Daminov Botir Turgunpulatovich | rasmiy


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Образование


Тошкент педиатрия тиббиёт институти ректори Б.Т.Даминовнинг расмий саҳифаси

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Образование
Статистика
Фильтр публикаций


Репост из: tashpmi_press | rasmiy
⚡️ НОВЫЙ ВЕБИНАР ПО ИСКУССТВЕННОМУ ИНТЕЛЛЕКТУ В ТАШПМИ

Уважаемые коллеги и студенты!

В 2024 году мы успешно провели серию вебинаров «AI in Health – 2024», и теперь продолжаем развивать тему, расширяя горизонты:

💡 «Healthcare Meets Neural Intelligence» 💡

📌 Центр передовых технологий и стратегических инициатив ТашПМИ приглашает вас на новый вебинар, который состоится 31 января 2025 года.

🔥 Программа вебинара:

1️⃣ Генеративный ИИ в медицине – как современные алгоритмы меняют подход к диагностике и лечению.

2️⃣ Инструменты и методы интеграции ИИ в мобильные приложения. Бесплатное создание API – лучшие практики и полезные ресурсы.

🎁 Бонусный урок: Hugging Face и его возможности в ИИ – изучаем одну из ведущих платформ машинного обучения.

📅 Когда:
📆 31 января 2025 года
16:00

📍 Как присоединиться:

🔗 Войти в Zoom-конференцию по ссылке: https://us05web.zoom.us/j/86250805375?pwd=oFcCkCNAUXaf5svan5Pa1K3bwO5eRT.1

🔹 Идентификатор конференции: 862 5080 5375
🔹 Код доступа: 7777

💡 Не упустите возможность узнать больше об инновационных решениях в области искусственного интеллекта!

👉 Регистрируйтесь сейчас и будьте частью будущего технологий!

📢Подписывайтесь на наш Телеграм-канал для получения актуальных новостей:
https://t.me/medinnovouz


Репост из: Edu.uz
⭕️⭕️⭕️4️⃣4️⃣4️⃣

📣 Ingliz tili fani bo‘yicha professor-o‘qituvchilar va ilmiy tadqiqotchilar diqqatiga!

Ertaga, 31-yanvar kuni soat 15:00 da ingliz tili fani bo‘yicha faoliyat yuritayotgan professor-o‘qituvchilar va ilmiy tadqiqotchilar uchun “TOEFL iBT: test tuzilishi, tayyorgarlik vositalari va ro‘yxatga olish jarayoni” mavzusida onlayn vebinar tashkil etiladi.

📖 Vebinar dasturiga ko‘ra:

✅TOEFL iBT imtihonining tuzilishi haqida batafsil ma’lumot;
✅Tayyorlanish uchun zarur manbalar va vositalar taqdimoti;
✅Imtihonga ro‘yxatdan o‘tish jarayoni bo‘yicha bosqichma-bosqich yo‘riqnoma;
✅Ishtirokchilarning savollariga javoblar o‘tkaziladi.

🕑 Sana: 31-yanvar soat 15:00 (O‘zbekiston vaqti bilan) / 3:00 PM (Uzbekistan time)
📍Format: onlayn

🔗 Ro‘yxatdan o‘tish: ETS EMEA Event, State Test Center, January 31, 2025

Qo‘shimcha ma’lumot uchun: 📞 (95) 515-68-68

Bizni kuzating

Facebook | Instagram | YouTube | Telegram


Репост из: Edu.uz
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
🧠💡📚

📣Endi kitob o‘qish juda qulay!

😊 Buning uchun “Mutolaa” mobil ilovasini yuklab, minglab roman, qissa, hikoya va she’rlarni elektron shaklda o‘qish yoki audio shaklda tinglashingiz mumkin.

Ushbu asarlar professional dublyaj aktyorlari tomonidan ovozlashtirilgan. Eng muhimi, audiokitoblar istalgan vaqt, istalgan joyda hamrohingiz bo‘ladi.

