FIDES KONSALTING⚖


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Право


Қонуний йўл тутишни билмаяпсизми?
Ҳуқуқий муаммолар сизни қийнаяптими?
✅Мурожаатингизга ечим ва аниқ юридик маьлумотлар бизда!
@yuridik_konsaltuz_bot - савол йўлланг, тез фурсатда малакали юристлар жавобини олинг!

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Право
Статистика
Фильтр публикаций


⚡️Eng kam pensiya miqdori oshdi

Prezident Farmoni bilan 1-mayidan quyidagi pensiyalarning miqdori oshirildi:

▫️ish staji toʻliqsiz chogʻdagi yoshga doir pensiyaning eng kam miqdori – oyiga 648 ming soʻm;

▫️boquvchisini yoʻqotganlik pensiyasi oluvchi bir nafar mehnatga qobiliyatsiz oila aʼzosi uchun pensiyaning eng kam miqdori – oyiga 648 ming soʻm etib belgilandi.

Bu minimal isteʼmol xarajatlari 648 ming soʻm miqdorida belgilanganligi bilan bogʻliq.

@yuridik_konsaltuz_bot - савол йўлланг, тез фурсатда малакали юристлар жавобини олинг!

➡️https://t.me/fides_konsalting


Репост из: Dunyo🌐TV
❗️“Давлат мактабгача таълим ташкилотларида болалар таъминоти учун ота-оналар тўлови миқдорларини тасдиқлаш тўғрисида”ги Ҳукумат қарори (246-сон, 29.04.2024 й.) қабул қилинди.

🔰Унга кўра, 2024 йил 1 июндан ва 2025 йил 1 январдан бошлаб амал қиладиган давлат мактабгача таълим ташкилотларида болалар таъминоти учун ота-оналар тўлови миқдорлари тасдиқланди.


👉 Dunyo🌐Tv


Bugungi xabar bo‘yicha tushuntirish berildi

Ichki ishlar vaziri o‘rinbosari Bekmurod Abdullayevning ma’lum qilishicha, 48 soat haqidagi talab foto yoki videokameralar o‘rnatgan subyektlarga taalluqli. Ya’ni kameralar orqali qayd etilgan qoidabuzarliklar 48 soat ichida jarima haqida qaror chiqaradigan vakolatli organga, ya’ni YPX markaziga yuborilishi kerak. Agar tasvirlar YPXga 48 soatdan kechikib kelsa, o‘sha holat bo‘yicha ish ochilmaydi.

❓Xo‘sh, unda haydovchiga qanchada yetib kelishi kerak?

YPX markazi ma’lumot kelib tushgandan keyin 15 kundan kechiktirmay jarima solish haqida qaror chiqarishi kerak. Undan kechiksa, o‘sha qaror qonuniy hisoblanmaydi.

Xulosa:

2 kun (48 soat) — foto yoki videokameralardan YPX markaziga kelib tushish muddati;

15 kun — vakolatli organning qaror qabul qilish muddati.

Jami 17 kun.

✅ Demak, ma’muriy javobgarlikka tortish haqidagi qaror qoidabuzarlik sodir etilgandan so‘ng 17 kundan kechikib chiqarilsa, haydovchilarga jarima solinmaydi.

@yuridik_konsaltuz_bot - савол йўлланг, тез фурсатда малакали юристлар жавобини олинг!

➡️https://t.me/fides_konsalting


👆🏻Қонун лойиҳасида скутерлар масаласи ҳам инобатга олинган.

📌Скутер, мопед, велосипед ҳайдовчи, индивидуал ҳаракатланиш воситасини, уловли аравани бошқариб борувчи шахс томонидан содир этилиши) бошқариш жараёнида содир этилган ҳуқуқбузарликлар учун маъмурий жавобгарликни белгилаш назарда тутилмоқда.

☑️ Шунингдек, МЖтКнинг 171-моддасига тез тиббий ёрдам ва ёнғин-қутқарув бўлинмалари транспорт воситалари томонидан содир этилган қоидабузарликлар юзасидан юритилган маъмурий ишларни ортиқча қоғозбозликдан воз кечган ҳолда тугатиш тартибини жорий этиш белгиланяпти.


✔️ Қонун лойиҳаси биринчи ўқишда қабул қилинди.

@yuridik_konsaltuz_bot - савол йўлланг, тез фурсатда малакали юристлар жавобини олинг!

➡️https://t.me/fides_konsalting


🔥Машинаси борлар учун янгилик: Агар қоидани бузганингиз ҳақида 48 соат ичида фото/видео келмаса жаримадан озод бўласиз

📌 Депутатлар МЖтКга ўзгартириш ва қўшимчалар киритишга қаратилган қонун лойиҳасини кўриб чиқяпти.

