САТР
Абу Довуд роҳимаҳуллоҳ ўзининг “Аз-зуҳд” номли китобида келтиради:
“Халифа Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳунинг ҳузурига бир йигитни келтиришди. У ўғирлик қилган эди. Йигит қасам ичди:
-Аллоҳга қасамки, олдин ўғирлик қилмаганман, биринчи марта ўғирлик қилдим!
Умар розияллоҳу анҳу деди:
-Аллоҳга қасамки, сен ёлғон гапирдинг! Аллоҳ таоло бандасини биринчи қилган гуноҳи туфайли шарманда қилмайди!”.
Аллоҳ таоло биринчи гуноҳ қилиш билан бандасидан сатрни кўтармайди. Ҳатто бандаси минг марта гуноҳни такрорласа ҳам пардани йиртмайди. Шарти шуки, бандаси синиқ ҳолида қолиши, Аллоҳга нисбатан адабли бўлиши ва ўзини хор тутиши керак.
Қачон банда мағрурланиб ўзидан кетса, Аллоҳ билан очиқ жангга чиқса, гуноҳидан уялмаса, мутакаббирлик қилса ана шунда Аллоҳ уни шарманда қилади, сатрни кўтаради!
Энди гуноҳларингизга қаранг. Қалбингиз синиқ ҳолда қилган гуноҳларингизни Аллоҳ ўзгаларга ошкор қилганми?!
Бандаси очиқ-ойдин сурбетлик билан журъат қилмас экан, Аллоҳ сатрни ҳеч қачон кўтармайди!