МАЛИКА ТАВФИҚ ШЕЪРИЯТИ.


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Книги


𝙈𝙖𝙡𝙞𝙠𝙖𝙏𝙖𝙫𝙛𝙞𝙦

Сизни кимдир ёмон кўришига ягона сабаб, бу ўша инсон сизга ўхшашни жуда ҳам исташида...

Murojatlar uchun: @Xander_singer

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Книги
Статистика
Фильтр публикаций


#yangisidan

Koʻrdingmi, qoʻlimdan nimalar keldi,
Koʻrdingmi, koʻnglimga bora oldim zid!
Ichim zardob toʻla bir makon boʻldi,
Sirtimda bayramlar boʻldi bemavrid!

Qaraya, toʻkilmay qoʻydim yoʻlinga,
Yurakka zil-zambil yuklarni ortdim.
Oy boʻldim, uzilib tushdim qoʻlinga,
Quyoshdek ollanib qalbinga botdim!

🎙Shahina
🎙xasandzanov
🖊️Malika Tavfiq


@Malika_Salimova_sheriyati


* * *

Дийдоринг қўмсатиб хузурланди вақт,
Яна қийнамоққа қилаяпди ор!
Гўё дунёдаги бор дарахтларнинг,
Япроғи сонича соғинчларим бор!

Шахид ҳазонларни дафнлайди ел,
Тутаб йиғлатади ёнаётган қалб.
Мен келгин демайман!
Сен...
Шунда ҳам...
КЕЛ!
Армон юртидаги уйимни излаб!

Ўнга, сўлга дейди бадбахт туйғулар,
Маст этар кўксига атрини сепиб.
Сен улғай илоҳий муждалар қадар,
Йўл бошла энг ёруғ маёқни топиб.

Масофа қисқарсин миллион баробар,
Фурсатлар шошмасин шунча ўтарга.
Келсангу...
Йўлинга чиқмасам агар,
Умрим етмабдида сени кутарга...

Малика Тавфиқ


@Malika_Salimova_sheriyati

1k 0 34 1 32

Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
* * *

БИР НЕЧА  ЙИЛ МУҚАДДАМ, 2018 йилнинг 18 январ ТОНГИДА МУДХИШ БИР ҲАБАРНИ ЭШИТИБ, ТИТРАБ ЁЗГАН ЭДИМ БУ ШЕЪРНИ...

52 боланг ёнди дафъатан,
Э, воҳ, кулга қандай ўрайсан кафан.
Она бўл, бошинга оқ рўмолинг ёп,
Ота бўл, белингни боғла, жон Ватан!

Самолар зириллаб кетди фарёддан,
Дарвоза очилди тўғри Жаннатдан,
Оға бўл, Елканга тобутларни орт,
Сингил бўл, дод солиб йиғла жон Ватан!

Ўзбегим, сен қачон қочдинг меҳнатдан,
Қайга кетмоқ бўлдинг оғир қисматдан!
Шаҳидлар шаҳрига аҳолиларинг,
Сўнги карвонларга миндир жон Ватан!

Ногоҳ алангага бурканганда тан,
Калима келтириб улгурдимикан.
Ўзбекман деганнинг жон юрагидан,
52 қабр кавла жон Ватан!

Бири ўғлонмиди куёв бўлмаган,
Бири йигитмиди фарзанд кўрмаган.
Ёки етим қолган гўдакларининг,
Кўзларига қандай қарайсан, Ватан!

Мусофирлик фақат ўзбекдамикан,
Бизнинг камимиз бор қайси миллатдан.
Берма болаларинг алангаларга,
Бевақт ажалларга берма, жон Ватан!

Малика Тавфиқ


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
@Malika_Salimova_sheriyati


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Munosabatlar huddi qahvaga o'xshaydi ...

🎵: Xander
🖌️: Malika Salimova ...
🖥️: @Xander_music


Йўлларингиз равон бўлсин ёр!

