ЙЎҚОТМАНГ!
Баъзи одамлар такрорланмайди. Унақалар худди туғилган кун каби бир марта келадилар!
Умрингизда ҳали шундай одамни учратасизки, унинг олдида ўтириб, гапни қаердан бошлашни билмайсиз. Шунда у: “Ҳечқиси йўқ, мен сиз нима демоқчи эканлигингизни гапирмасингиздан ҳам тушунаман!”, – дейди. Сўзлар сизни алдаса, у сизни қутқаради!
Умрингизда ҳали шундай одамни учратасизки, унга нисбатан беҳуда хатолар қиласиз, кейин виждонингиз қийналиб кечирим сўраш учун унинг олдига борасиз. Аммо у: “Ҳечқиси йўқ, мен сизни яхши биламан. Сиз ёмон одам эмассиз. Фақат оғир бир даврни бошингиздан ўтказаяпсиз, холос!”, – дейди.
Умрингизда ҳали шундай одамни учратасизки, шароитлар сизларга торлик қилади. Ҳатто уни ташлаб кетиш ҳақида ҳам ўйлайсиз. Аммо у қўлингиздан маҳкам ушлаб: “Мен сизни қўйиб юбормайман. Сизни топиш учун жуда кўп азият чекканман!”, – дейди.
Умрингизда ҳали шундай одамни учратасизки, у билан орангизда мингта девор туради. Сиз эса уларнинг устидан ошиб ўтишдан чарчайсиз. Аммо унинг ҳали ҳам деворларни ошиб ўтиб сизга қараб қадам ташлаётганини кўрасиз. У сизга: “Мен сиз билан бирга бўлсам, ҳаммасини енга оламан!”,- дейди.
Умрингизда ҳали шундай одамни учратасизки, сиз уни ташлаб кетмоқчи бўласиз. Чунки унга озор етказишдан қўрқасиз. Аммо у: “Мен билан қолинг! Сизнинг ёнингиздаги дўзах
сизсиз жаннатдан яхшироқ!”, – дейди.
Умрингизда ҳали шундай одамни учратасизки, у ҳеч кимга ўхшамайди ва ҳеч ким унга ўхшай олмайди…
Шундай одамни топсангиз ҳаргиз йўқотманг!
https://t.me/Abdulqodir_Polvonov