Блогер ва халқ суҳбатидан.
- сен ҳамма нарсани ҳам ёритмайсан. ҳукуматни нотўғри ва хато ишлари ҳақида умуман ёзмайсан!
- у ҳақида ёзсам эртага бола-чақамни сен боқасанми?
- майли, буни ёзишга қўрқсанг нега ҳукуматни яхши ишларини ёзасан? эплолмаяпсанми демак иккаласини ҳам ёзмаслигинг керак!
- у ҳақида ёзмасам эртага бола-чақамни сен боқасанми?
Қиссадан хисса, ҳозирги ижтимоий тармоқлар даврида ҳар бир одам блогер. Ҳар бир одамнинг микроблоги бор. Ҳар бир одамни гапи айтилган жойгача етиб боради. Шу шароитда ҳам ўзингизни оғриқларингизни ёза олмасдан, журъатсизлигингизни тан олгингиз келмай, ўзингизда йўқ мардликни бошқалардан кутсангиз, табриклайман — сиз (бу ерда сўкиниш бўлиши мумкин эди).