#соғинч
Рамазон шукуҳини росса соғинибди кўнгиллар...
Рамазон _ бу болалигим;
Онажоним пиширган ширин нонлар;
Саҳарлик суҳбатлари;
Ифторлик қувончлари...
Биласизми, рўзадор икки марта хурсанд бўлар экан..?!
Бири _ оғиз очиш вақтида.
Иккинчиси _ Раййон дарвозаларидан чақирилганида... 🥲
Рамазоннинг барча хотиралари Онажоним билан боғлиқ. Эсламай, эслаб йиғламай сира иложим йўқ...
Бу ой «умидворлар» ойи ҳамдир...
Тиловатда ҳаловат бордир!
Ё Раббим, ота -оналаримизни ўз паноҳингда асрагин. Улар бизларга гўдаклигимизда раҳм қилганлари каби Сен ҳам уларга раҳм қил!
"Аллоҳумма иннака аъфуввун кариймун туҳиббул аъфва фаъфу аънний"."Аллоҳим, албатта, Сен кечиргувчисан, кечиришни яхши кўрасан. Гуноҳларимни кечиргин".bintu Ismoil
@fariduddin_attor🌙✨