«Шам ишлаб чиқарувчиларимизга халал бераётган Қуёшни тўсайлик»
Икки аср аввал француз иқтисодчиси Фредерик Бастиа мамлакат депутатларига маҳаллий шам ишлаб чиқарувчиларни қўллаб-қувватлаш учун Қуёшни тўсишни таклиф қилганди. Бу кинояли таклиф илгари сурилганидан бери шунча вақт ўтди, аммо бу эркин савдо халқни бойроқ қилишини барча тушуниши учун етарли бўлмади.