🌺 Гул ва баҳор - эгиз тушунчалар
-------------------
Асака тумани "Камолот" МФЙда Муҳаммаджон Рўзиматов ташкил қилган оилавий корхона "Асака гуллари" кластери деб аталади.
Турфа ва мунаққаш гулларни етиштириб парваришлашга ихтисослашган ушбу корхонадаги экзотик муҳитни ва ўзига хос "ландшафт дизайн"ни кўриб баҳри-дилингиз очилади.
Дархақиқат, гулчилик нозик дидли соҳа, уни серқирра сир-асрорларини билиш ва гўзал гулзор билан танишиш учун ☎️+998901421000 рақамли телефонга мурожаат қилишингиз мумкин.
Асака тумани ҳокимлиги
✍ Матбуот хизмати