☝️ Эндиликда фото ва видео қайд этиш техника воситалари орқали йўл ҳаракати қоидалари бузилганлиги қайд этилган ҳолларда транспорт воситасининг мулкдори тўғрисида маълумот мавжуд бўлмаса, шунингдек махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш техника воситалари орқали қайд этилган йўл ҳаракати қоидалари бузилишига оид маълумотлар жарима солиш тўғрисида қарор чиқаришга ваколатли бўлган мансабдор шахсга 48 соат ичида юборилмаган бўлса ишни кўриб чиқиш тугатиш белгиланмоқда.


@yuridik_konsaltuz_bot - савол йўлланг, тез фурсатда малакали юристлар жавобини олинг!

➡️https://t.me/fides_konsalting




ПКА-2024 Ўқитувчилар учун яна бир қулайлик

Эндиликда тоифа тестлари бўйича эътирозларни тест жараёнлари вақтида дастурдан чиқмаган ҳолда ҳам юбориш мумкин
!

Murojaatlar uchun: 👉@pkatdi_bot


Репост из: bakiroo
Биз эркин бозор тарафдоримиз

Ўзбекистонда электромобиллар сотуви билан шуғулланувчи тадбиркорлар Давлат раҳбарига мурожаат қилишмоқда.

"Биз ва бошқа 400 дан ортиқ шу каби тадбиркорлик субектлари томонидан электромобилларни сотиш учун автосалонлар ва уларга хизмат кўрсатиш учун сервис шохобчалари ташкил этдик. Биргина 2023 йилнинг ўзида биз каби тадбиркорлар 630 миллион долларлик 21 минг дона электромобил олиб келди. ҚҚС, утилизация ва бошқа тўловлар ҳисобига бюджетга 1 триллион 250 миллиард сўм тушум тушди".

"Аммо бугунги кунда товарларимиз Хитой ёки Қозоғистон чегарасида қолмоқда. Сабаби, 2024 йил 1 апрелдан бошлаб хусусий тадбиркорларга электромобилларни олиб киришда бир қанча чекловлар қўйилди. Шу боис, тузилган шартномалар ёпилиши, мумкин бўлган дебиторлик қарзлари ва буюртмаларимиз асосида келаётган автомашиналарни ўз корхонамизга кирим қила олмаслигимиз, Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги томонидан мувофиқлик сертификатлари берилмаслиги каби бир қанча муаммоларга дуч келмоқдамиз".

"Ўзбекистонда автосалонлар ўртасида рақобат пайдо бўлди… Биз тизим яратдик, олиб киргандан кейин сервис кўрсатдик, машинага кафолат бердик. Хитойдан юқори малакали мутахассисларни жалб қилдик. Аммо 1 апрелдан бизга зарб бўлди".

Бизнес вакиллари ўз мурожаатларида Давлат раҳбаридан 1 апрелдан киритилган чекловларни олиб ташлашни ва очиқ бозорни қўллаб-қувватлашни сўрашган.


Репост из: davletovuz
Электр автомобиль импорти билан шуғулланадиган тадбиркорлар 1 апрелдан кучга кирган чекловлардан норози бўлиб, эркин рақобат учун шароит яратиб беришни сўраб давлат раҳбарига мурожаат қилишибди.


⚡️10 апрель – Рамазон ҳайити

Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг маълум қилишича, жорий йилда диёримизда Рамазон ҳайити 2024 йил 10 апрель, чоршанба кунига тўғри келмоқда.


Ўқитувчилар учун малака тоифа синовлари ўтказиладиган саналар белгиланди

Унга кўра, синовлар қуйидаги саналарда ўтказилади:

➖Информатика ва ахборот технологиялари фанидан — 15-16 апрел кунлари (2 кун);

➖Бошланғич таълим фанидан — 17-22 апрел кунлари (5 кун);

➖Ўзбек тили (Давлат тили), Она тили ва адабиёт фанларидан — 23-25-апрел кунлари (3 кун);

➖Математика фанидан — 26-29-апрел кунлари (3 кун);

➖Физика, Кимё фанларидан — 30-апрел, 1-май кунлари (2 кун);

➖Биология, География, Иқтисодий билим асослари фанларидан — 2-3 май кунлари (2 кун);

➖Мусиқа маданияти, Тасвирий санъат ва чизмачилик, Технология (сервис хизмати йўналиши-қиз болалар учун), Технология (технология ва дизайн йўналиши - ўғил болалар учун) фанларидан — 4-6 май кунлари (2 кун);

