Балиқчи тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: не указана


Балиқчи тумани ҳокимлиги МАТБУОТ ХИЗМАТИ.
Расмий саҳифаларимиз:
Facebook:
https://www.facebook.com/baliqchi.tuman.matbuot.hizmati
Мурожаат учун:
@baliqchihokimligimurojaat_bot

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
не указана
Статистика
Фильтр публикаций


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Таиландда ўтган бокс бўйича Осиё чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллашди. Бу ютуқда Балиқчи тумани Ўртақўрғон маҳалласида туғилиб вояга етган Ҳавасбек Асадуллаевнинг ҳам муносиб хиссаси бор.


Ҳавасбек Асадуллаев ҳам -71 кг вазнда қозоғистонлик Аблайхан Жуссуповни мағлуб этди ва терма жамоага олтинчи олтин меделни тақдим этди. Балиқчи заминида туғилиб вояга етган Ҳавасбек Асадуллаевни Осиё чемпионлиги билан қутлаймиз!


Терма жамоамиз Осиёда тенгсиз бўлди.

Бугун қитъа биринчилигида эркаклар иштирокидаги финал баҳслари бўлиб ўтди. Кун давомида 10 нафар боксчиларимиз рингга кўтарилдилар. Улардан Шаҳзод Музаффаров ва Жасурбек Йўлдошевлар финалларида мағлуб бўлиб кумуш медалга эга чиқдилар. Қолган 8 нафар боксчимиз бўлса, рақибларидан бир бош устунлигини яна бир бор исботладилар.

Жамоамиз якунларга кўра умумжамоа ҳисобида ҳам 8 та олтин, 2 та кумуш ва 1 та бронза билан яна бир бор тенгсизлигини исботладилар. Ушбу натижа учун жамоамиз Қозоғистоннинг Парижга борган асосий жамоасини ҳам Украинанинг кучли таркибини ҳам иккинчи заҳира таркибимиз билан доғда қолдирдилар. Осиёда, нафақат Осиёда балки дунёда терма жамоамиз якка пешқадамлигини исботлашда давом этмоқда.

Ғолиб ва совриндорларимиз билан танишинг:

Олтин медал:
-48 кг: Шодиёржон Мелиқўзиев
-51 кг: Асилбек Жалилов
-57 кг: Миразизбек Мирзаҳалилов
-63,5 кг: Адҳамжон Муҳиддинов
-67 кг: Мужибилло Турсунов
-71 кг: Ҳавасбек Асадуллаев
-75 кг: Жавоҳир Умматалиев
-80 кг: Тўрабек Ҳабибуллаев

Кумуш медал:
-54 кг: Шаҳзод Музафаров
-86 кг: Жасурбек Йўлдошев

Бронза медал:
+92 кг: Жаҳонгир Зокиров


Репост из: Boxing Uzbekistan
🟢Эркаклар иштирокидаги финал баҳсларини жонли томоша қилиш учун линк:

https://www.youtube.com/watch?v=sG-pcPGSG4Y

-48 кг: Шодиёржон Мелиқўзиев - Санжар Ташкенбай (Қозоғистон) 12:00

-51 кг: Асилбек Жалилов - Марвин Табамо (Филиппин) 12:15

-54 кг: Шаҳзод Музаффаров - Маҳмуд Сабирхан (Қозоғистон) 12:35

-57 кг: Миразизбек Мирзаҳалилов - Оразбек Ассилкулов (Қозоғистон) 12:55

-63,5 кг: Адҳамжон Муҳиддинов - Сомчай Вонгсуван (Таиланд) 13:35

-67 кг: Мужибилло Турсунов - Дулат Бекбауов (Қозоғистон) 13:55

-71 кг: Ҳавасбек Асадуллаев - Аблайхан Жуссупов (Қозоғистон) 14:15

-75 кг: Жавоҳир Умматалиев - Диас Молжигитов (Қозоғистон) 14:35

-80 кг: Тўрабек Хабибуллаев - Жинхианг Ванг (Хитой) 14:55

-86 кг: Жасурбек Йўлдошев - Бекзад Нурдаулетов (Қозоғистон) 15:15

⚠️Учрашувлардаги вақтлар ўзгариб бориши мумкин!