Yuklab olish uchun ilovalar bu yerda:

📱Play Market / App Store

Bizni kuzating

Facebook
| Instagram | YouTube | Telegram


Репост из: Соғлиқни сақлаш вазирлиги | Вакцина – ягона чора!
🔴 🟦🟦🟦

❗️ССВ: Сўнгги беш йилда гемодиализ аппаратлари сони 283 тадан 768 тага етказилди

🔎 Яқин йилларгача буйрак етишмовчилиги билан оғриган беморлар жуда кўп қийинчилик ва оворагарчиликларга дуч келган. Қолаверса, гемодиализ ва нефрология хизмати сифати ҳам мутлақо талабга жавоб бермас эди.


📌 Бу хасталикка чалинганлар зарур тиббий ёрдам билан етарли даражада қамраб олинмаган. Ушбу муолажага эҳтиёжи бор беморлар кунора 100-200 километр йўл босиб, вилоят марказларига қатнашга мажбур эди.

💬 — Республика ихтисослаштирилган нефрология ва буйрак трансплантацияси илмий-амалий тиббиёт маркази ташкил этилгунга қадар юртимиз бўйича беморларга жойлардаги шифохоналарнинг бор-йўғи 38 та бўлимда 283 та гемодиализ аппарати орқали хизмат кўрсатилар эди, — дейди муассаса директори Ботир Даминов.


📊 Ҳозир эса жойларда 14 та филиалимиз ҳамда 102 та гемодиализ бўлими фаолият юритмоқда. Улардаги мавжуд гемодиализ аппаратлари сони эса сўнгги 5 йилда 768 тага етказилди.

✅ Шунингдек, муолажа сарфлов материалларининг бир марта ишлатилиши йўлга қўйилгач, даволаш самарадорлиги кескин ошиб, қон орқали ўтиш хавфи бўлган касалликлар, микротромбоз асоратларининг олди олинишига эришилди.

📍 Бундан ташқари, Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилояти ва Тошкент шаҳрида давлат-хусусий шериклик тамойили асосида ташкил этилган клиникаларда 1100 нафар беморни қамраб олиш имконияти юзага келди.

➡️ Беморларнинг шифохонага келиб-кетишлари ҳам инобатга олинган. Бунинг учун заруратга кўра тез тиббий ёрдам хизмати машиналари жалб этилмоқда.


💊 Гемодиализ муолажасини олувчилар 5 турдаги, буйрак трансплантацияси ўтказилган аҳоли вакиллари ҳам шунча турдаги ўта зарур дори-дармонлар билан бепул таъминланмоқда.

🖥 Нефрологик беморларнинг ягона реестри шакллантирилиб, уларга юқори малакали ихтисослашган тиббий хизмат кўрсатиш туман даражасига туширилди.

🟢 Ўз навбатида, замонавий талаблар асосида ташхис қўйиш ва даволашнинг стандартлари ишлаб чиқилиши ҳамда жорий этилиши буйрак етишмовчилиги каби ўта хавфли асорат юзага келишини камайтирди ёки муддатини сезиларли даражада узайтирди.

📈 Соҳани малакали кадрлар билан таъминлаш мақсадида магистратура ва клиник ординатурада шифокор-нефролог, болалар нефрологи ва гемодиализ мутахассисларини тайёрлаш йўлга қўйилди. Бинобарин, 74 нафар шифокоримиз 10 та хорижий давлатда малака ошириб қайтди.


🏥 Энг муҳим янгиликлардан бири Президентимизнинг тегишли қарори асосида марказимиз учун замон талабларига тўлиқ жавоб берадиган янги бино барпо этилиши бўлди. Ҳозир ушбу иншоотни қиймати 7 млн. АҚШ доллари ва 45 млрд. сўмга тенг илғор тиббий асбоб-ускуналар билан жиҳозлаш ишлари олиб борилмоқда.

‼️ Ўйлайманки, бу келгусида нефрология ва буйрак трансплантацияси соҳасидаги тиббий хизмат даражасини янада оширишга замин яратади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

🌐@ssvuz | 🌐@ssvmatbuotkotibi |🌐 Facebook | 🌐Instagram


Репост из: Соғлиқни сақлаш вазирлиги | Вакцина – ягона чора!
🔴 🟦🟦🟦

❗️Нефрология: Илғор диагностика ва даволаш усуллари туманлар даражасида йўлга қўйилмоқда

Бугунги тиббиётда буйрак касалликларини эрта босқичда аниқлаш ва илғор усуллар ёрдамида даволашнинг янги технологиялари ўзлаштирилмоқда.