➖Рус тили (миллий мактабларда), Рус тили ва адабиёти (рус), Қорақалпоқ тили (Давлат тили) фанларидан — 7-8 май кунлари (2 кун);

➖Француз тили, Ҳинд тили, Инглиз тили, Корейс тили, Немис тили, Қирғиз тили ва адабиёти, Қозоқ тили ва адабиёти, Тожик тили ва адабиёти, Туркман тили ва адабиёти, Хитой тили, Япон тили фанларидан — 10-13 май кунлари (3 кун);

➖Давлат ва ҳуқуқ асослари, Тарбия, Тарих фанларидан — 14-15-май кунлари (2 кун);

➖Чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик, Жисмоний тарбия фанларидан — 16-17-май кунлари (2 кун);

➖Мактабгача таълим муассасалари тарбиячиси, Мактабгача таълим ташкилоти психологи, Тарбиячи-методист, Ўқитувчи-дефектолог, Ўқитувчи-логопед, Мусиқа ходими (Мусиқа раҳбари), Психологларга — 18-май куни (1 кун);

➖Қорақалпоқ тили ва адабиёти фанидан — 20-21-май кунлари (2 кун).

📍Малака тоифа синовлари ўтказиладиган жойлар манзилини бу ердан кўриш мумкин.

@yuridik_konsaltuz_bot - савол йўлланг, тез фурсатда малакали юристлар жавобини олинг!

➡️https://t.me/fides_konsalting


⚡️Меҳнат миграциясидан қайтганларни ишга олган иш берувчиларга 500 минг сўмдан ҳар ойлик субсидия (қайтариш шарти мавжуд бўлмаган моддий ёрдам) тўланади

Президент Фармонига кўра, 2024-йил 1-июндан бошлаб меҳнат миграциясидан қайтган шахсларни ишга олган иш берувчиларга* ҳар бир ишга олинган бундай ходим учун 12 ой давомида ойига 500 минг сўмдан субсидия тўланади.

Бунда:

▫️субсидия 2024-йил 1-июндан 2026-йил 1-январга қадар ишга қабул қилинган шахсларга нисбатан тўланади;

▫️меҳнат миграциясидан қайтиб келган шахс билан тузилган ва Ягона миллий меҳнат тизимида рўйхатдан ўтказилган меҳнат шартномаси субсидия тўлаш учун асос бўлади;

▫️меҳнат миграциясидан қайтиб келган шахслар деб хорижда уч ва ундан ортиқ ой мобайнида меҳнат фаолияти билан шуғулланиб, яшаш манзилига қайтиб келганлигига бир йилдан кўп вақт бўлмаган шахслар тушунилади.

* Бюджет ташкилотлари, давлат корхоналари, устав капиталида давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган юридик шахслар бундан мустасно.

@yuridik_konsaltuz_bot - савол йўлланг, тез фурсатда малакали юристлар жавобини олинг!

➡️https://t.me/fides_konsalting


❗️Хотин-қизларни иш билан таъминлашга қаратилган лойиҳалар учун тадбиркорларга давлат гранти ажратилади


🔰 Қонунчиликка кўра, Маҳаллаларда хотин-қизларнинг бандлигини таъминлаш ва саломатлигини мустаҳкамлаш марказлари ташкил этилиши белгиланган.

💰 Марказларда битта ижтимоий лойиҳа доирасида 20 нафаргача хотин-қизларнинг доимий бандлигини таъминлаш мақсадида бандлиги таъминланадиган ҳар бир нафар ишсиз хотин-қиз учун тадбиркорларга 3 миллион сўмгача давлат гранти ажратилади.

☑️ Давлат гранти қуйидаги тоифадаги хотин-қизларни касб-ҳунарга ва тадбиркорликка ўқитиш, уларнинг бандлигини таъминлаш ҳамда тадбиркорлик фаолиятини бошлашига кўмаклашишга қаратилган лойиҳалар учун ажратилади:

▫️“Ижтимоий ҳимоя ягона реестри”га, шунингдек “Аёллар дафтари”га киритилган;

▫️ишсиз, айниқса, қишлоқ жойларда бола тарбияси билан шуғулланаётган;

▫️хорижий меҳнат миграциясидан қайтиб келган;

▫️ногиронлиги бўлган меҳнатга лаёқатли ишсиз;

▫️норасмий бандликни қисқартириш мақсадида кундалик меҳнат фаолияти билан шуғулланиб, даромад топаётган;

▫️одам савдосидан ҳамда тазйиқ ва зўравонликдан жабр кўрган, мушкул иқтисодий аҳволга тушиб қолган;

▫️умумий ўрта ва профессионал таълим муассасаларини тугатган, ОТМга ўқишга кира олмаган ёки олий таълимда ўқиш учун имконияти бўлмаган ишсиз хотин-қизлар;

▫️муқаддам жиноий жавобгарликка тортилган, профилактик рўйхатга олинган, жазони ижро этиш муассасаларидан қайтиб келган хотин-қизлар.

