Кемтик шеър
Салом, биринчи дунё,
бирлашган қироллик.
Сиртдан кўринсам-да бахтли хонимдек
Ичимда бўзлайди бирлашмаган эл.
Майин табассумла кутиб олдинг лек,
Донишманд қушларинг сезди кўзимдан,
Мўйсафид дарахтларинг ҳис қилди зимдан
учинчи дунёдан келганлигимни…
Алдаб нима қилдим сизни, дунёдош,
Қора ёлғонларни кўчирмам оққа.
Умримиз ёнмоқда*, тугамоқдамиз.
Ўтни ўчирмади кўз ёшларимиз.
Биз ҳам ҳақли эдик бахтли бўлмоққа.
Биз ҳам ҳақли эдик ҳар нарсанинг энг олийсига,
олий навли орзуга, олий навли ҳисга,
олий навли лаззатга, олий навли оғриққа.
Мен ҳам ишонардим, қўйгандим ихлос
Жаннат деб аталмиш иллюзияга.
Жек Лондон шивирлар қулоқларимга:
"Дунёга кучлилар чиқади эга"
Эгам, кучсизларни яратдинг нега?
Сира ғазабингни келтирмайдими
бениҳоя қашшоқ мамлакатларнинг
пулни худо қилган амалдорлари?
Сенга ҳам айёрлик қилурларми, ё
ёдингдан чиққанми учинчи дунё?
Зарра тўғри сўзга йўқдир тоблари,
Кўрдим, кўзларидан фириб қуйилар.
Қуруқ ваъдалари,
бежалган сўзлари,
арзон ниқоблари,
Мудом ўз фожеларини яширмоққа уринишлари
телевизорга чиқишимни таъқиқлашганидек
кулгили ва мантиқсиз туйилар.
Ҳар не бўлганда ҳам ватан бегуноҳ,
шундоқ ҳам имконсиз севмаслик уни.
мен шоир шўрликни кечиргил илло,
эркни истамаган бадбахт тутқуним.
Қафасга қайтаман шодмону ҳуррам,
Қўл силкир биринчи дунё вакили:
"Фақат ваъда бергил қайтиб келмоққа"
Ўксинар, хўрсинар қароқлари нам:
"Биз ҳам ҳақли эдик бахтсиз бўлмоққа…"
✍️МеҳрНоз
Library @centerasia_library
Каналга уланиш👇
@centerasiastudy
Салом, биринчи дунё,
бирлашган қироллик.
Сиртдан кўринсам-да бахтли хонимдек
Ичимда бўзлайди бирлашмаган эл.
Майин табассумла кутиб олдинг лек,
Донишманд қушларинг сезди кўзимдан,
Мўйсафид дарахтларинг ҳис қилди зимдан
учинчи дунёдан келганлигимни…
Алдаб нима қилдим сизни, дунёдош,
Қора ёлғонларни кўчирмам оққа.
Умримиз ёнмоқда*, тугамоқдамиз.
Ўтни ўчирмади кўз ёшларимиз.
Биз ҳам ҳақли эдик бахтли бўлмоққа.
Биз ҳам ҳақли эдик ҳар нарсанинг энг олийсига,
олий навли орзуга, олий навли ҳисга,
олий навли лаззатга, олий навли оғриққа.
Мен ҳам ишонардим, қўйгандим ихлос
Жаннат деб аталмиш иллюзияга.
Жек Лондон шивирлар қулоқларимга:
"Дунёга кучлилар чиқади эга"
Эгам, кучсизларни яратдинг нега?
Сира ғазабингни келтирмайдими
бениҳоя қашшоқ мамлакатларнинг
пулни худо қилган амалдорлари?
Сенга ҳам айёрлик қилурларми, ё
ёдингдан чиққанми учинчи дунё?
Зарра тўғри сўзга йўқдир тоблари,
Кўрдим, кўзларидан фириб қуйилар.
Қуруқ ваъдалари,
бежалган сўзлари,
арзон ниқоблари,
Мудом ўз фожеларини яширмоққа уринишлари
телевизорга чиқишимни таъқиқлашганидек
кулгили ва мантиқсиз туйилар.
Ҳар не бўлганда ҳам ватан бегуноҳ,
шундоқ ҳам имконсиз севмаслик уни.
мен шоир шўрликни кечиргил илло,
эркни истамаган бадбахт тутқуним.
Қафасга қайтаман шодмону ҳуррам,
Қўл силкир биринчи дунё вакили:
"Фақат ваъда бергил қайтиб келмоққа"
Ўксинар, хўрсинар қароқлари нам:
"Биз ҳам ҳақли эдик бахтсиз бўлмоққа…"
✍️МеҳрНоз
Library @centerasia_library
Каналга уланиш👇
@centerasiastudy