📈 Натижада бундай беморларга ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўрсатиш қамрови ва самарадорлиги ошиб боряпти. Муҳими, илғор ютуқ ва тажрибалар мамлакатимизнинг барча ҳудудлари бўйлаб кенг оммалаштирилмоқда.

➡️ Республика ихтисослаштирилган нефрология ва буйрак трансплантацияси илмий-амалий тиббиёт маркази томонидан жорий йил учун мўлжалланган бу йўналишдаги бир қатор устувор режа ва мақсадлар белгилаб олинган.

💬 — Бу йил асосий эътиборимизни ҳудудларга қаратамиз, — дейди ушбу муассаса директори Ботир Даминов. — Ихтисослаштирилган тиббий ёрдамни аҳолига янада яқинлаштирмоқчимиз.


📊 Туман (шаҳар) шифохоналарида 3 та янги даволаш усули амалиётга татбиқ қилинади. Жумладан, буйрак шикастланиши билан оғир кечувчи аутоиммун хасталикларда пульс-терапия, плазмафарез, плазмаферез + пульс-терапия амалиётлари Узун (Сурхондарё вилояти), Гулистон (Сирдарё вилояти) туманлари ҳамда Олмалиқ шаҳри (Тошкент вилояти)да жорий этилади.

📌 Ҳудудий филиалларимизда эса 2 та янги диагностика ва 2 та даволаш усули йўлга қўйилади.

✔️ Шунингдек, марказимизнинг ўзида 3 та илғор ташхислаш ва 4 та муолажа усулини амалиётга киритмоқчимиз.

🟣 Бунинг натижасида оғир кечувчи буйрак касалликларини эрта ташхислаш ва муолажа қилишда юқори самарага эришилади ҳамда беморларнинг ортиқча вақт, маблағ сарфлаб, хорижга, пойтахтимиз ва вилоятлар марказларига қатнови сезиларли даражада камаяди.


🛫 Бундан ташқари, туман ва вилоят шифохоналарида фаолият олиб бораётган 25 нафар ҳамда марказда ишловчи 12 нафар шифокор ривожланган хорижий мамлакатларнинг нуфузли клиникаларида малака оширади.

➡️ Ўз навбатида, 27 нафар мутахассис томонидан 5 та йўналиш бўйича илмий изланишлар олиб борилади. 5 нафар шифокор докторлик ва номзодлик диссертацияларини ҳимоя қилади.

🔎 Ихтисослаштирилган тиббий ёрдамни туман даражасида ташкил этиш мақсадида 2025 йилда ҳар бир ҳудуддан 2 тадан туман (шаҳар)ни намунавий ва илғор манзилга айлантиришга киришганмиз.

📍 Шу билан бирга, тажриба алмашиш, маҳорат дарслари ташкил этиш, янги ташхислаш ва даволаш усулларини жорий қилиш ва ҳудудларда тиббий кўриклар ўтказиш учун Хитой, Россия, Германия, Жанубий Корея, Туркия, Беларусь каби давлатлардан мутахассисларни жалб қиламиз.


🟢 Мамлакатимиз нефрология ва гемодиализ хизматининг мавқеи ва нуфузини ошириш орқали тиббий туризмни ривожлантириш ва марказга жалб этиладиган чет эллик беморлар сонини 3 марта оширмоқчимиз.

🖥 Умуман, рақамли ва инновацион технологиялар, телетиббиёт, масофавий маслаҳатлар, сунъий интеллект каби дастурлар амалиётга кенг татбиқ этилади. Бунинг учун имконият ва салоҳиятимиз етарли.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

🌐@ssvuz | 🌐@ssvmatbuotkotibi |🌐 Facebook | 🌐Instagram


Репост из: Fan | Наука | Science
#diqqat_tanlov

O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining, O‘zbekiston Respublikasi Oliy Majlisi va Vazirlar Mahkamasining hujjatlari, davlat dasturlari va konsepsiyalarda bayon etilgan vazifa va topshiriqlarda belgilangan vazifalarni bajarilishida ilmiy yechimlarni ishlab chiqish uchun Ilmiy faoliyatga oid davlat maqsadli dasturi doirasida bajariladigan amaliy tadqiqotlar tanlovida ishtirok eting.

