Prokuratura Departamenti


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Новости и СМИ


Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг расмий Telegram-канали

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Новости и СМИ
Статистика
Фильтр публикаций


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Вазият 24 | Қашқадарё вилоятида акциз маркасиз тамаки маҳсулотларининг савдосига чек қўйилди

👉@Department_uz


Жиззах вилоятида қалбаки 51 000 АҚШ долларини ўтказмоқчи бўлган шахслар ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Жиззах шаҳри бўлими ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаролар И.Н. ва М.М. фуқаро С.Г.га 100 АҚШ долларлик купюрадаги жами 51 000 қалбаки АҚШ долларини ҳамда 200 минг сўмлик купюрали қалбаки 100 млн сўмни жами 93 млн сўмга сотишга келишиб, шундан 39,2 млн сўмини банк пластик картасига ўтказиб олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланганлар.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 25, 176-моддаси (қалбаки пул, акциз маркаси ёки қимматли қоғозлар ясаш, уларни ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz


Шаҳрисабз шаҳрида қўлбола алкоголь маҳсулоти ишлаб чиқараётган яширин цех фош этилди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Шаҳрисабз шаҳри бўлими ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Ф.Қ. “Файзобод” МФЙ ҳудудидаги хонадонида қўлбола алкоголь маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи яширин цех ташкил этганлиги фош этилиб, ушбу цехдан 202 дона қалбаки акциз маркалар, 40 литр спирт, 77 шиша ва 73 литр қўлбола тайёрланган ароқ, 110 литр мусаллас, 1 235 дона "SHAHRISABZ" номли ёрлиқлар, 232 дона елим қопқоқлар, 75 дона шиша идишлар ва бошқа ишлаб чиқаришда фойдаланилган товар моддий бойликлари ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Вазият 24 | Жиззах вилоятида 129,9 млн сўмлик акциз маркасиз тамаки маҳсулотларининг савдоси фош этилди

👉@Department_uz


Тошкент шаҳри, Навоий, Қашқадарё, Наманган, Бухоро ва Тошкент вилоятларида валюта айирбошлаш билан шуғулланиб келган шахслар ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Яшнобод тумани бўлими, ДХХ ва ИИББ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда валюта айирбошлаш билан шуғулланиб келган фуқаро Ж.Р. фуқаро Б.Р.га жами 15 000 АҚШ долларини 193,8 млн сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Шу каби, Кармана туманида фуқаролар Ж.Б. ва Д.С. 4 385 АҚШ долларини 57 млн сўмга сотган вақтида, Қарши туманида фуқаро А.С. 3 800 АҚШ долларини 49,6 млн сўмга сотган вақтида, Мингбулоқ туманида фуқаро О.А. 3 500 АҚШ долларини 45,4 млн сўмга сотган вақтида, Бухоро туманида фуқаро Ҳ.Й. 3 100 АҚШ долларини 39,6 млн сўмга сотиб олган вақтида, ҳамда Янгийўл шаҳрида фуқаро Ш.Г. 3 000 АҚШ долларини 39 млн сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланганлар.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 177-моддаси (валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz




Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Aхборот 24 | Тошкент шаҳрида арзонлаштирилган савдо ярмаркалари

👉@Department_uz


Жиззах вилоятида 588,5 млн сўмлик сифати кафолатланмаган дори воситалари тўхтатиб қолинди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Янгиобод тумани бўлими ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида “Сангзор-15” ЙПХ масканида ўтказилган тезкор тадбирда “Самарқанд-Тошкент” йўналишида ҳаракатланиб келаётган “Isuzu” русумли юк машинаси тўхтатилиб кўздан кечирилганида, фуқаро А.У. тегишли ҳужжатлари бўлмаган умумий баҳоси 588,5 млн сўмлик жами 1 000 қути дори воситасини Тошкент шаҳрида ноқонуний дори воситалари савдоси билан шуғулланиб келган фуқаро Г.Б.га сотишга келишиб олиб кетаётганлиги аниқланиб, ушбу дори воситалари ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 25, 186-3-моддаси (сифатсиз ёки қалбакилаштирилган дори воситаларини ёхуд тиббий буюмларни ўтказиш мақсадида ишлаб чиқариш, тайёрлаш, олиш, сақлаш, ташиш ёки ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
no comment | Ноқонуний дорихона фаолиятига чек қўйилди

👉@Department_uz


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Вазият 24 | Қашқадарё вилоятида қўлбола алкоголь маҳсулотлари ишлаб чиқариш цехи фош этилди

