Prokuratura Departamenti


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Новости и СМИ


Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг расмий Telegram-канали

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Новости и СМИ
Статистика
Фильтр публикаций


Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш Департаментида жорий йилнинг 10-13 февраль кунлари Европа иттифоқининг Глобал фонди билан ҳамкорликда ФАТФнинг янгиланган стандартлари бўйича онлайн семинар ўтказилди.

Онлайн семинарда Европа иттифоқининг жиноий даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш Глобал фондининг Франция, Буюк Британия, Молдова ва Украина давлатларидан жалб қилинган халқаро эксперт мутахассислари томонидан ўзаро баҳолашнинг янги босқичини ўтказиш жараёнлари ва ФАТФнинг янгиланган тавсияларининг талабларини миллий қонунчиликка жорий қилиш бўйича тушунтиришлар берилди.

Тадбирда иштирок этган соҳага доир вазирлик ва идораларнинг 60 нафар ходимлари ФАТФнинг “Таваккалчиликларни баҳолаш ва таваккалчиликка асосланган ёндашувни қўллаш”, “Идоралараро ҳамкорлик ва мувофиқлаштириш”, “Нодавлат-нотижорат ташкилотлари”, “Конфискация” ҳамда “Юридик шахслар ва бенефициар мулкдорларнинг шаффофлиги” тавсияларига киритилган янги талабларнинг мазмун-моҳияти ва уларни амалиётда қўллаш самарадорлигини ошириш масалалари тўғрисида зарур билим ва амалий кўникмаларга эга бўлдилар.

👉@Department_uz




Тошкент шаҳрида ноқонуний тамаки маҳсулотларининг савдоси билан шуғулланиб келган шахс ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Шайхонтоҳур тумани бўлими ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида тамаки маҳсулотларининг яширин айланмасининг олдини олиш мақсадидан ўтказилган тезкор тадбирда қонунга ҳилоф равишда тамами маҳсулотлари савдоси билан шуғулланиб келган С.П.нинг хонадонидан ўтказиш мақсадида сақлаб келинган хорижда ишлаб чиқарилган 4 310 қути акциз маркасиз тамаки маҳсулотлари ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 186-1-моддаси (этил спирти, алкоголли маҳсулот ва тамаки маҳсулотини қонунга хилоф равишда муомалага киритиш ёки ишлаб чиқариш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz


Қашқадарё ва Самарқанд вилоятларида истеъмолга яроқсиз ёғ ишлаб чиқариш ҳолатлари фош этилди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Кўкдала тумани бўлими ва ИИБ ходимлари хамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Х.Б. “Сувлиқ” МФЙ ҳудудидаги хонадонининг ёрдамчи хўжалигида ясама жувоз ускунасини ўрнатиб, ёғ маҳсулоти ишлаб чиқараётганлиги аниқланиб, тадбир жараёнида жувоз ускунаси, 165 литр истеъмолга яроқсиз ёғ ва бошқа ишлаб чиқаришда фойдаланилган жиҳозлар ашёвий далил сифатида олинган.

Шу каби, Департаментнинг Оқдарё тумани бўлими ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Ш.О. “Галаравот” МФЙ ҳудудидаги хонадонида ёғ маҳсулоти ишлаб чиқараётганлиги аниқланиб, ундан жувоз ускунаси, истеъмолга яроқсиз ёғ, 846 кг чигит ва бошқа ишлаб чиқаришда фойдаланилган жиҳозлар ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 186-2-моддаси (чигитдан олинадиган маҳсулотни қонунга хилоф равишда ишлаб чиқариш ёки муомалага киритиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz




Қўрғонтепа туманидаги савдо дўкони омборхонасида қўлбола алкоголь маҳсулотларини тайёрлаш цехини ташкил этган шахслар ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қўрғонтепа тумани бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро О.А. “Д.О.” МЧЖни норасмий бошқариб келиб, МЧЖ савдо дўкони омборхонасида қўлбола алкоголь маҳсулотларини тайёрлаш цехини ташкил этганлиги фош этилиб, ушбу савдо дўкони ва омборхонадан 100 дона елим идишга қуйилган жами 1 000 литр қўлбола ароқ ва бошқа ишлаб чиқаришда фойдаланилган товар моддий бойликлари ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 186-1-моддаси (этил спирти, алкоголли маҳсулот ва тамаки маҳсулотини қонунга хилоф равишда муомалага киритиш ёки ишлаб чиқариш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Вазият 24 | Тошкент шаҳрида этил спирти ва акциз маркасиз тамаки маҳсулотларини сотган шахслар ушланди

👉@Department_uz


Энергия ресурсларига ноқонуний уланиш ҳолатлари фош этилмоқда

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Яккасарой тумани бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда “A-A.” НТМ масъул шахслари муассасанинг 3 та иситиш қозонини умумий фойдаланишдаги газ тармоғига ўзбошимчалик билан тўғридан-тўғри улаб, 116 млн сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланганлиги аниқланган.