Баҳслар Тошкент вақти билан соат 12:00 да старт олади.

ОБУНА БЎЛИНГ 👉 BoxingUzbekistan


Бош қомусимиз мазмунан ва моҳиятан демократик руҳ билан суғорилган бўлиб, унда демократия тамойиллари устувор бўлган адолатли жамият барпо этиш кўзда тутилган мустаҳкам ҳуқуқий пойдевордир. Конституциямиз Ўзбекистоннинг буюк келажагини барпо этиш йўлида мустаҳкам пойдевор сифатида хизмат қилаверади.
 
 
Избоскан туманлараро
иқтисодий суди судьяси Х.К.Абдураимов


Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг мамлакатимиз ривожидаги роли
 
Конституция (лотинча “constitutio”-ўрнатиш, тузилиш) - моддий маънода аввало инсон ва фуқаро ҳуқуқлари, эркинликларини мустаҳкамловчи ва кафолотловчи, шунингдек, ижтимоий тузум асосларини, бошқарув шакли ва давлат тузилиш асосларини, хокимият марказий ва маҳаллий органларини ташкил этиш асосларини, уларнинг ваколатлари ва ўзаро муносабатларини белгилайдиган қонун ҳужжати, ҳужжатлар ёки конституциявий одатлар мажмуи ҳисобланади.
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ҳам мамлакатимизнинг асосий қонуни бўлиб, у давлат тузулишини, ҳокимият ва бошқарув органлари тизимини, уларнинг ваколати ҳамда шакллантириш тартиби, сайлов тизими, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари, жамият ва шахснинг ўзаро муносабатлари, шунингдек, суд тизимини ҳамда давлат ва жамиятнинг ўзаро муносабатларини белгилаб беради.
Давлатимиз раҳбари Ш.Мирзиеёв томонидан Конституциямиз тўғрисида шундай фикр билдирилган. “Тўла ишонч билан айтишим мумкинки, Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси халқимиз сиёсий-ҳуқуқий тафаккурининг юксак намунасидир. У ҳеч кимга қарам бўлмасдан, эркин ва озод, тинч ва осойишта, фаровон яшашнинг қонуний кафолати бўлиб келмоқда. Бозор муносабатларига асосланган ҳуқуқий демократик давлат, кучли фуқаролик жамияти барпо этиш борасида мустаҳкам пойдевор бўлиб хизмат қилмоқда.”
Ҳақиқатан ҳам, асосий қомусимиз-Конституциямиз мамлакатимизнинг ҳозирги кунгача босиб ўтган тарихий йўлида катта аҳамият касб этади. Буни қуйидаги йўналишларда кўришимиз мумкин.
-қомусимиз ҳокимиятнинг ягона манбаи халқ эканлигини, хар бир фуқаро мамлакат ҳаётига доир энг муҳим масалалар борасида қарор қабул қилиш жараёнида референдумлар орқали иштирок этиши ва ўз фуқаролик позициясини билдириши мумкин эканлигини кафолатларини яратди.
