Етмайдими сизларга ҳаво,
Тутоқасиз мен олсам нафас.
Дардингизга бўлолмам даво,
Иҳтиёрим ўзимда эмас!
Қийналасиз кўрган кунимдан,
Айбдорман, бердим кўп озор.
Гинангизни қилинг ўлимдан,
Менда эмас ахир иҳтиёр!
Ичингизда ўрмалар илон,
Мен сабабли захар ютасиз.
Қўйинг, дўстим ғаразлик ёмон,
Қирққа кирмай қариб кетасиз!
Юрса, юрсин бир меҳр талаб.
Қаранг, қанча қабрлар тўлди.
Улашинглар этим нимталаб,
Қаламимни қолдиринг, бўлди!
Ташласангиз, ташлаб юборинг,
Қўлингизда бўлса осмонни.
Юқоридан келмаса буйруқ,
Қирқолмайсиз қилдайин жонни.
Узууууун навбат!
Охирида ким?
Дунё танқис молга ўхшайди.
Эҳ-ҳеее...
Қанча одамни кўрдим,
Ҳамма навбат кутиб яшайди.
Ким орқалаб кетган дунёни,
Мен кафилман, қолиб кетмаса.
Ўзимникин бериб турарман,
Агар сизга қабр етмаса!
Малика Тавфиқ
@Malika_Salimova_sheriyati
Тутоқасиз мен олсам нафас.
Дардингизга бўлолмам даво,
Иҳтиёрим ўзимда эмас!
Қийналасиз кўрган кунимдан,
Айбдорман, бердим кўп озор.
Гинангизни қилинг ўлимдан,
Менда эмас ахир иҳтиёр!
Ичингизда ўрмалар илон,
Мен сабабли захар ютасиз.
Қўйинг, дўстим ғаразлик ёмон,
Қирққа кирмай қариб кетасиз!
Юрса, юрсин бир меҳр талаб.
Қаранг, қанча қабрлар тўлди.
Улашинглар этим нимталаб,
Қаламимни қолдиринг, бўлди!
Ташласангиз, ташлаб юборинг,
Қўлингизда бўлса осмонни.
Юқоридан келмаса буйруқ,
Қирқолмайсиз қилдайин жонни.
Узууууун навбат!
Охирида ким?
Дунё танқис молга ўхшайди.
Эҳ-ҳеее...
Қанча одамни кўрдим,
Ҳамма навбат кутиб яшайди.
Ким орқалаб кетган дунёни,
Мен кафилман, қолиб кетмаса.
Ўзимникин бериб турарман,
Агар сизга қабр етмаса!
Малика Тавфиқ
@Malika_Salimova_sheriyati