Репост из: bakiroo
6 йил аввал тугатилган "овқат вазирлиги" қайта тузилади
Янги эпоханинг ортга қайтиш урф бўлаётган ажойиб даврида яшаяпмиз. Ҳар куни камида 2016 йилга қараб бир қадам яқинлашмасак, ҳисобмас.
Таклиф этилаётган қарор лойиҳасига кўра, Ўзбекистонда «Озиқовқатсаноат» уюшмаси тузилади. Нима бўпти, дейишга шошилманг. Эски замонда Озиқовқатсаноат уюшмаси дейилган, янги замонда «Ўзбекозиқовқатхолдинг» дея қайта номланган "вазирлик" (раҳбари кейинчалик банкрот деб эълон қилинган машҳур Тоҳиржон Жалилов бўлган) 2019 йилда Давлат раҳбари қарори билан тугатилган эди. Ўшанда асосий функцияси чиновникларни боқишдан иборат бўлган "овқат вазирлигини" тугатишга сабаблардан бири сифатида соҳа корхоналарини бошқаришда ортиқча оворагарчиликлар ва бир-бирини такрорловчи ваколатлар кўрсатилган.
Янги уюшмага аъзолик ихтиёрий экан, дейишга ҳам шошилманг. Чунки уюшма аъзолари учун қатор товарларни импорт қилишда божхона божлари бекор қилиниши кўзда тутилган. Бу уюшмага аъзоликни ихтиёрийликдан мажбурийлика ўтказади ва табиийки, аъзо бўлмаган бизнес субъектлар учун нотенглик яратади, рақобат муҳитини бузади. Шунингдек, уюшма киритган маълумотлар асосида Ҳукумат ёғ-мой маҳсулотлари экспортига вақтинчалик муддатли чекловлар жорий қилиши ҳам мумкин бўлади.
Яъни бу уюшма агар ташкил этилса, ваколатлар ва маъмурий ресурсларга эга қип қизил вазирлик бўлади.
Лойиҳа билан олигарх ва монополистлар фойдасига чеклов ва тақиқлар киритиш бўйича шотир чемпион бўлган Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлигига сут лабораториялари фаолиятини йўлга қўйиш, лаборатоялар ваколатларини белгилаш вазифаси ҳам топширилмоқда.
Шунингдек, ёғ-мой маҳсулотлари учун ҳам мажбурий рақамли маркировка тизимини (бу қайси олигарх учун пул туширишини билсангиз керак) жорий қилиш таклиф этилмоқда.
Хуллас, бу лойиҳага йўқ дейиш керак.