Қашқадарё ва Самарқанд вилоятларида истеъмолга яроқсиз ёғ ишлаб чиқариш ҳолатлари фош этилди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Кўкдала тумани бўлими ва ИИБ ходимлари хамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Х.Б. “Сувлиқ” МФЙ ҳудудидаги хонадонининг ёрдамчи хўжалигида ясама жувоз ускунасини ўрнатиб, ёғ маҳсулоти ишлаб чиқараётганлиги аниқланиб, тадбир жараёнида жувоз ускунаси, 165 литр истеъмолга яроқсиз ёғ ва бошқа ишлаб чиқаришда фойдаланилган жиҳозлар ашёвий далил сифатида олинган.
Шу каби, Департаментнинг Оқдарё тумани бўлими ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Ш.О. “Галаравот” МФЙ ҳудудидаги хонадонида ёғ маҳсулоти ишлаб чиқараётганлиги аниқланиб, ундан жувоз ускунаси, истеъмолга яроқсиз ёғ, 846 кг чигит ва бошқа ишлаб чиқаришда фойдаланилган жиҳозлар ашёвий далил сифатида олинган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 186-2-моддаси (чигитдан олинадиган маҳсулотни қонунга хилоф равишда ишлаб чиқариш ёки муомалага киритиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
👉@Department_uz