Tanlovga taqdim etiladigan ilmiy loyihalar davlat ilmiy dasturlarining yagona intellektual elektron platformasi (loyiha.ilmiy.uz) orqali 2025-yilning 25-fevraliga (shu kuni ham 23:55gacha) qadar elektron shaklda qabul qilinadi.

🌐Batafsil

Bizni kuzating

Web-site | Instagram | Facebook | YouTube


Репост из: Соғлиқни сақлаш вазирлиги | Вакцина – ягона чора!
🔴 ✏️✏️✏️✏️

🩸 Шундай хасталиклар борки, беморларни ундан халос этиш учун донор қонига эҳтиёж туғилади.


🔬 Айниқса, онкологик, гематологик касалликларга чалинган инсонлар ҳаётини сақлаб қолишда у муҳим восита.

🌡 Афсуски, қонни сунъий тарзда ишлаб чиқаришнинг имкони йўқ. Унинг ягона манбаи беғараз донорликдир.

🛏 Шу боис қон топширинг, одамлар ҳаётини сақлаб қолинг!

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


🌐@ssvuz | 🌐@ssvmatbuotkotibi |🌐 Facebook | 🌐Instagram


Репост из: tashpmi_press | rasmiy
⚡️TOSHPTI REKTORI YOSHLAR BILAN OCHIQ-MULOQOTI O'TKAZILDI!


Oliy ta’lim, fan va innovatsiyalar vazirligining 2024-yil 26-dekabrdagi 03/42-3665-son topshiriq xatiga binoan

Talabalarni yangiliklardan xabardor qilib borish maqsadida hamda 2025-yil davomida yoshlarni qo‘llab-quvvatlash tizimini yanada takomillashtirish, ilmli va ma’rifatli yoshlarni kamol toptirish, ulg‘ayib kelayotgan yosh avlodning ijodiy va intellektual qobiliyatlarini rivojlantirish, xorijiy tillarga o‘qitishni yanada ommalashtirish, shuningdek, yoshlar bilan muloqot qilib, ularning taklif va tashabbuslarini o‘rganish hamda muammolarini hal etish maqsadida 2025-yil 20-yanvar kuni Toshkent pediatriya tibbiyot instituti rektori professor, B.T.Daminov 3-kurs talabalari bilan “Rektor va yoshlar” mavzusida ochiq-muloqot o‘tkazdi.

Ochiq-muloqotda talabalar tomonidan yoshlar siyosati, talabalarni bilim olishini va bo‘sh vaqtlarini mazmunli o‘tkazishga oid takliflari eshitildi. Bildirilgan takliflarni o‘rganib chiqish va ijroga yo‘naltirish uchun mas’ullarga ko‘rsatma berildi.

@daminovbotirturgunpulatovich
@tashpmi_press


Репост из: Innovatsion rivojlanish agentligi
#diqqat_tanlov

🟦🟦🟦

“Bo‘lajak olim” tanlovi doirasida “Faktoring sohasidagi startap va IT loyihalar” tanlovida ishtirok eting!

Agar sizda Faktoring sohasiga tegishli, boshqa biznes turlaridan ilmiy yangiligi yoki innovatsion elementiga ko‘ra farq qiladigan, jamiyat va iqtisodiyotdagi ma’lum bir muammoning yechimiga qaratilgan Startap loyiha bo‘lsa bu imkoniyat aynan siz uchun.

🔺Tanlov ishtirokchilariga qo‘yiladigan talablar:
➖Tanlov ishtirokchilari O‘zbekiston Respublikasi fuqarosi bo‘lishi kerak;
➖Yoshi, ilmiy darajasi, unvoni, mansabi va ish joyidan qat’iy nazar 40 yoshdan oshmagan bo‘lishi lozim;
➖1 nafar ishtirokchi 1 ta loyiha bilan ishtirok etishi mumkin.


📥Tanlovga arizalar 2025-yilning 16-martiga qadar (shu kuni ham 23:59 gacha) qabul qilinadi. Arizalar belgilangan hujjat shakli asosida to‘ldirilib, “startup.ilmiy.uz” platformasi orqali elektron topshirilishi lozim.