-барча фуқароларнинг миллати, ирқи, жинси, дини, тили, ижтимоий келиб чиқишидан қатъий назар қонун олдида тенглиги кафолатланди.
-Конституцияда ривожланган фуқаролик жамиятини барпо этиш учун энг муҳим жиҳатлардан бири бўлган хар бир инсоннинг яшаш, эркинлик, шахсий дахлсизлик, фикрлаш, сўз, эътиқод ва виждон эркинлиги каби ҳуқуқлари олий қадрият даражасига кўтарилди.
-давлатимиз ҳуқуқий тизимида ҳеч бир норматив-ҳуқуқий ҳужжат ёки унинг алоҳида нормаси Коснтиуцияга зид келиши мумкин эмаслиги қатъий белгилаб қўйилди. Жумладан, Конституциямизнинг 16-моддасида “Бирорта ҳам қонун ёки бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжат Конституция нормалари ва қоидаларига зид келиши мумкин эмас”-деб белгилаб кўйилган. Мазкур норманинг ҳуқуқий демократик давлат қуришдаги аҳамияти беқиёсдир. Чунки бу конституцион норма натижасида бир томондан ҳуқуқда турли зиддиятларнинг вужудга келишининг олди олинса, бошқа томондан коллизиялар (қонунчиликдаги бўшлиқлар, тўқнашувлар) вужудга келган тақдирда уни бартараф этиш учун асос бўлиб хизмат қилади.
Бундан ташқари, юқоридаги таъкидлаб ўтилган норманинг ижросини таъминлашда Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий судининг ўрни каттадир. Зеро, Ўзбекистон Республикаси Конституциясига асосан Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди қонун чиқарувчи ва ижро этувчи ҳокимият ҳужжатларининг Конституцияга мувофиқлиги тўғрисидаги ишларни кўриб чиқадиган ягона ваколатли орган ҳисобланади.
Конституциявий суднинг ҳужжати қатъий ва унинг устидан шикоят қилиниши мумкин эмас.
Хулоса қилиб айтганда, ҳозирги даврда олдимизга қўйилган улкан марраларга эришиш, жумладан мамлакатимизда давлат бошқарув самарадорлигини кучайтириш, янги Ўзбекистонда фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинлик ва манфаатларини қонуний кафолатлари билан боғлиқ муҳофазани кучайтириш, бошқарув жараёни шаффофлигини таъминлаш, одил судловни амалга ошириш ва бу орқали адолатни қарор топтиришда жамият ҳаётининг барча жабҳаларини тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ҳал қилувчи аҳамият касб этади.
Конституция-тарихий аҳамияти беқиёс бўлган ҳужжат ҳисобланади. Унда тарихийлик замонавийлик билан уйғунлашиб, жаҳоннинг ижтимоий, сиёсий, фалсафий ва ҳуқуқий тафаккури соҳасида эришилган барча ютуқлар мужассамлашган.