Биз ҳали яшашдан тўйганимиз йўқ,
Бу дунёдан ҳали умидимиз бор,
Биздан айроликда бўлса ҳам майли,
Энди йўлларингиз равон бўлсин ёр!

Ҳар неда аввали - сўнги муқаррар,
Биз севдик замину самолар қадар,
Сизсизлик юртига бошладик сафар,
Энди йўлларингиз равон бўлсин ёр!

Сабрда синалдик, алҳамдулиллаҳ,
Сизга дуоларда сўрадик паноҳ.
Агар кўнглингизда бор бўлса Аллоҳ,
Энди йўлларингиз равон бўлсин ёр!

Қаддини ростлади йиқилган ғурур,
Баъзан кетишлар ҳам ҳайрли эрур,
Чиройли кунларга айтдик ташаккур,
Энди йўлларингиз равон бўлсин ёр!

Кўнглимиз кўшкида тахту равони,
Дард берар олдидан шайлар давони,
Бизга суймоғимиз етар Худони,
Энди йўлларингиз равон бўлсин ёр!

Малика Тавфиқ


@Malika_Salimova_sheriyati








#қўшиқучун


Юрагим чўғига чой қўйиб қайнат,
Кўнглимни куй қилиб даврада ўйнат.
Бировнинг боласин хўрламай шунча,
Киприк қоқмайсана севдим деган пайт.

Ўн саккизми ёшинг, ёки ўн тўққиз,
Иккала кўзимдан дарёлар оқиз,
Ниманга ошиғу мубтало бўлдим,
Дунёда йўқ асли сендан захар қиз.

Битта гап гапирсам, ўнтаси тайёр,
Ҳилаю-макринга қул қилдинг айёр.
Дарахтни силкитса қиз ёғса ёғар,
Аммо сендақаси фақат менда бор.

Ўзинг чиройлисан, берма кўп пардоз,
Лола қизиллиги дудоғингдан оз,
Ҳар кўрган хушидан бўлмасин жудо,
Кўчага чиқмасанг бўлармиди соз.

Тоғдаги оҳусан, тутиб бўлмайди,
Оловсан ёнингдан ўтиб бўлмайди,
Сени деб жонидан кечарлар бору,
Сен каби офатдан кечиб бўлмайди.


Малика Тавфиқ


* * *


Бу не сукут, бу қандай синов,
Шамоллар ҳам гўё урар дўқ.
Жон Жабборга берилган гаров,
Бошқасидан эса умид йўқ.

Бу не ҳолат, бу не хасталик,
Оғриғига бериб бўлмас дош.
Азоб йўқдир ошиқликчалик,
Севмоқдан йўқ аччиқроқ кўз ёш.

Бу не тўфон, бу не зилзила,
Кунпаякун кўнгил макони.
Омон қолган бошимиз ила,
Кетмоқликнинг йўқми имкони.

Бу не олов, бу қандай ёғду,
Хўлу-қуруқ ёнган баробар.
Бу юзтубан йиқилмоқлигу,
Бу улғаймоқ осмонлар қадар.

Бу не сукут, ёки жаранг у,
Қаддимиз тик турибмиз аранг.
Биз ҳаммага кулгу бўлдигу,
Биз ҳаммага томоша, қаранг,

Бу не зулм, бу не илтифот,
На бошию, на сўнги аён.
Висоллардан излайди нажот,
Қил учида илиқ турган жон.

Бу не синов, бу не имтиҳон...


Малика Тавфиқ


@Malika_Salimova_sheriyati


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
@Malika_Salimova_sheriyati


* * *

Туну кун бошимда бўлиб парвона,
Жонинг оғриса ҳам тутиб пинҳона,
Турмуш муштларига чидаб мардона,
Яна ҳасратимда куйдингми, Она?!

Боламни ўйладим, боламни дедим,
Тупроқни чайнадим, тошларни едим,
Сени кўп қийнаган бир боланг эдим,
Яна ҳасратимда куйдингми она...