🌐 Batafsil

Bizni kuzating


Web-site
| Instagram | Facebook | YouTube


Репост из: tashpmi_press | rasmiy
⚡️TOSHPTIDA 2025 YIL II - CHORAK UCHUN OLIY TA’LIMDAN KEYINGI TA’LIMGA MUSTAQIL IZLANUVCHILIKGA QABUL TO‘G‘RISIDA

Toshkent Pediatriya tibbiyot instituti ma’muriyati shuni e’lon qiladiki, Oliy ta’limdan keyingi ta’limga mustaqil izlanuvchi doktoranti (DSc) va mustaqil izlanuvchi tayanch doktoranti (PhD) ToshPTIga 2025 yil II - chorak uchun, hujjatlar onlayn tarzda oliy ta’limdan keyingi ta’limni muvofiqlashtirishning yagona elektron tizimi – WWW.DARAJA.ILMIY.UZ orqali qabul qilinadi va shaxsiy papka xujjatlar bilan Ilmiy - pedagogik kadrlar tayyorlash bo‘limiga topshiriladi.

Hujjatlar qabuli 2025-yil 15-yanvardan 15-fevralga qadar Yagona elektron tizimi (http://daraja.ilmiy.uz/) orqali qabul qilinadi.

Talabgorlardan Vazirlar Mahkamasining 2017-yil 22-maydagi 304-son qaroriga muvofiq belgilangan hujjatlarni tizimga kiritish talab etiladi:

1. Talabgor ma'lumotnomasi;
2. Diplomlar;
3. Ishtirok etgan ilmiy loyihalar;
4. Davlat mukofotlari;
5. Ish joyidan tavsifnoma;
6. Ariza.

_

⚡️О ПРИЕМЕ СВОБОДНЫХ СОИСКАТЕЛЕЙ НА ПОСЛЕВУЗОВСКОЕ ОБРАЗОВАНИЕ II КВАРТАЛ 2025 ГОДА В ТАШМПИ

Руководство Ташкентского педиатрического медицинского института сообщает о приеме в ТашПМИ на II квартал 2025 года свободных соискателей докторантов (DSc) и свободных соискателей базовых докторантов (PhD), прием документы осуществляется онлайн, через единая электронная система координации дополнительного образования - WWW.DARAJA.ILMIY.UZ, а личная папка с документами сдаеться в отдел подготовки научно-педагогических кадров.

Прием документов продлится с 15 января по 15 февраля 2025 года.
Кандидаты обязаны внести в систему указанные документы в соответствии с постановлением Кабинета Министров от 22 мая 2017 года № 304:

1. Справка (оъбективка);
2. Дипломы;
3. Участие в грантах или проектах;
4. Государственные награды;
5. Рекомендация;
6. Заявление.

@daminovbotirturgunpulatovich
@tashpmi_press


Репост из: Соғлиқни сақлаш вазирлиги | Вакцина – ягона чора!
🔴 Беғараз донорлик

Ўтган йили юртимизда қанча сифатли қон тайёрланди?

Донорлик — эзгу ва савобли амал. Беғараз қон топшириш — одамийликнинг олий намунаси. Донорлар ана шундай инсонлар бўлиб, улар туфайли ҳар куни минглаб беморлар ҳаёти сақлаб қолинади.


📌 Айниқса, мураккаб трансплантация амалиёти ўтказиладиган, онкологик, гематологик касалликларга чалинган ва бахтсиз ҳодиса туфайли оғир тан жароҳати олган беморлар учун қон муҳим восита саналади.

🔎 Қайд этиш керак, бугун юртимизда соҳа муассасалари фаолиятини такомиллаштириш, уларнинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, аҳоли орасида беғараз донорлик ҳаракатини ривожлантиришга катта эътибор қаратилмоқда.

📊 Ҳозирги пайтда бу йўналишда Республика қон қуйиш маркази, Тошкент шаҳар “Қон препаратлари” илмий ишлаб чиқариш корхонаси, 13 та ҳудудий ва 2 та республика тасарруфидаги қон қуйиш станцияси ҳамда 13 та қон қуйиш бўлимлари самарали фаолият юритяпти.