Балиқчи тумани ҳокимлиги фаоллар залида туман ҳокими, сектор раҳбарларининг тадбиркорлар билан учрашуви ўтказилди. Таклифлар, ташаббуслар тингланди. Ечимини кутаётган масалаларга мутасадди масъулларнинг эътибори қаратилди. Хал этиш бўйича муддатлар белгиланди.


Репост из: Шуҳрат Абдураҳмонов
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
🔠🔠🔠🔠🔠🔠🔠
Андижон вилояти ҳокимининг тадбиркорлар билан учрашуви бўлиб ўтди. Юзлаб муаммоли масалалар ва янги лойиҳалар бўйича амалий ишлар бошланди.

Андижондаги ҳар бир шаҳар ва туманларида ҳар ҳафтада тадбиркорлар билан учрашув ўтказиб борилиши белгиланди. Қўшимча ахборотлар кейинги хабарларда…

Саҳифа: @sh_abdurahmonov


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Балиқчи туманидаги ёшлар кичик саноат зонасида фаолият олиб бораётган ёш тадбиркорлар ҳақида Андижон телеканали “Ишбилармон” кўрсатувида танишинг.


Репост из: E-AUKSION ANDIJON
Андижон вилоятидан "E-auksion" савдо платформасига савдога чиқарилган мулклар билан танишинг

🔷 Давлат активлари (кўриш)
🔷 Давлат мулкини ижарага бериш (кўриш)
🔷 Кўчмас мулк (кўриш)
🔷 "Ўзагрокимёҳимоя" АЖ мол-мулклари (кўриш)
🔷 Микромарказлар (кўриш)
🔷 Деҳқон хўжалиги ерлар ижараси (кўриш)
🔷 Кўчма савдо жойлари (кўриш)
🔷 Автотранспорт (кўриш)
🔷 Ер участкалари (кўриш)

☎️ 99 207-26-14
☎️ 99 207-36-14
______________________________
Bizning ijtimoiy tarmoqlarni kuzatishda davom eting
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Балиқчи тумани Навнихол маҳалласида яшовчи оилаларнинг қишки юмушлари ҳақида ҳикоя қилувчи Миришкор кўрсатувини томоша қилинг.


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Андижонда Конституция куни ва Қишлоқ хўжалиги сохаси ходимлари байрами муносабати билан улоқ кўпкари мусобақаси ўтказилди. Бу ҳақда 7 кун ахборот дастури ҳабар беради.


⚡️Терма жамоамиз энг кўп боксчи билан финалда иштирок этади.

Осиё чемпионатида эркаклар иштирокида ярим финал баҳслари якунланди. Кун давомида 11 нафар боксчимиз финал учун рингга кўтарилди ва улардан фақатгина Жаҳонгир Зокиров афсуски, имкониятни бой бериб бронза медалини қўлга киритган бўлса, қолган 10 та вакилимиз финалга чиқдилар.

Қитъа биринчилигида 10 декабр куни аёллар ва 11 декабр куни эркаклар ўртасидаги финал жанглари бўлиб ўтади.

Финалга йўл олган боксчиларимиз билан танишинг:

Эркаклар:
-48 кг: Шодиёржон Мелиқўзиев
-51 кг: Асилбек Жалилов
-54 кг: Шаҳзод Музафаров
-57 кг: Миразизбек Мирзаҳалилов
-63,5 кг: Адҳамжон Муҳиддинов
-67 кг: Мужибилло Турсунов
-71 кг: Ҳавасбек Асадуллаев
-75 кг: Жавоҳир Умматалиев
-80 кг: Тўрабек Ҳабибуллаев
-86 кг: Жасурбек Йўлдошев

Аёллар:
-48 кг: Фарзона Фозилова
-52 кг: Феруза Казакова
-54 кг: Азиза Яқубова
-57 кг: Нигина Ўктамова
-66 кг: Навбаҳор Ҳамидова
-75 кг: Азиза Зокирова
+81 кг: Олтиной Сотимбоева


Таиландда ўтаётган бокс бўйича Осиё чемпионати финалчилари номи маълум бўлди.

Балиқчи ўғлони Ҳавасбек Асадуллаев ҳам финалда баҳс олиб боради. Боксчимиз -71 кг вазнда мўғилистонлик Бямба-Эрдене Отгонбаатарини 4:1 ҳисобида мағлуб этиб, финалга йўл олди. Омад ёр бўлишини тилаймиз.


#live
Андижон адирлари бағрида туркий халқларнинг қадимий ўйинларидан бири улоқ кўпкари ўтказиш анъанаси бу йил хам давом этди. Мусобақанинг очилиш маросимида сўз олганлар қутлуғ сана Конституция қабул қилинган кун ва қишлоқ хўжалиги ходимлари байрами билан табриклашди.

Маълумот учун, ушбу мусобақа Ўрта Осиё халқларининг қадимий оммавий, миллий ўйинларидан бири. Асосан, ғалаба ва ҳосил байрамлари, тўй ва сайиллар муносабати билан ўтказилган. 

Андижон адирларида ташкил этилган улоқ кўпкари мусобақасига Ўзбекистон хамда қўшни мамлакатларнинг номдор чавандоз полвонлари келишиб қимматбахо совринлар учун кураш олиб боришаяпти.


