Масалан кино ёки футбол ҳақидаги подкастларни ҳамма кўриши мумкин. Чунки уни ҳамма тушуна олади. Бу учун алоҳида билим шарт эмас, шунчаки кино ёки ёқади ёки йўқ. Футбол ҳам деярли шунақа, ўйин сенга ёки ёқади ёки йўқ.
Бошқа турдаги, турли соҳаларга ихтисослашган подкастларнм кўриш бироз қийинроқ. Чунки унда соҳага алоқадор бўлмаган одамлар контекстни тушуниб кетиши қийин. Оддий мисол иқтисодчиларни подкастлари кўп лекин мен бирортасини охиригача кўрмаганман, чунки тушунмайман. Айниқса иккита иқтисодчи гаплашса бу умуман мураккаб нарса. Уни соҳани мутахассислари ва ўша йўналишдаги талабалар кўргани маъқул.
Лекин, мавзуси иқтисод бўлса ҳам мана шу подкаст қизиқ туюлди менг. Чунки бошловчилар ҳам иқтисодиёт борасидаги билими меникидан ортиқмас экан ва улар менга (аслида ўзларига ҳам) қизиқ бўлган саволларни берди иқтисодчи Б.Ҳга. Иқтисодчи ҳам жайдаричасига мисоллар билан тушунтириб берган жавобларини. Деярли ҳаммага тушунарли ва қизиқ подкаст бўлган.
Дудни подкастлари бўларди, қайсидир соҳа мутахассисини меҳмонга чақириб, подкаст номига ўша соҳани номини қўярди: “… ҳақида уятли саволлар”. Бу подкаст ҳам аслида ўша туркумга мос келади “иқтисодиёт ҳақидаги уятли саволлар” деб номласа ҳам хато бўлмасди.
Ўзи умуман шунақа мутахассисларни чақириб “уятли саволлар” туркумини ясаворишса бўларди подкастчилар. Чунки соҳани базовый билимларини билиш ҳеч кимга зарар қилмайди, худди мен бу подкастни кўриб сўмни қадрсизланишини асосий сабабларини мисоллар билан гапириб бера олишни ўрганганим каби.