Abdulqodir Samarqandiy


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: не указана


Ўзингизга ёққан ҳикматни бошқаларга ҳам улашинг!

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
не указана
Статистика
Фильтр публикаций


Хансо исмли аёл жоҳилият даврида акаси вафот қилганида узоқ вақт марсиялар айтиб йиғлаб юрди. Жоҳилиятдаги ўлимда зеро ўлимдан бошқа ҳеч нарса бўлмайди-да!
Исломга кирганидан сўнг биргина Қодисийя жангида тўртта ўғли шаҳид бўлди. Аммо Хансо бу сафар кўзидан ёш тўкмади. Чунки исломдаги ўлимда ҳаёт бор эди-да!!!

https://t.me/Abdulqodir_Polvonov

3.1k 1 47 10 210

ҲИКМАТ
Ҳамон тирик эканлигингизни ҳис қилишингиз учун доим сизни саодатга кўмадиган шахснинг ёнида бўлишга ҳаракат қилинг!

Ичида улкан дарахт борлигига данакни қандай қилиб ишонтириш мумкин?!
Қидирган нарсангиз ичингиздадир!

Қандай ҳодиса содир бўлмасин, умидсизликка тушманг. Ҳатто барча эшиклар ёпилса ҳам сиз учун ҳеч ким билмайдиган яширин бир эшик қолаверади!

Ҳар бир кечанинг ўз ойи бўлади. Ҳатто ичингиздаги зулматнинг ҳам!

Руҳингизга нурдан бўлган дарча очадиган ва сизда ҳали оламни ёритиш имкони борлигига сизни ишонтирадиган кишиларга яқин бўлинг!

Унга қалбим лойдан эканлигини айтганимда у менинг устимдан кулган эди. Чунки унинг қалби темирдан эди-да. Яқинда ёмғир ёғади. Менинг қалбим гуллайди, уники эса занглай бошлайди!

Кучли инсонларни яхши кўраман. Айниқса ҳақиқий қуввати нозиклиги ва меҳрида яширин бўлганларни!

Ёмон кўриш ва нафратдан осони йўқ. Муҳаббат учун эса катта шахс бўлиш лозим бўлади!

Нарсалардан уларга муҳтожлигингиз миқдорида узоқлашасиз. Уларга улардан беҳожатлигингиз қадар яқинлашасиз!

Ёшимиз оддий рақамлар эканлигини тушунишингиз лозим. Олтмишда ҳам гўдак бўлишингиз мумкин, йигирмада эса чол!

Ёлғизликни ҳис қилишингизга сабаб атрофингизда ҳеч ким йўқлиги эмас, балки ўзингиз билан бирга бўлмаганингиздир!

Ҳақиқий ҳаёт болалигини сақлаб қола олган ва ўзини катталар суҳбатига ажратмаган кишиларникидир!

Хайрли тонг!

https://t.me/Abdulqodir_Polvonov

3.1k 1 107 8 103

КИШИЛАР КЎРИШДИ…
Ибн Абид Дунёнинг “Аз-зуҳд” номли китобида келади:
“Ҳасан Басрий роҳимаҳуллоҳ айтади:
“Бир куни иссиқда халифа Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу ридосини бошига қўйиб юриб бораётган эди. Шу пайт олдидан бир бола эшак минган ҳолда ўтиб қолди. Умар розияллоҳу анҳу унга деди:
-Ҳой болакай! Мени ҳам эшагингга миндириб ол!
Болакай эшакдан сакраб тушди ва деди:
-Мининг эй мўъминлар амири!
Умар розияллоҳу деди:
-Ўзинг қаттиқ жойга ўтиб мени юмшоқ жойга миндиришни истаяпсанми?! Жойингга ўтиравер, мен сенинг ортингда ўтираман!
Улар шу ҳолатда Мадинага кириб келишди. Кишилар уларни шу ҳолда кўришди!”.