🟢 Мақсад — даволаш муассасаларини керакли қон препаратлари ва компонентлари билан таъминлаш, жамиятда донорлик маданиятини шакллантиришдан иборат.

➡️ Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти тавсиясига кўра, ҳар бир давлат ўз аҳолисининг қон компонентлари ва препаратларига бўлган эҳтиёжини қоплаш учун 1000 нафар кишига қон топширишлар сони 30 нафар ва ундан ортиқ бўлиши, сифатли қон билан таъминлаш учун эса донорлар сони 1000 нафар кишига 10 нафар ёки аҳоли сонига нисбатан 1 фоизни ташкил этиши лозим. Бизда эса бу рақам 8 нафарга тўғри келади. Агар ушбу кўрсаткич 10 нафарга ортса, 100 фоиз талаб қондирилади.

📈 Юртимизда донорлик ҳаракати оммалашиши натижасида мамлакатимизда 2022 йил 122 тонна, 2023 йил 134 тонна, ўтган 2024 йилда эса 147 тонна сифатли қон тайёрланди.


✅ Мамлакатимизда 18 ёшдан 60 ёшгача бўлган, вазни 50 килограммдан юқори, гемоглабин миқдори эркакларда 128, аёлларда эса 120 бўлган ҳар бир шахс донор бўлиши мумкин. Йилига эса ҳар бир шахс 4 марта қон топшириш имконига эга. Ҳар бир топширилган қоннинг максимал миқдори 450 миллилитрдан иборат.

📋 Айтиш лозимки, мамлакатимизда беғараз қон топширувчи шахслар бир қанча ҳуқуқ, имтиёз ва кафолатларга эга бўлиб, бу борада қонунчилик янада такомиллаштирилмоқда.

✍️ Хусусан, куни кеча Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида депутатлар томонидан Ўзбекистонда донорлик ҳаракатини қўллаб-қувватлаш тизимини янада ривожлантиришга қаратилган қонун лойиҳаси биринчи ўқишда концептуал жиҳатдан кўриб чиқилди.


🟣 Мазкур қонун лойиҳаси билан “Ўзбекистон Республикаси фахрий донори” кўкрак нишони билан тақдирланган шахсларга улар учун қулай бўлган вақтда ҳар йилги меҳнат таътилига чиқиш, шаҳар жамоат транспортининг барча турларидан (йўналиши ва йўналишсиз таксилардан ташқари) бепул фойдаланиш ҳуқуқини бериш назарда тутилмоқда. Шунингдек, санаторий-курортларда даволаниш учун йўлланмаларни навбатсиз олиш ҳуқуқи бериляпти.

‼️ Шу ўринда Соғлиқни сақлаш вазирлиги юртдошларимизни беғараз донор бўлишга ҳамда ёрдамга муҳтож беморларга кўмак беришга чақиради.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


🌐@ssvuz | 🌐@ssvmatbuotkotibi |🌐 Facebook | 🌐Instagram


Репост из: Ilmiy darajali kadrlarni tayyorlash
#DIQQAT

⚡️2025-yilda xalqaro va respublika miqyosida o‘tkaziladigan ilmiy
va ilmiy-texnik tadbirlar rejalari tasdiqlandi

Oliy ta`lim, fan va innovatsiyalar vazirining 2024-yil 27-dekabrdagi 490-son buyrug'iga asosan 2025-yilda 252 ta tashkilot tomonidan 665 ta xalqaro va 600 ta respublika miqyosida, jami 1265 ta ilmiy va ilmiy-texnik tadbir o’tkazilishi rejlashtirilgan.

🗒️Xalqaro miqyosda o’tkaziladigan ilmiy tadbirlar ro’yxati

🗒️Respublika miqyosda o’tkaziladigan ilmiy tadbirlar ro’yxati

@ilmiy_darajali_kadrlar


Репост из: tashpmi_press | rasmiy
Yillik attestatsiyasi rejasi.pdf
386.9Кб
⚡️2025 YIL UCHUN REJALASHTIRILGAN I – IV CHORAK BO‘YICHA 1,2 VA 3 BOSQICH DOKTORANTLAR, TAYANCH DOKTORANTLAR, STAJYOR TADQIQOTCHILAR VA MUSTAQIL IZLANUVCHILARNING YILLIK ATTESTATSIYASI REJASI.