Билиб соғинчларга ташладим, кетдим,
Гирён кўзларингни ёшладим, кетдим,
Етсам мусофирлик юртига етдим,
Яна ҳасратимда куйдингми, она...

Йиғладим, кўз ёшим кўрмади ҳеч ким,
Қийналсам ёнимда қолмади ҳеч ким,
Сенчалик меҳрибон бўлмади ҳеч,
Яна ҳасратимда куйдингми, она...

Чанқасам булоққа айланганларинг,
Нон есанг болангдан ийманганларинг,
Каммиди кўрганинг, қийналганларинг,
Яна ҳасратимда куйдингми, она...

Боламнинг кулгичи, яноғидаман,
Онадан қарздорлар саноғидаман,
Мудом дуоларинг паноҳидаман
Яна ҳасратимда куйдингми, она...

Малика Тавфиқ


@Malika_Salimova_sheriyati




* * *


Онажон, сен каби жафокашим йўқ,
Сендан бошқасига қизиқмас ҳолим.
Бошимга балолар ёғдирганда ўқ,
Ханжарин тираса бу дунё золим.

Юракка авайлаб малҳам қўясан,
Оғриса дунёнинг маломатига.
Болаликда пуфлаб дори сургандек,
Қонаган тиззамнинг жарохатига.

Сендан ўзга биров ғамим емайди,
Бир дона киприги қилт этмас куйсам.
Кел, шуни озгина аяй демайди,
Қисмат қиличининг қахрини туйсам.

Борки тирик зотга қадрим қилчалик,
Керак бўлганимда керакман холос.
Онажон, тиззамку тузалиб кетар,
Қалбим ярасига бирон малҳам бос.

Оғрисам бошимда тунни тонг қилиб,
Қоқилсам йиқилиб мен билан бирга.
Бугун ҳам онажон илтифот билиб,
Бирон дори бергин дил оғриғига....

Малика Тавфиқ


@Malika_Salimova_sheriyati


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
@Malika_Salimova_sheriyati


TASODIFLAR YO'Q BU DUNYODA,
UCHRASHMADIK IKKIMIZ BEKOR...

Malika Tavfiq ✍️
OYBEKSHAMSUDDINOVV 🖥


✨ 𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | Asilzoda Alimova 🌸[ Rasmiy kanali ]

@Asilzoda_Alimova

@Malika_Salimova_sheriyati


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
@Malika_Salimova_sheriyati


* * *


Билинмасди сен борингда ғамларим ҳам,
Дуо билан бут бўларди камларим ҳам,
Хозир нечун зимистондек ёруғ олам,
Қадринг ёмон ўтаяпди сенинг она!

Турмуш тоши ботиб борар товонимга,
Дўстларим дўст менга эмас ҳамёнимга,
Ким жим кўнар ҳам яхши, ҳам ёмонимга!
Қадринг ёмон ўтаяпди сенинг она!

Ҳар сония ҳолим сўрар гирёним йўқ,
Дунёсида на давр на давроним йўқ,
Сенга етар бир меҳрибон инсоним йўқ,
Қадринг ёмон ўтаяпди сенинг она!

Ҳеч ким райҳон экмаяпди ҳовлимга ҳам,
Бирон кимса қарай демас кўнглимга ҳам
Соғинчларинг бунча азоб, бунча алам,
Қадринг ёмон ўтаяпди сенинг она!

Кунда ўн бор ҳолим сўраб толмас эдинг,
Ҳаста бўлсам ҳаловатни билмас эдинг,
Яна озроқ дунёсида юрмасмидинг,
Қадринг ёмон ўтаяпди сенинг она!


Малика Тавфиқ


@Malika_Salimova_sheriyati

3.1k 0 101 4 56

Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
@Malika_Salimova_sheriyati

Показано 20 последних публикаций.