Репост из: Boxing Uzbekistan
🟢Бугунги ярим финалларни жонли кўзатиб бориш учун линк:

https://www.youtube.com/watch?v=3l1O2Nu7r7c

-48 кг: Шодиёржон Мелиқўзиев - Жай Брян Барикуатро (Филиппин) 12:00

-51 кг: Асилбек Жалилов - Пасинду Годакандалаге (Шри-Ланка) 12:30

-54 кг: Шаҳзод Музаффаров - Елмир Набиев (Украина) 13:15

-57 кг: Миразизбек Мирзаҳалилов - Иан Кларк Баутиста (Филиппин) 13:45

-63,5 кг: Адҳамжон Муҳиддинов - Марк Ашлей Фажардо (Филиппин) 14:30

-67 кг: Мужибилло Турсунов - Бунжонг Синсири (Таиланд) 15:15

-71 кг: Ҳавасбек Асадуллаев - Бямба-Эрдене Отгонбаатар (Мўғилистон) 15:30

-75 кг: Жавоҳир Умматалиев - Ченг-Эн Лиу (Хитой Тайпейи) 16:00

-80 кг: Тўрабек Хабибуллаев - Ерассил Жакпеков (Қозоғистон) 16:30

-86 кг: Жасурбек Йўлдошев - Аҳмаджон Саидов (Тожикистон) 17:00

+92 кг: Жаҳонгир Зокиров - Ойбек Оралбай (Қозоғистон) 18:15

Баҳслар Тошкент вақти билан 12:00 да старт олади.

ОБУНА БЎЛИНГ 👉 BoxingUzbekistan


Бокс бўйича Осиё чемпионати ярим финали бошланди. Балиқчи ўғлони 71 кг вазн тоифасида Ҳавасбек Асадуллаев Мўғулистон вакили Бямба-Эрдене Отгонбаатар билан жанг ўтказади. Хамюртимизга омад ёр бўлишини тилаймиз.


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Давлатимиз раҳбарининг Уйчи тумани тажрибаси самарасини ҳудудларда амалиётга жорий этиш бўйича топшириғи асосида Балиқчи туманида ёшлар бандлигини таъминлаш, даромадини ошириш борасида ишлар олиб борилаяпти.Чароғон маҳалласи ёшлари бу ҳақда нима дейди?


Репост из: Шуҳрат Абдураҳмонов
Андижон вилояти ҳокимининг тадбиркорлар билан учрашуви 9 декабрь, душанба кунида бўлиб ўтади

Эртага 7 декабрь санасида Андижон вилояти ҳокими иштирокида "Тадбиркорлик куни" доирасида янги лойиҳалар амалга оширмоқчи бўлган тадбиркорлар билан учрашув ўтказилиши режалаштирилган эди.

Штаб телефон рақамлари орқали ташкилотчилар билан боғланган кўплаб ишбилармон ва тадбиркорлар учрашувда қатнашиш истагини билдирмоқда. Иштирокчилардан келиб тушаётган мурожаатлар орасида бир гуруҳ қатнашчилар шахсан иштирок эта олишлари учун учрашув санасини кўчириш юзасидан сўровларини билдирган.

Шу билан бирга, мавжуд вазифалар доирасидаги кечиктириб бўлмас сабаблар юзасидан тадбиркорлар билан учрашув 9 декабрь, душанба кунига кўчирилди.

Ҳурматли ишбилармон ва тадбиркорлар!

Агарда Сиз ўзингизда мавжуд янги лойиҳани амалга оширмоқчи бўлсангиз ёки амалга ошираётган лойиҳаларингизда муаммоларга дуч келаётган бўлсангиз Сизни "Тадбиркорлик куни" доирасидаги учрашувга таклиф этамиз.

Фаолиятингиздаги муаммолар масалалар атрофлича ўрганилиб, уларни бартараф этиш чоралари кўрилиши ва янги лойиҳангиз қўллаб-қувватланишини маълум қиламиз!

Мурожаат учун телефон рақамлари:
+998 91-484-00-07
+998 99-107-63-00

Саҳифа: @sh_abdurahmonov



Показано 20 последних публикаций.