Ўзига катта ҳиссани истайдиган худбин бўлмаслигимиз керак.
Барча ишлаб турганида энг осон ишни танлаб оладиган разил бўлмаслигимиз лозим.
Меросда энг яхши улушни танлаб оладиган таъмагир бўлмаслигимиз керак.
Навбатда турганда ўзгаларнинг навбатини эгаллаб оладиган зўравон бўлмаслигимиз лозим.
Кишиларни ўзимиздан афзал билсак нима қилади?! Ахир Аллоҳ таоло ийсор қилган бандаларини яхши кўради-ку!
Энг хуник кўзлар фақат ўзинигина кўрадиган оч кўзлардир!!!

https://t.me/Abdulqodir_Polvonov

3k 0 44 4 106

Инсон улғайиб кўчаларда ўзи бемалол юрадиган бўлади, аммо ёшлигида онасининг этагини тутиб юргандаги хотиржамлик унда барибир топилмайди…
Оналар қандай қилиб фарзандларига бу хотиржамликни тақдим қилишга муваффақ бўлишар экан-а?!

https://t.me/Abdulqodir_Polvonov

3.2k 1 68 14 160

ТЎХТАНГ
Имом Бухорий роҳимаҳуллоҳ ўзининг “Саҳиҳ”ида ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ҳадис келтиради:
“Уяйна ибн Ҳисн жияни Ҳурр ибн Қайснинг уйига меҳмонга келди. Ҳурр ибн Қайс халифа ҳазрати Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳунинг яқинларидан эди. Уяйна Ҳуррга деди:
-Сен Умарга анча яқинсан. Унинг олдига киришимга ёрдам бер!
Ҳурр Умар розияллоҳу анҳудан Уяйнанинг кириши учун изн сўради. Умар розияллоҳу анҳу изн берди. Уяйна халифанинг ҳузурига кириши билан деди:
-Эй Хаттобнинг ўғли! Сен бизга кўп нарса бермаяпсан, бизнинг устимизда адолат билан ҳукм қилмаяпсан!
Умар розияллоҳу анҳу ғазабланиб уни жазоламоқчи бўлди. Шунда Ҳурр ибн Қайс деди:
-Эй мўъминлар амири! Аллоҳ таоло Пайғамбарига: “Кечиримли бўл, яхшиликка буюр ва жоҳиллардан юз ўгир!”, деган. Бу жоҳиллардан!
Умар розияллоҳу анҳу Ҳуррдан бу оятни эшитиб дарҳол ўзини босиб тўхтади. У Аллоҳнинг китоби олдида дарҳол тўхтаб қолар эди!”.

Биз ҳам шундай бўлишимиз керак. Аллоҳнинг китоби олдида, унинг ҳукмлари олдида тўхташимиз лозим. Кибр-ҳавойимиз гуноҳ томон тортмасин. Шайтонга имконият бермайлик!
Оят олдида тўхташимиз лозим. Унда ҳукм бор. Ҳадис олдида тўхташимиз керак. Унда қайтариқ бор. Насиҳат олдида тўхташимиз лозим. Бунда иршод бор…
Ёдимиздан чиқмасин, Иблисни кибр ҳалок қилган!

Айём муборак!

https://t.me/Abdulqodir_Polvonov

3.5k 0 53 7 136

Дональд Трамп Ўрта шарқни жаҳаннамга айлантирамиз деганмиди?!

https://t.me/Abdulqodir_Polvonov

4.4k 0 49 49 147

САТР
Имом Табароний роҳимаҳуллоҳнинг “Ал-авсат” ида, Абу Нуъаймнинг “Ҳиля”сида келади:
“Ҳармала ибн Зайд Набий саллоллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳузурларига келиб ўтирди ва деди:
-Эй Аллоҳнинг Расули! Иймон мана бу ерда!
У шундай деб тилини кўрсатди. Сўнгра кўксини кўрсатиб деди:
-Мунофиқлик эса мана бу ерда. Аллоҳни деярли эсламаймиз!
Набий саллоллоҳу алайҳи ва саллам уни тинглаб бироз сукут қилиб турдилар ва уни дуо қилдилар:
-Аллоҳим! Унга ростгўй тил, шукр қилувчи қалб бер. Унинг қалбига менинг ва мен яхши кўрадиганларнинг муҳаббатини сол. Унинг ишини яхши томонга ўзгартир!
Шунда Ҳармала деди:
-Менинг мунофиқ дўстларим бор. Мен уларнинг бошлиғи эдим. Уларни сизга кўрсатайми?
Набий саллоллоҳу алайҳи ва саллам дедилар:
-Ким бизнинг олдимизга сенга ўхшаб келса биз унинг учун сен учун истиғфор айтганимиз каби истиғфор айтамиз. Ким мунофиқликда давом Аллоҳ унга етарлидир. Ҳеч кимнинг пардасини йирта кўрма!”.