Toshkent pediatriya tibbiyot instituti, Ilmiy-pedagogik kadrlar tayyorlash bo‘limi 2025 yil uchun rejalashtirilgan I – IV chorak bo‘yicha 1,2 va 3 bosqich doktorantlar, tayanch doktorantlar, stajyor tadqiqotchilar va mustaqil izlanuvchilarning yillik attestatsiyasi rejasi taqdim etadi. Hurmatli izlanuvchilar rejada keltirilgan sanalar chorak attestatsiyasi bolib o‘tish malum qilimiz va attestatsion varaqalarni, hujjatlarni vaqtida tayyorlashingizni so‘raymiz.

_

⚡️ЗАПЛАНИРОВАННЫЙ ГОДОВОЙ ПЛАН АТТЕСТАЦИИ ДОКТОРАНТОВ 1, 2 И 3 ГОДА ОБУЧЕНИЯ, БАЗОВЫХ ДОКТОРАНТОВ, СТАЖЕРОВ-ИССЛЕДОВАТЕЛЕЙ И СВОБОДНЫХ СОИСКАТЕЛЕЙ ЗА I - IV КВАРТАЛЫ 2025 ГОДА

Отдел подготовки научно-педагогических кадров Ташкентского педиатрического медицинского института представляет годовой план аттестации докторантов 1, 2 и 3 года обучения, базовых докторантов, стажеров-исследователей и свободных соискателей за I - IV кварталы 2025 года. Уважаемые соискатели, мы бы хотели сообщить Вам что ежеквартальную аттестация будет проводиться в сроки, указанные в плане, и просим Вас своевременно готовить аттестационные листы и документы.

@daminovbotirturgunpulatovich
@tashpmi_press


Репост из: Innovatsion rivojlanish agentligi
#diqqat_tanlov

Italiya Ta’lim, universitet va tadqiqot vazirligi (MIUR) bilan hamkorlikda Ilmiy faoliyatga oid davlat dasturlari doirasida bajariladigan amaliy tadqiqot va innovatsion loyihalar bo‘yicha “O‘zbekiston - Italiya” xalqaro qo‘shma tanlovida ishtirok eting.

Tanlov 17 ta fan yo‘nalishida tashkil etilib, ilmiy loyihalar davlat ilmiy dasturlarining yagona intellektual elektron platformasi (www.loyiha.ilmiy.uz) orqali 2025-yil 15-yanvardan 15-martga qadar faqat elektron shaklda qabul qilinadi.

Tanlov O‘zbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining “Ilmiy-tadqiqot va innovatsion faoliyatni rivojlantirishning normativ-huquqiy bazasini yanada takomillashtirish chora-tadbirlari to‘g‘risida” 2020-yil 9-martdagi 133-son qarorida belgilangan talablarga muvofiq o‘tkaziladi.


🌐 Batafsil

Bizni kuzating


Web-site
| Instagram | Facebook | YouTube


Репост из: Edu.uz
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#diqqat #ogohlik

❗️Internetdagi barcha firibgarlarning kaliti bitta. Bundan ogoh bo‘ling!

Aziz yurtdoshlar, bugun internetdagi barcha firibgarlik usullari bir joyga borib taqaladi. Siz buni bilsangiz hamma o‘yinlar puchga chiqadi.

Batafsil videolavhada👆

Bizni kuzating

Facebook | Instagram | YouTube | Telegram


Репост из: Innovatsion rivojlanish agentligi
🟦🟦🟦🟦🟦

Mustaqil izlanuvchilikka hujjat topshiruvchi talabgorlar diqqatiga!


2025-yil navbatdagi chorak uchun mustaqil izlanuvchilikka Yagona elektron tizim orqali onlayn hujjatlar topshirish boshlanmoqda.

✅Hujjatlar 2025-yil 15-yanvardan 15-fevralga qadar Yagona elektron tizimi orqali qabul qilinadi.

📌Talabgor hujjatlari ilmiy yoki taʼlim tashkilotlari tomonidan ko‘rib chiqilib qabul qilinadi yoki rad etiladi.

Bizni kuzating


Web-site
| Instagram | Facebook | YouTube



Показано 17 последних публикаций.