Шу каби, Департаментнинг Андижон шаҳар бўлими томонидан “Ўзэнергоинспекция” вилоят бошқармаси ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда “S.О.” МЧЖ раҳбари С.Х. ва бошқалар умумий фойдаланишдаги газ тармоғига ўзбошимчалик билан уланиб, 103,6 млн сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Вазият 24 | Қорақалпоғистон Республикасида қўлбола алкоголь маҳсулотларини муомалага киритилишининг олди олинди

👉@Department_uz


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Вазият 24 | Хоразм вилоятида ноқонуний алкоголь маҳсулотлари савдоси фош этилди

👉@Department_uz


Сурхондарё ва Тошкент вилоятларида табиий қум хом ашёсини ўзбошимчалик билан қазиб олиш ҳолатлари фош этилди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Термиз туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда фуқаро Ж.Э. ва бошқалар ўзаро тил бириктириб, Сурхондарё ўрмон хўжалиги ҳудудидаги 3 гектар ер майдонида 20 минг куб ҳажмдаги норуда фойдали қазилма ҳисобланган табиий қум хом ашёсини ўзбошимчалик билан қазиб олиб, давлат ва жамият манфаатларига 2 млрд сўм зарар етказганликлари аниқланган.

Шу каби, Департаментнинг Бекобод тумани бўлими ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда “Авангард” массиви ҳудудида фуқаро А.А. ва бошқалар ўзаро тил бириктириб, 21,6 минг куб ҳажмдаги норуда фойдали қазилма ҳисобланган табиий қум хом ашёсини ўзбошимчалик билан қазиб олганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 229-моддаси (ўзбошимчалик) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz


Тошкент шаҳри ва Қашқадарё вилоятида акциз маркасиз тамаки маҳсулотлари савдоси фош этилди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Миробод тумани бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда “G.S.” МЧЖга қарашли савдо дўкони сотувчиси Н.Э. умумий баҳоси 578,6 млн сўмлик 2 122 дона электрон ва 3 393 қути акциз маркасиз тамаки маҳсулотларини сотувга қўйганлиги аниқланиб, ушбу маҳсулотлар ашёвий далил сифатида олинган.

Шу каби, Департаментнинг Қарши шаҳри бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Ж.З.дан (муқаддам судланган) 7 турдаги умумий баҳоси 99,4 млн сўмлик жами 4 169 қути акциз маркасиз тамаки маҳсулотлари ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 186-1-моддаси (этил спирти, алкоголли маҳсулот ва тамаки маҳсулотини қонунга хилоф равишда муомалага киритиш ёки ишлаб чиқариш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Ахборот 24 | Сирдарё вилоятида ноқонуний дори воситалари савдосига чек қўйилди

👉@Department_uz


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Aхборот 24 | Aндижон вилоятида ташкил этилган арзонлаштирилган савдо ярмаркалари

👉@Department_uz


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
no comment |Қўлбола алкоголь маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳолатлари фош этилмоқда

👉@Department_uz


Кучли таъсир қилувчи воситаларни ўтказмоқчи бўлган шахслар ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Фарғона тумани бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда ноқонуний дори воситалари савдоси билан шуғулланиб келган фуқаро О.Э. фуқаро М.Х.га 2 турдаги жами 60 дона инсон руҳиятига кучли таъсир қилувчи дори воситаларини ўтказган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Шу каби Департаментнинг Учтепа тумани бўлими ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро С.А. тумандаги “Ўрикзор” савдо мажмуаси автотураргоҳига таркибида кучли таъсир қилувчи моддалари мавжуд бўлган 3 турдаги 17 қути кукунларни ўтказиш мақсадида олиб келган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Ахборот 24 | Сурхондарё вилоятида алкоголь маҳсулотларининг ноқонуний муомаласига чек қўйилмоқда

👉@Department_uz


Пахтаобод туманида “Paynet” шохобчасида қалбаки 500 АҚШ долларини ўтказган шахс ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Пахтаобод тумани бўлими томонидан тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан ўтказилган терговга қадар текширувда фуқаро И.Х. интернет тармоқларидаги ўйинлар учун ҳисоб рақамига пул ўтказиш мақсадида, “Сой бўйи” МФЙ ҳудудидаги “Paynet” хизмати билан шуғулланиб келган тадбиркор О.Ё.га қалбаки 500 АҚШ доллари ва 500 минг сўм пулларни бериб кетганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 176-моддаси (қалбаки пул, акциз маркаси ёки қимматли қоғозлар ясаш, уларни ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Ҳурматли фуқаролар ва тадбиркорлар, қалбакилигини билмаган ҳолда қалбаки валюта қимматликларини олиб, уни кейинчалик ўтказган шахснинг қилмиши ҳам жиноий жавобгарликни келтириб чиқаради.

Шу боис, ўзаро ҳисоб-китобларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қонуний тўлов воситаси ҳисобланган миллий валютада амалга ошириш орқали ўзингизни ноқонуний ҳаракатлардан асраган бўласиз.

👉@Department_uz




Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Aхборот 24 | Қашқадарё вилоятида арзонлаштирилган савдо ярмаркалари фаолият кўрсатмоқда

👉@Department_uz

Показано 20 последних публикаций.