Исломнинг гўзаллигини қаранг!
Бир мунофиқ келиб мунофиқлигини тан олаяпти. Набий саллоллоҳу алайҳи ва саллам унга истиғфор айтиб ҳаққига дуо қилаяптилар. Шерикларини айтмоқчи бўлганида уни бундан қайтараяптилар…
Бировни гуноҳ устида кўрсангиз уни худди ўзингизнинг гуноҳингизни яширганингиз каби яширинг.
Кимдир сизга бошқаларнинг айбини, гуноҳ қилганини етказса худди ўзингизнинг айбингизни ўзгаларга айтмаганингиз каби уни ўзингизда қолдиринг. Занжир қилманг.
Бошқа хонадонлар муаммосига кўзингиз тушса уни худди ўз муаммойингиз каби яширинг. Ҳатто айб бўлмаса ҳам эгасига озор етмаслиги учун ошкор қилманг.
Инсонлар эҳтиёжлари билан тил топишиб яшаб кетишади, аммо эҳтиёжларини ўзгалар кўришини умуман ёқтиришмайди!!!

https://t.me/Abdulqodir_Polvonov


Дини учун моли билан тижорат қиладиган шахс билан, моли учун дини билан тижорат қиладиган шахснинг фарқи жуда катта!

https://t.me/Abdulqodir_Polvonov

3.9k 0 31 8 161

Мамлакатда кимдир бирор шахс учун ҳаётини, истедодини фидо қилади. Кимдир эса бирор фикр учун ҳаётини, истедодини ва бор қувватини сарфлайди!!!
Энди савол:
Юқоридаги икки тоифадан қайси бири қул?

https://t.me/Abdulqodir_Polvonov

3.6k 0 13 28 77

Бир пайтлар менинг ҳам қалбим бор эди. Энди эса ундан йўқолиш олдида турган из қолди холос!!!

Хайрли кун!

https://t.me/Abdulqodir_Polvonov

3.3k 0 24 4 109

Унинг(хурмонинг) остидан (фаришта): “Маҳзун бўлма, батаҳқиқ Роббинг остингдан оқадиган ариқ қилди. Хурмо танасини силкит, сенга янги мева тушади!”, деб нидо қилди”.
Марям сураси 24-25 оятлар

Биз нондан кўра меҳрли қўлларга кўпроқ эҳтиёж сезамиз. Чунки биз ошқозон эмас, қалбмиз!!!

https://t.me/Abdulqodir_Polvonov

4.8k 0 51 9 142

Ҳолингга вой эй нафсим!!!
Тоатдан ожизлигингни айтасан, аммо маъсиятда ҳаммага устозсан!!!

https://t.me/Abdulqodir_Polvonov

5.3k 1 66 12 171

МАСЪУЛИЯТ
Ибнул Асир роҳимаҳуллоҳнинг “Усдул ғоба фий маърифатис саҳоба” номли китобида келади:
“Халифа Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу Бишр ибн Осимни Ҳавозиндаги садақа ва закотларга масъул қилиб тайинлади. Аммо Бишр Ҳавозинга боришга шошилмади. Умар розияллоҳу унга учрашиб деди:
-Нега Ҳавозинга бормадинг?! Сенга халифага итоат қилиш вожиб эмасми?!
Бишр деди:
-Вожиб, аммо мен Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва салламдан шундай деганларини эшитганман:
“Ким мусулмонлар ишидан бирор ишга бош бўлса уни қиёмат куни сирот кўприги олдига олиб келишади. Агар яхши ишлаган бўлса нажот топади, агар ёмон ишлаган бўлса жаҳаннамга етмиш йиллик масофага қулайди!”.
Умар розияллоҳу анҳу унинг олдидан хафа бўлиб, маҳзун ҳолида қайтди. Йўлда уни Абу Зарр розияллҳу анҳу кўриб қолиб деди:
-Эй Умар! Нега хафасан?!
Умар розияллоҳу анҳу деди:
-Нега хафа бўлмай?! Менга Бишр ибн Осим шундай-шундай деди! Мендан бу халифаликни оладиган бирор киши борми?!”,

Инсонларга бошлиқ бўлиш шараф эмас, мажбуриятдир. Амалдор бўлиш фахр эмас, масъулиятдир.
Оила бошлиғи, маҳалла раисидан тортиб мамлакат раҳбаригача барчанинг гарданида катта масъулият бордир. Мансаб пора билан сотиб олинадиган нарса эмас. Мансабдор қиёматда қўл остидагиларнинг ҳар биридан шахсан сўралади.
Агар бирор ишга масъул бўлиб қолсангиз Аллоҳдан қўрқиб Унга итоат қилинг бўлди, нажот топасиз. Акс ҳолда масъулиятдан қутилинг, мансабдан четланинг ва ўзингизни дўзахдан қутқаринг!!!