@yuridik_konsaltuz_bot - савол йўлланг, тез фурсатда малакали юристлар жавобини олинг!

➡️https://t.me/fides_konsalting


‼️Айни баҳор фасли мавсуми учун ҳам огоҳлантирувчи ва ҳушёрликка тортучи ҳабар !!!

🔰 Тақиқланган экинларни, яъни кўкнор ёки мойли кўкнор, каннабис ўсимлиги ёхуд таркибида гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп моддалар бўлган экинларни қонунга хилоф равишда экиш ёки етиштириш, қуйидаги жазо чораларидан бири қўлланилишига сабаб бўлади:

➖БҲМнинг 25 бараваридан 50 бараваригача миқдорда жарима;
➖360 соатгача мажбурий жамоат ишлари;
➖3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари;
➖1 йилдан 3 йилгача озодликни чеклаш;
➖3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш.

‼️Қонунни билмаслик жавобгарликдан озод қилмайди...

@yuridik_konsaltuz_bot - савол йўлланг, тез фурсатда малакали юристлар жавобини олинг!

➡️https://t.me/fides_konsalting


2024 йил 1 июлдан бошлаб йўл бўйида жойлашган мактаблар олдида, камида тўрт тасмали йўллардаги пиёдалар ўтиш жойларида, йўл-транспорт ҳодисалари ўчоқларида, темир-йўл кесишмаларида махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш дастурий-техник воситалари босқичма-босқич ўрнатилади – Ҳукумат қарори

@yuridik_konsaltuz_bot - савол йўлланг, тез фурсатда малакали юристлар жавобини олинг!

➡️https://t.me/fides_konsalting


1 июлдан Ўзбекистонга BYD автомобиллари олиб кириш чекланади

BYD компанияси электромобилларнинг маҳаллий иқлим ва йўл шароитларига мослаштирилмагани ҳамда расмий кафолатга эга бўлмагани важи билан тартибсиз импортни чеклаш бўйича ҳукуматга мурожаат билан чиққан.

Президент 18 март куни имзолаган қарорга кўра, шу муносабат билан 2024 йил 1 июлга қадар «Ўзавтосаноат» ва масъул вазирликлар томонидан BYD бренди остидаги электромобил ва гибрид автомобиллари импортини тартибга солиш бўйича таклифлар Вазирлар Маҳкамасига киритилади.

Оддий тушунтирганда, 1 июлдан кейин BYD брендига тегишли автомобилларни хусусий тадбиркорлар ва бошқа норасмий дилерлар Ўзбекистонга импорт қилиши чекланади.

Манба

@yuridik_konsaltuz_bot - савол йўлланг, тез фурсатда малакали юристлар жавобини олинг!

➡️https://t.me/fides_konsalting


‼️Овоз тўплашга мажбурлаш мажбурий мехнат ҳисобланади.

Маълумки, ҳозирги кунда юртимизда Очиқ бюджет дастури бўйича лойиҳаларга овоз бериш жараёни бошланган. Бу жараёнда мамлакатимизда турли лойихалар илгари сурилган, жумладан баъзи бюджет ташкилотлар ҳам зарурий лойиҳаларини ушбу дастурга киритганлар. Овоз тўплаш жараёни қай ҳолатда ўтаётгани ҳаммамизга маълум. Шунингдек, овоз тўплаш жараёнида ташкилот ёки муассаса, масалан мактаб раҳбарлари ўз ҳодимларига яъни, педагог ва бошқа ходимларга лойиха бўйича овоз тўплаш нормасини мажбурий белгиламоқдалар. Айтайлик ҳар бир ўқитувчи 70-50 та ововз йиғишга мажбур, агар йиғишни истамаса маълум миқдора сумма бериши шарт.

👉🏻Хўш, бу ҳолатга қонунчилигимиз қандай қарайди ?

📑Ўзбекистон Республикаси Президентининг 10.04.2023 йилдаги "Ташаббусли бюджетлаштириш амалиётини янада такомиллаштириш ҳамда фаол маҳаллаларни қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида" ги ПҚ-117 сон қарорининг 6-бандига кўра, ташаббусли бюджетлаштириш жараёнлари доирасида бюджет ташкилотларининг раҳбар ходимлари томонидан мажбурий овоз йиғиш бўйича ходимларга топшириқ беришлари тақиқланади. Бунда, мажбурий овоз йиғишга мажбурлаш тегишли ташкилот ходимларини мажбурий меҳнатга жалб қилиш сифатида таснифланиши келтирилган.