👉@Department_uz


Тошкент шаҳрида 392,2 млн сўмлик акциз маркасиз тамаки маҳсулотларининг савдоси фош этилди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Учтепа тумани бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда Миробод туманидаги “P.S.” МЧЖ раҳбари О.Б. ва сотувчиси Р.А. ўзаро тил бириктириб, савдо дўконида хорижда ишлаб чиқарилган умумий баҳоси 265,7 млн сўмлик электрон ва акциз маркасиз тамаки маҳсулотларини сотувга қўйганлиги аниқланиб, ушбу маҳсулотлар ашёвий далил сифатида олинган.

Шу каби, Департаментнинг Олмазор тумани бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда “N.S.” МЧЖ раҳбари С.Ғ.нинг савдо дўконидан 14 турдаги умумий баҳоси 126,5 млн сўмлик, 6 998 қути акциз маркасиз тамаки маҳсулотлари ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 186-1-моддаси (этил спирти, алкоголли маҳсулот ва тамаки маҳсулотини қонунга хилоф равишда муомалага киритиш ёки ишлаб чиқариш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz


Узун туманида 721 млн сўмлик истеъмолга яроқсиз алкоголь маҳсулотларининг муомалага киритилишининг олди олинди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Узун тумани бўлими ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Б.О. “Бўстон” МФЙ ҳудудидаги “SH.S.” МЧЖнинг омборхонасида сифатини тасдиқловчи ҳужжатлари бўлмаган ва истеъмолга яроқсиз 13 турдаги умумий баҳоси 721 млн сўмлик жами 28 585 дона алкоголь маҳсулотларини ўтказиш мақсадида сақлаб келаётганлиги аниқланиб, ушбу маҳсулотлар ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Вазият 24 | Бухоро вилоятида газ тармоғига яширин уланиш ҳолати фош этилди

👉@Department_uz


Энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари фош этилди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Тойлоқ тумани бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда “N.B.” МЧЖга қарашли клиника раҳбари С.Х. (муқаддам судланган) тижорат мақсадида умумий фойдаланишдаги газ тармоғига ўзбошимчалик билан уланиб, 194,1 млн сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланганлиги аниқланган.

Шу каби, Департаментнинг Наманган шаҳри бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширишда фуқаро Т.А. “Дамбоғ” МФЙ ҳудудидаги новвойхонасида тижорат мақсадида умумий фойдаланишдаги табиий газ тармоғига ўзбошимчалик билан уланиб, 176,7 млн сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланганлиги аниқланган.

Департаментнинг Хўжаобод тумани бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда фуқаро Н.Я. “Мустақиллик” МФЙ ҳудудидаги хонадонида тижорат мақсадида умумий фойдаланишдаги газ тармоғига ўзбошимчалик билан уланиб, жами 100,8 млн сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz




Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Вазият 24 | Сурхондарё вилоятида табиий қум хом ашёсини ўзбошимчалик билан қазиб олиш ҳолати фош этилди

👉@Department_uz


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
no comment | Ноқонуний тамаки маҳсулотларининг яширин айланмасига чек қўйилмоқда

👉@Department_uz


Ёзёвон туманида таркибида гиёҳванд моддаси мавжуд бўлган дори воситаларини сотаётган шахс ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Ёзёвон тумани бўлими ва ДХХ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Р.Қ. Фарғона шаҳри, “Деҳқон бозори” МЧЖ автотураргоҳида фуқаро М.Х.га келиб чиқиши ва сифатини тасдиқловчи ҳужжатлари бўлмаган 277 дона “TAWON LIAR” номли таркибида гиёҳванд моддаси мавжуд бўлган дори воситаларини 1,8 млн сўмга сотган вақтида ушланиб, тадбир давомида жами 321 дона воситалар ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 273-моддаси (гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни ўтказиш мақсадини кўзлаб қонунга хилоф равишда тайёрлаш, олиш, сақлаш ва бошқа ҳаракатлар қилиш, шунингдек уларни қонунга хилоф равишда ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, терговга тегишлилиги бўйича юборилган.

👉@Department_uz


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Вазият 24 | Сирдарё вилоятида валюта қимматликлари савдоси билан шуғулланиб келган шахслар ушланди

👉@Department_uz


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Aхборот 24 | Тошкент шаҳрида арзонлаштирилган савдо ярмаркалари

👉@Department_uz

Показано 20 последних публикаций.