Фермер, деҳқон ва томорқачи


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: не указана


Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашининг расмий Ахборот канали

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
не указана
Статистика
Фильтр публикаций


Репост из: Peshku.uz I🇺🇿 Расмий канали.
Пешку туман Шавгон МФЙ да яшовчи фуқаро Қазоқова Моҳидил Тиллоевнага, ҳоким ёрдамчисининг тавсияси ҳамда кўмаги билан Агорбанкнинг Пешку туман филилидан ПҚ-306- сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида, Бизнесни Ривожлантириш Банки маблағлари ҳисобидан 100 миллион сўм миқдорида кредит ажратилиб, кредит эвазига Наманган вилоятидан қулупнай етиштирувчи мутахасис дехқонлар билан ҳамкорликда, замонавий технологияларга асосланган, 2 сотиқ майдонда гидропоника усулида , иссиқхона ташкил этилиб, Наманган вилоятидан қулубнай кўчатлари келтириб, ўтқазилди.

Ажратилган кредит сабабли, шу хонадондаги 4 нафар ишсиз фуқароларнинг бандлиги таъминланиб, оилавий даромадлари оширилишига эришилди

Қазоқова Моҳидил ва унинг оила аъзолари, ушбу ташкил этилган ихчамгина иссиқхонадаги қулупнай кўчатларини мутахасислар тавсиялари асосида парваришлаб, биринчи йилни ўзида қулупнай ҳосилидан, жами 85 миллион сўм миқдорда дромад олишди.

✅Telegram| ✅Facebook| 📹Youtube


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
🌱 Амударё тумани “Қиличбой” маҳалласида яшовчи Қўчқарбой Нуримов 25 сотихли томорқасидаги 5 сотихли иссиқҳонада - кўк пиёз ва кўкатлар етиштириб, йилига 3 маротаба ҳосил ва даромад олмоқда

web / facebook / Instagram / YouTube / twitter


Репост из: Boyovut ovozi | RASMIY ️️
Oila tomorqasida sitrus mevalar parvarishlanmoqda

Boyovut tumani “Uchturgon” mahallasida istiqomat qiluvchi Axmatqulov Abdug'ani ota oʻz xonadonidagi 3 sotix maydonda 2022-yilda 80 tup koʻchatli issiqxona tashkil qilib, nafaqadagi vaqtini mazmunli oʻtkazmoqda.

Limon koʻchatlarni Farg'onadan olib kelib ekkan edik. Issiqxonamizda limonning mahalliy sharoitga moslashtirilgan navini ekib, sifatli, moʻl va muntazam hosil olmoqdamiz, deydi,- Abdug'ani ota.

Ayni paytda xonadon sohibi tomorqadan samarali foydalanish bilan birga mahalladagi issiqxona tashkil etishga qiziquvchilarga o'z maslahatlarini ham berib kelmoqda.

| Telegram  |Web-site |Facebook | Instagram |YouTube |


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
🌱 Касби тумани “Дўстлик” маҳалласида истиқомат қилувчи намунали томорқачи Турсун Тошқулов ховлисидаги ҳар бир қарич ердан самарали фойдаланиб, саримсоқпиёз, кўкат, исмалоқ редиска, шолғом туруп, қизил лавлаги ва картошка етиштириб, йил бўйи ҳосил билан бирга даромад олиб келади

web / facebook / Instagram / YouTube / twitter


Репост из: Балиқчи тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати
Балиқчи тумани Сарновул маҳалласидаги кўчаларга узум етиштириш учун ишкомлар барпо этилмоқда. Бу ишкомларнинг узунлиги салкам икки километр. Яъни маҳалланинг у бошидан бу бошигача. Ва шунча масофада Аватар навли узум етиштириш режаланган. Шу билан бирга пиёдалар йўлаги ҳам қурилмоқда.


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
🐄 Поп тумани “Янги хўжаобод” маҳалла аҳолиси асосан маҳалла драйвери ҳисобида - деҳқончилик, паррандачилик ва чорваликни ривожлантириб келади

web / facebook / Instagram / YouTube / twitter


Репост из: Шўрчи тумани ҳокимлиги Ахборот хизмат
Какан маҳалласидаги хонадонларда қўзиқорин етиштирилмоқда

Шўрчи туманидаги “Какан” маҳалла фуқаролар йиғинида “Камбағалликдан фаровонлик сари” дастури ижроси доирасида қўзиқорин етиштириш йўлга қўйилди.

Қўзиқорин маҳсулотини етиштириш орқали каттагина даромад топиш, яхшигина бизнес қилиш мумкин.

– Маҳалламиздаги 5 хонадонга қўзиқориннинг “вешенка” навини етиштиришни йўлга қўйдик,– дейди ҳоким ёрдамчиси Муҳаммад Шойқулов. – Бу нав жуда фойдали ва оқсилга бой. Харидорлари ҳам кўп. У 27-28 кунда ҳосилга кириб, бир ой нари-берисида тўлиқ пишиб етилади. Битта 2 килограмм шелуха солинган қопга жойланган қўзиқорин уруғлари ўртача 10-12 килограммгача ҳосил беради. Афзаллик томони, уни йил 12 ой давомида етиштириб, йилига 4-5 маротаба даромад олса бўлади.

Мазкур “вешенка” қўзиқорин навлари умуман мавсум танламайдиган қўзиқоринлар полиэтилен қопчаларда етиштирилмоқда.


 📱Telegram  ✅ Facebook 🎞Youtube 🔎Web-site 🌐Instagram 🕊Twitter


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
📍 Хўжаобод туманида “Камбағалликдан фаровонлик” сари дастури амалда

Хўжаобод тумани “Юксалиш” МФЙда 3400 та аҳоли истиқомат қилади. Маҳаллада аҳоли бандлигини таъминлаш, оилаларда тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйишда бир нечта соҳаларда тизимли ишлар ташкил этилган.

Ушбу маҳаллада яшовчи Гулхумор Юлдашева томорқасида иссиқхона ташкил этиб мандарин етиштириб келмоқда. Бундан ташқари хонадонида чорвачиликни ҳам йўлга қўйган.

web / facebook / Instagram / YouTube / twitter



Показано 9 последних публикаций.