар беришди.

Суд тизими вакиллари бу саволларга атрофлича ва тушунарли тарзда жавоб бериб, ёшлар ўртасида ҳуқуқий билимларни оширишга қаратилган очиқ мулоқотни таъминладилар. Ушбу жонли мулоқот ёшларнинг ҳуқуқий онгини оширишга, суд тизимига бўлган ишончини янада мустаҳкамлашга хизмат қилди.

Каналга уланиш: @fargonaviloyatisudlari


Дахшат: Ироқда 9 ёшли қизларни никоҳга кириши қонунийлаштирилди

Бутун дунёда нормал одамлар мана шу ҳужжатни қораламоқда. 21 январ куни Ироқ парламенти шахс мақоми тўғрисидаги қонунга ўзгартириш киритди. Ҳуқуқшунослар тушунтиришича, ушбу ҳужжат вояга етмаган ёшгина қизалоқлар билан никоҳга рухсат беради. Ислом тамойилларини булар байроқ қилиб олишган.

Диний радикаллашувнинг илк белгиларидан бири ўзи — ошкора фанни инкор қилиш бўлса керак. Фандаги қайсидир метод ёки хулоса фан орқали янги метод ёки хулоса билан рад этилади, одатда. Бироқ радикал онглар эса шунчаки, эшитибам ўтирмай, ўзлари юзаки тушуниб олган ёлғонига кўр-кўрона ишониб, шунчаки рад этади. Ўзиникини тўғри деб ҳисоблайди.

Масалан қиз 9-10 ёшида болалигини суриши кераклиги, бола психологияси никоҳга тўғри келмаслигини айтиши, биологик жиҳатдан тана тайёр бўлмаслиги ва бошқа ҳолатларни эшитмайдиям, никоҳга тайёр деяверади. Нафси ҳайвондан паст бўлади. Мияси шу доирачадан иборат бу тўда тараққиёт учун улкан хавф. Уларга давлат келажагиям қизиқмас.

Шу сабаб давлатнинг радикаллашувга қарши ҳаракатларини қўллайвериш керак. Биздаям шунақа фикрлайдиган радикал онглар топилади. Бошқанинг ҳуқуқларига тупуриб, жазога тортилса, "вой мен нима қилдим?" деб юмшоқ супурги бўлиб оладиганлариям бисёр. Изоҳлар, постларида кўпи ўзини ошкор қилганам. Бундай бузғунчи, давлат ва жамиятнинг ривожига тўсиқ бўладиган ғояларни шаклланмаслиги тарафдориман. Вақтида чора кўриш керак. Дунёвий давлат йўлидан юришда давом этавериш керак деб ҳисоблайман.

👉 @Zafarbek_Solijonov


😳iye nega roʻmol oʻragan qizlarni? Roʻmol oʻramaganlarni nega olmaydi? Nima uchun jamiyatda insonlarni diniy eʼtiqodi va libosiga qarab ajratishyapti?


Репост из: 🇺🇿Банкир кундалиги
ПАРАДОКС

Иш вақтинг 18:00 гача белгиланган бўлсада, ишдан ярим кечаси соат 23 ёки ундан ҳам кеч кетасан. Иш вақтингдан 4-5 соатлаб кўп ишлаб кетасан.

Эрталаб ишга келишда 10 минут кеч қолсанг Кадр тушунтириш хати олади.

Қайси ташкилотда шунақа?
Изоҳда қолдиринг...

👉 @bankirkundaligi 👈


Репост из: BoburAkmalov
Риёз Маҳрез ўйиндан олдин

@boburakmalov


Репост из: Gorizont
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
🇺🇸 Трамп АҚШда икки доимий жинсни - эркак ва аёлни тан олиш ҳақидаги фармонни имзолади - CNN

"Бугундан бошлаб АҚШ ҳукуматининг расмий сиёсати фақат икки жинс — эркак ва аёл жинси бор деб тан олишдан иборат бўлади", деди АҚШ президенти.

Манба: Daryo

Батафсил Gorizontда...


Doston Ergashev & Toir Ahmed - Izladim 🔊


#BassMusic🥰
Sergio Contreras - Racismo 🔊

Ertalabdan hammaga yaxshi nastroy..............😅




Репост из: INLINE - LIVE
O'zimizni o'zimiz sharmanda qilyapmiz

"Man Siti" instagramda oxirgi postda vafot etgan odamni xotirlab post qo'ydi. O'zbeklar esa u post izohlarida "Husanov go 🇺🇿", "Uzbekistan sila 🔥" va yana bir qancha g'alati gaplarni yozishibdi

Ingliz muxlislar esa "bu - uyat odamlar" demoqda 🤦🏻‍♂

@Inlineuz - futbol biz bilan birga



Показано 20 последних публикаций.