👉🏻Кўриб турганингиздек овоз йиғишга мажбурлаш қонунчилик бўйича мажбурий меҳнат хисобланади.
Бунга жавобгарлик масаласи эса:
Ўзбекистон Республикаси "Мамурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс" нинг 51-моддасига кўра:

❌Меҳнатга бирон-бир шаклда маъмурий тарзда мажбурлаш, бундан қонунда назарда тутилган ҳоллар мустасно, —

🔹базавий ҳисоблаш миқдорининг эллик бараваридан юз бараваригача миқдорда (17-34 млн сўм) жарима солишга сабаб бўлади.

🔹Худди шундай ҳуқуқбузарлик таълим ташкилотининг педагог ходимига нисбатан содир этилган бўлса, —
базавий ҳисоблаш миқдорининг юз бараваридан бир юз эллик бараваригача миқдорда (34-51 млн сўм) жарима солишга сабаб бўлади.

⚠️Ҳурматли фуқаро агарда, юқоридаги ҳолатлар бўйича сизнинг ҳуқуларингиз бузилаётган бўлса, ўз ҳудудингиз бўйича мехнат инспекторига ёки ҳудудий адлия бўлимига мурожаат қилинг !

@yuridik_konsaltuz_bot - савол йўлланг, тез фурсатда малакали юристлар жавобини олинг!

➡️https://t.me/fides_konsalting


❗️Кредит тарихи қарздорнинг сўнгги 5 йил ичидаги мажбуриятлари тўғрисидаги маълумотни ўз ичига олади!

Кредит ахбороти субъектининг бажарилиш санасидан эътиборан беш йилдан кўп вақт ўтган пул суммасини тўлаш мажбуриятлари тўғрисидаги маълумотлар кредит тарихига киритилмайди.

👆кредит ахбороти субъекти — кредит битими бўйича тегишинча қарз олувчи (қарздор), лизинг олувчи, кафил, кафолат берувчи, гаровга қўювчи, шунингдек суғурталовчи сифатида иштирок этувчи юридик ёки жисмоний шахс.

📌Асос: ЎРҚ-301-сон 5-модда

☑️Қуйидаги порталлар орқали ўз кредит тарихингизни электрон шаклда олишингиз мумкин:

👉 portal.infokredit.uz/reports (хизмат нархи 19 040 сўмхизматдан 1 йилда 1 марта фойдаланиш бепул);

👉 my.gov.uz/uz/service/411 портали орқали (хизмат нархи 17 136 сўм ).

👉 my.gov.uz/oz/service/938 — Кредит тарихи ўрганилганлиги бўйича огоҳлантирувчи «СМС-хабарнома» олиш хизмати.

👉 portal.infokredit.uz портали орқали юридик шахслар ҳам кредит тарихини олишлари мумкин.

@yuridik_konsaltuz_bot - савол йўлланг, тез фурсатда малакали юристлар жавобини олинг!

➡️https://t.me/fides_konsalting


Ҳақорат қилганлик учун қандай жавобгарлик бор?

✅ Ҳақорат қилганлик – шахснинг шаъни ва қадр-қимматини қасддан камситганлик ёки беодоблик билан қасддан таҳқирлаганлик учун қонунчиликда маъмурий ва жиноий жавобгарлик назарда тутилган.

❗️Хусусан, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексда ҳақорат қилган шахсга нисбатан 6 млн 800 минг сўмдан 13 млн 600 минг сўмгача миқдорда жарима солиниши белгиланган.

@yuridik_konsaltuz_bot - савол йўлланг, тез фурсатда малакали юристлар жавобини олинг!

➡️https://t.me/fides_konsalting


❗Direktor o‘rinbosarlarining ma’naviyat-ma’rifat kengashiga hisobot berish tartibi bekor qilingan

👉 Ayrim hududlarda tuman (shahar) ma’naviyat-ma’rifat kengashlari hali ham ma’naviy ma’rifiy ishlar bo‘yicha direktor o‘rinbosarlardan hisobot talab qilib, ularning faoliyatiga aralashayotgani haqida murojaatlar yetib kelmoqda.
M:Xalq taʼlimi info
@yuridik_konsaltuz_bot - савол йўлланг, тез фурсатда малакали юристлар жавобини олинг!

➡️https://t.me/fides_konsalting

Показано 20 последних публикаций.