Кино ва вино


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Видео и фильмы


бир одамнинг сочилиб кетган фикрлари
+18

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Видео и фильмы
Статистика
Фильтр публикаций


эртага беш соат эмас олти соат дарс борлиги учун сиқилиб юрган даврларимни соғиндим

ростан соғиндим


ёқтирган киноларимми китобларини ўқиб чиқадиган одатим бор. бу сафар “чтец”ни тугатдим.

кинода кўпроқ мелодрама линиясига эътибор қаратилган бўлса, романда урушдан кейинги немис халқининг тақдири ҳам қисман ёритилган.

концлагерь қўриқчиларининг суди баҳонасида ўша даврдаги немис жамиятининг бутун дунёга нисбатан айбдорлик ҳисси бўлганми, улар айбдорларни жазоланишига ҳайрихох бўлганми ёки йўқ, мана шу масалалар ҳам қизиқ тарзда очиб берилган.

умуман олганда ундаги севги ҳикояси (агар шундай деб аташ тўғри бўлса), урушдан кейинги германия, юристлар ва китоблар мавзулари қизиқ бўлган одамлар учун бу китоб нафақат қизиқ, балки фойдали ҳам бўла олади.

қолганлар учун эса камида қизиқарли китоб. кинони ҳам албатта тавсия қиламан. киноси ҳам зўр, мабодо ёқмаса, ҳеч бўлмаганда яланғоч кейт уинслетни томоша қилганинг билан ёдингда қолар.


бўлди, романтика тамом, детский время тамом. ухланглар, эртага эрталаб бошқа одам бўлиб уйғонаслар.

лекин бу аниқмас


ҳаётингга шуунча яхши хотираларни туҳфа қилган одамингни ўзи ҳам бир кун келиб яхши хотирага айланиб қолса, алам қилса керак


агар жаннат бор бўлса, у ерда доим мана шунақа ҳаво бўлиши керак

ойнани очиб қўйиб қучоқлашиб ётадиган ҳаво


ёлғиз овқатлан. ёлғиз кинога бор. ёлғиз тўйга, туғилган кунларга бор. ёлғизликдан лаззатланишни ўрган. шунда умрингни ёлғизликдан қутулиш учун кимларнидир кутишга сарфлаб юбормайсан.


ўсмирлик вақтинг уйга кеч келсанг, онанг “уйинг йўқми сен болани?” дерди, эсингдами? ҳозир шу гапни айтса хафа бўлсанг керак. чунки ростанам уйинг йўқ сен болани.


энг аламлиси мен у ёзадиган мавзуда ундан яхшироқ ёзаман деб ўйлайман. камида ўшандай ёзарман балки. лекин ўртамиздаги пуллар фарқи — 50 баробар экан ўртача. одам-одамдан шунчалик фарқ қилиши адолатданми?

машҳур бўлмагунча асарлари сотилмаган мартин иден эсимга тушиб кетди. асарларинг савиясиз деб асарларини олмаган редакциялар машҳур бўлгач ҳудди ўша асарларини кўзига суртиб, шедевр ҳисоблаб олишадию. ҳудди шундай бизга муаллифнинг шахси муҳимроқ уни ишиданам.

бўқ бормиди бировни пулини ҳисоблаб. энди қандай ухлиман?


бир блогерни реклама нархига кўзим тушиб қолди. кейин уни бир кунда ўртача нечта реклама қўйишини санаб чиқдим. кейин пулларни ҳисобладим.

энди ишлагим келмаяпти. ўлгим келяпти.


кўп китоб ўқимасанг ҳам кўп китоб ўқийдиган одамларни ўқиб тур. масалан Санжар назарни эшитиш ҳам қанақадир ёқимли ва қизиқ. газетани мана шу рукнини ўзи ҳам қизиқ. кўринглар.

https://youtu.be/qdfp4BJFNwM?si=lUuhGie4rH8RSrE_


ёшлигимда ёши катта одамлардан кўп гап эшитардим, салом бермаганим учун. ўшанда уларни орқаваротдан "сассиқчоллар" деб атардим.

ҳозир ёш боллар ёнимга келиб салом бермаса уже менгаям ёқмаяпти. сассиқчол ўзим бўляпман шекилли. ўзбекманда, хули?

ўзинг истамаган ҳолда, ўзинг ёмон кўрган одамга ўзинг айланишинг, мен сизга айтсам — пиздец обидно экан


айтишларига қараганда, дунёдаги энг даҳшатли қамоқхоналардан бири - АҚШдаги Гуантанамо қамоқхонасида махбусларни қийнаш учун янги усулни қўшишибди.

эндиликда энг оғир ишларни қилган махбусларга, футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси ўйинларини тўлиқ, кўз узмасдан кўриш мажбурий қилиб белгиланибди.


ўйлаб қарасам, ҳаммамиз бажарилиш муддати белгиланмаган ваъдаларни қурбонлари эканмиз)


ҳозирги рэперлардан кўнглинг тўлмаётган бўлса, бир нарсани ўйлаб ўзингни хотиржам қилишинг мумкин: биз ёшлигимизда Мирзабек Ҳолмедовни рэпларини эшитиб улғайганмиз. бизда кўп ҳам танлов бўлмаган.

бля.


ҳаётинглар медаль, дардинглар медаль, муаммоларингу-шодликларинг шу медаллар бўп қолди охирги икки ойдан бери. дуоларингда ҳам медаль сўраб чиқаслар.

балки бир ойдан кейин бўлиб ўтадиган депутатлик сайловлари ҳақида ҳам ўйлашни, бахслашишни бошлармиз)

ёки унда олимпиададан фарқли ўлароқ чемпионлар аниқлиги интригани ўлдирадими?

бир томондан буям тўғри


…шунинг учун мутахасислар муштлаб уришни, тирсак билан ёндан зарба беришни ва товон билан тепишни тавсия қилишади


пулни эконом қилишни энг эффективный йўли — иложи борча кўпроқ ухлаш экан


тарвуз албатта яхши, лекин силар ўликдай чарчаб келиб, кийимни ҳам алмаштирмасдан ётоққа ўзиларни отганмислар ҳеч?


кайфиятингни аниқ бузадиган одамларни ёнига кетишдан аввал, кайфиятингни ўзинг бузиб олиш орқали улардан ўч олвол

наа сука..


киноларда, эртакларда бўладию, қизни рўмолчаси болада қолиб кетади, бола шу билан қизни қайта учратгунча рўмолчани ўзида олиб юради, қизни эслаганда уни олиб хидлайди, рўмолчадан қизнинг атирини хиди келади...

менимча бу фақат кино ва эртакларда бўлса керак, чунки реал ҳаётда бўлганида, агар йигитга рўмолча зарур бўлсаю, ўзиникини тополмаса, йигит аниқ ўша кўтариб юрган рўмолчасидан фойдаланади. натижада, кейинги сафар қизни эслаб рўмолчани хидламоқчи бўлса қизнинг атрини хиди эмас, ўзининг тер хиди келади...

бу фильм реал воқеалар асосида суратга олинган бўлади

Показано 20 последних публикаций.