Хайрли тонг азизлар!!!

https://t.me/Abdulqodir_Polvonov

5.3k 0 70 19 141

Бирор бир кимсанинг асосларини билмоқчи бўлсангиз унинг ўзига эмас, ўзгаларга нима истаётганига қаранг!!!

https://t.me/Abdulqodir_Polvonov

4k 0 61 5 119

ЁМОН ХОТИРА
Бундан ўттиз йиллар олдин бир инсон кўпчиликнинг ичида менинг фақирлигимга ишора қилиб қаттиқ ранжитган эди. Ўшанда уйга келиб роса йиғлаганман, қалбим парчаланган…
У келиб кечирим сўради, мен кечирганимни айтдим, аммо парчаланган қалбим парчаланганича қолди. Ўттиз йилдан бери ўша инсонни кўрсам қалб ярасидан қон оқади.
Кейинчалик унинг ўзи мендан оғир ҳолатларга тушди, қийналди…!
Бунақа қилманглар-эээ, ҳой “бойлар”!

Тағин қалби қаттиқ экансан, дея кўрманг. Менинг ҳолатимга тушсангиз баҳо бера оласиз бу ҳолатга…!

Майли кимгадир гўзал воқелик бўла олмассиз, аммо ҳеч бўлмаганда ёмон хотира бўлманг!!!

Айтганча, уни кўриб қолдим….!!!

https://t.me/Abdulqodir_Polvonov

4.3k 0 54 23 185

ТАВОЗУ
Ибн Абид Дунё ўзининг “Ат-тавозуъ” номли китобида Иброҳим ибн Аби Абла розияллоҳу анҳудан ҳадис келтиради:
“Умму Дардони Байтул Мақдисда мискина аёллар билан бирга суҳбатлашиб, овқатланиб ўтирганини кўрдим!”.

Ёшлигимизда мактабда донга тўла бошоқнинг эгилишини ўргатишган эди. Донсиз бошоқлар эса қаддини тик тутиб туришини айтишган эди.
Катта бўлиб англадикки, устозларнинг мақсади бошоқ эмас, инсонлар экан!

Қуйидагини ўзингизга қоида қилиб олинг:
“Кибрланишга аслида мингта сабаби бор бўлган катта инсонларгина тавозули бўла олишади. Аслида тавозули бўлиш учун мингта сабаби бор бўлган кичик инсонларгина кибр қилишади. …!”.

https://t.me/Abdulqodir_Polvonov

4.6k 0 40 8 121

Америкада масжидлар, ифторлик ва эҳсон дастурхонлари кўп. Қуръонни кўзни , сеҳрни ва ҳасадни даф қилиш учун бемалол ўқишингиз, тиловат қилишингиз мумкин. Американинг муаммоси масжиддан ва қуръондан ҳаёт томон чиқишга уринаётган исломдир!

https://t.me/Abdulqodir_Polvonov

3.8k 0 16 16 123

БУГУНГИ КУН
Машҳурлик учун тилини узайтирган эркак ва машҳурлик учун этагини қисқартирган аёл аслида қуруқлардир!!!

Хайрли кун!

https://t.me/Abdulqodir_Polvonov

4k 0 38 10 156

Юсуф алайҳис салом даврида ўзини ҳам, қўшниларини ҳам боққан Мисрдан бугун жаҳон банки охирги луқмасини ҳам, қарзини ҳам, динини ҳам сўраб ётибди…
Демак муаммо имкониятнинг озлигида эмас, бошқарувнинг ёмонлигида!!!

https://t.me/Abdulqodir_Polvonov

4.2k 0 29 13 165

Кун охирига бориб машғулликка тўла бугунимиз бизни арзимас ишларга ва кишиларга эътибор беришдан сақлаганини ҳис қиламиз!!!

https://t.me/Abdulqodir_Polvonov

4.1k 0 27 4 128
Показано 20 последних публикаций.